Get Mystery Box with random crypto!

Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Telegram kanalining logotibi mirobod_tuman_hokimligi — Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati M
Telegram kanalining logotibi mirobod_tuman_hokimligi — Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
Kanal manzili: @mirobod_tuman_hokimligi
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.30K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: mirobodt@umail.uz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-12-31 19:46:04
Янги 2023 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

В связи с наступлением нового 2023 года на имя Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева поступают теплые поздравления от глав зарубежных государств, правительств и парламентов, руководителей ведущих международных и региональных организаций, авторитетных государственных и общественных деятелей.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Yangiyil #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
839 views16:46
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:41:55
Қадрли Миробод тумани аҳолиси ва меҳмонлари!

Барчангизни яқинлашиб келаётган айём - Янги 2023 йил билан чин юракдан самимий муборакбод этаман!

Янги йил - янги ютуқлар, ўзгаришлар ва барча режаларни қайта кўриб чиқиш учун энг қулай фурсатдир!

Шундай экан, барча амалга оширмоқчи бўлган эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Биз қандай режалар тузмайлик, ўз олдимизга қандай улкан мақсадлар қўймайлик, ҳаммаси шу Ватанимиз, жонажон Янги Ўзбекистонимизнинг фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқлигини ҳамиша чин юракдан ҳис қилиб яшайлик, азизлар!

Ҳар бирингизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик ва хотиржамлик, қут-барака тилаб қоламан!

Кириб келаётган Янги 2023-йил билан, азиз ҳамюртлар!

Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пулатов
—————————

Уважаемые жители и гости Мирабадского района!

Поздравляю Вас с наступающим праздником — с Новым 2023 годом!

Новый год — прекрасное время для новых достижений, перемен и переосмысления всех планов! Так пусть все сбывается наилучшим образом!

Какие бы мы ни строили планы, какие бы ни ставили масштабные цели перед собой, важно помнить, что они неразрывно связаны с благополучием нашей Родины – Нового Узбекистана.

Желаю Вам всем крепкого здоровья, семейного благополучия, здоровья, добра и удачи! Будьте счастливы!

С Новым годом, дорогие мирабадцы! С наступающим, 2023 годом!

Хоким Мирабадского района Шухрат Пулатов

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
2.1K views09:41
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:09:23
Қизил Ярим ой жамияти томонидан ҳам саховат тадбирлари амалга оширилди

Қизил Ярим Ой Жамияти Миробод тумани ташкилоти томонидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” лойиҳаси доирасида 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ташкилот раҳбари Наргиза Джураева совғаларни тарқарат экан, аёлларни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик тилади.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
848 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-12-31 11:55:15
Патронаж ҳамшираси – ўз касбига меҳрли ва шижоатли инсонлар танлайдиган касб

Ҳамширалар кўпинча шифокор соясида қолиб кетадигандек туюлса-да, аммо ундай эмас. Уларсиз соғлиқни сақлаш тизими тўкис бўлмас эди.
Ахир улар энг яқин ёрдамчи, ижрочи ва шифокор ҳамда бемор ўртасида воситачи ҳамдир.

Қаҳрамонимиз Дилобар аслида банк соҳасида таҳсил олган бўлса-да, оқ халат кийишга бўлган кучли истаги туфайли касбга қайта ўқиб, мана тўрт йилдирки патронаж ҳамшираси сифатида фаолият юритиб келади.

Иши – эрталаб соат 8дан кеч 17.00гача уйма-уй юриб, ётоқ беморлар ҳолидан хабар олиш, уларни парваришлаш, эндигина она бўлган аёлларга чақалоқ парваришида ёрдам ва маслаҳатлар бериш, умуман аҳоли ўртасида бирламчи профилактик тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Аҳоли билан ишлаш қийинми, деган саволимизга “Йўқ, бу менинг вазифам, фақат бир илтимосим бор эди уларга”, дея жавоб берди.

Батафсил – видеомизда.
152 views08:55
Ochish/sharhlash
2022-12-31 11:13:02
Янги йил байрами олдидан меҳр-саховат тадбирлари ўтказилишда давом этмоқда

Миробод туманида жисмоний ҳамда руҳий ривожланишда нуқсони бўлган, уйида якка тартибда таълим олаётган 15 нафар болаларга туман прокуратураси томонидан Янги йил совғалари топширилди.

Айём арафасида болаларга совғаларни туман прокурорининг катта ёрдамчиси З. Хусанов ҳамда туман ХТББ бошлиғи в.в.б Ш. Бекчанов улашди.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
971 views08:13
Ochish/sharhlash
2022-12-30 18:05:43
661 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:46:06
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
146 views13:46
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:36:06
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
189 views13:36
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:33:35
207 views13:33
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:21:09
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
238 views13:21
Ochish/sharhlash