2023-08-28 09:36:31
Вазирлик нодавлат ОТМлар ҳақида тарқалган хабарлар бўйича баёнот берди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги и
жтимоий тармоқларда хусусий ОТМларда ҳам сиртқида ўқилса, диплом тан олинмаслиги мумкинлиги ҳақидаги хабарлар бўйича баёнот берди.
Унга кўра 2023/2024-ўқув йили қабулида педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларининг 14 та таълим йўналиши бўйича
фақат сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмади
(юқоридаги суратда), бироқ, ушбу йўналишларнинг
кундузги ва кечки таълим шакллари учун қабул амалга оширилмоқда.
Қуйидаги йўналишларга сиртқи таълим шаклига
камида 5 йил стаж талаб этилади:
1. Бошланғич таълим
2. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
3. Мусиқа таълими
4. Жисмоний маданият
5. Технологик таълим
Ўтган йилги қабул қилинганлар бундан мустасно.
Бироқ, ушбу йўналишларнинг
кундузги ва кечки таълим шакллари учун қабул амалга ошириш мумкин.
Бошқа барча педагогик таълим йўналишлари учун эса
5 йил иш стаж талаб этилмайди ва уларга исталган абитуриент онлайн рўйхатдан ўта олади. Педагогик йўналишларни тўлиқлигича сиртқи таълим квотасидан кўриш мумкин.
Масалан, Президентнинг тегишли фармойиши билан
тарих, мактабгача таълим, педагогика ва психология каби йўналишлар учун давлат ОТМларига квота ажратилган. Демак, хусусий ОТМларда ҳам шу йўналишнинг сиртқисида бемалол ўқиш мумкин.
Бу баёнот фақат педагогик кадрлар тайёрловчи йўналишларга тегишли масалан туризм, иқтисодиёт, менежмент ва бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳеч қандай стажсиз сиртқи ўқиш мумкин.
@Oylik_hisoblashbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
15.9K views06:36