Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режаси | Ўқитувчи | muallimlar.uz

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режаси

Январь - Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди;

Февраль –Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;

Февраль - Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Февраль-педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилади. Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади (10 февралдан бошлаб);

Март – Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилади;

Март-апрель-май- эксперт гуруҳлари томонидан педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигини ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

Май - Аттестация комиссиялари томонидан эксперт гуруҳлари тайёрлаган тавсиялар ўраганиб чиқилади ҳамда Низом (https://lex.uz/docs/4333639) ва баҳолаш мезонлари (https://lex.uz/docs/4513771 асосида педагогларга малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинади;

Июнь- тегишли бошқарув органлари томонидан “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар олиш учун Давлат инспекциясига Буюртмалар тақдим этилади;

Июль -Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга Сертификатлар расмийлаштирилиб, тарқатиш учун ҳудудий масъулларга тақдим этилади.
@pka_tdi_uz

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook