Get Mystery Box with random crypto!

Minor.uz

Telegram kanalining logotibi minormasjidiuz — Minor.uz M
Telegram kanalining logotibi minormasjidiuz — Minor.uz
Kanal manzili: @minormasjidiuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.92K
Kanalning ta’rifi

Минор жоме масжидининг расмий телеграм саҳифаси
Имом-хатиб: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Инстаграм: instagram.com/minoruzofficial

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-07-13 02:30:14
#Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».


Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
550 views23:30
Ochish/sharhlash
2022-07-13 02:01:06
Ассалому алайкум!
          Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
663 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-07-12 16:11:47
#ҲОЖИЛАРГА_МУРОЖААТ

Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
940 views13:11
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:15:06
"Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутмагин". ("Қасос" сураси, 77-оят).

Бу дунёси учун меҳнат қилмаган миллатлар қашшоқ бўлиб қоладилар, бошқа миллатларга муҳтож бўладилар, қудратларидан жудо бўлиб, бошқа миллатларга қарам бўлиб қоладилар. Бундай миллатлар у вақтда Аллоҳ олдидаги ибодатларини тўла-тўкис адо этолмайдилар, болаларини ўқита олмайдилар, нодон бўлиб қоладилар. Бундай миллатнинг динлари, имонлари заифланиб, бу дунё қайғусидан динларини камол топтиришга ҳоллари келмайди ва оғир аҳволга тушиб қоладилар.

Бу дунёга ортиқча берилиб, охиратни унутган кишиларда ҳам мана шунга ўхшаган ҳолатлар юз беради. Дин, имон заифлашади, масжидларда намоз ўқувчилар камаяди, кишилар ўртасидаги яқинлик ва муҳаббат тугайди, одамларнинг даражаси пул билан ўлчанади. Такаббурлик ортиб, дўстлик ва қардошлик камаяди. Буларнинг иккаласи ҳам зарарлидир. Шунинг учун мусулмон киши бу дунёни ҳам, охиратни ҳам унутмаслиги керак.

«Ислом ахлоқи» китобидан.
700 views12:15
Ochish/sharhlash
2022-07-12 12:44:11 ВАҚТДАГИ БАРАКА

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобида шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Муҳиддин Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал ўқиб чиқдим».«Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул Ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир тувли, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувл (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
696 views09:44
Ochish/sharhlash
2022-07-12 10:01:32
Ибодатни зоҳир қилиш ва махфий қилишдаги мўътадиллик

Ашраф Али Таҳонавий айтдилар: Нафл ибодатлар ва диний камолотларни изҳор (кўрсатиш, намойиш) қилиш умуман олганда нафс тақозоси билан бўлади. Бунинг ёмон эканлигини ҳамма билади. Лекин жуда ортиқча даражада махфий қилишга аҳамият бериш ҳам яхши эмас. Чунки бундай қилишда манфий тарзда бўлса ҳам, Аллоҳдан бошқа зотга бир турли илтифот қилиш (қараш, риё) топилади. Муҳаққиқларнинг табиатига кўра, киши фақат ўз иши билан бўлиши лозим, амални зоҳир қилишни ҳам, махфий қилишни ҳам қасд қилмасин. Сўфийлар орасида «Маломатийя» номи билан танилган бир фирқа бор. Аслида уларнинг мақсади гуноҳларни амалга ошириш бўлмаган, балки амалларни махфий қилишга қаттиқ аҳамият қаратиш бўлган. «Авориф» китобида «Маломатийя» фирқасига ана шундай таъриф берилган.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
694 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-07-12 08:00:51 Уломоларнинг фазли

Пайғамбарлар туфайли одамлар тўғри йўлни топдилар. Уларнинг шарофати ила жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етдилар. Улар бу йўлда қанчадан-қанча озорларга дучор бўлиб, машаққатлар чекдилар. Уламолар ҳар жиҳатда улардан мерос олишган. Улар туфайли Раббимизни танидик, илм олиб шариатимизни ўргандик, ҳалол-ҳаромни билдик. Олимлар ҳам бу йўлда жоҳил ва нодонларнинг таъналарига, озорларига гирифтор бўлдилар. Аллоҳ таоло ажрларини кўпайтриб берсин!
Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бундай таърифлар эдилар: "Тўсатдан кўрган одамни ҳайбатлари босар, олдиндан таниб, бирга юрганлар у зотни яхши кўришар эди. Олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаш бирор кишини кўрмадим".
(Ваҳба Мустафо Зуҳайлий, "Шамоилул Мустафа").

Дарҳақиқат, устозларимиз олдида уларнинг ҳайбатидан сўзларимизни йўқотамиз, уларнинг ҳузурида гуё суннат ва одобга хилоф қилиб қолаётгандек ҳаяжонланамиз. Уларга қанча яқинлашганимиз сари олимларга ва илмга муҳаббатимиз ошиб бораверади. Бу уларга пайғамбар алайҳиссаломлардан қолган мерос - илмнинг ҳайбатидан бўлса керак.

Наврўз ТЕМИРОВ, "Минор" жоме масжиди имом ноиби

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
726 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-07-12 06:01:38
Эй Аллоҳим бизни фаришталарингга
фахрланадиган бандаларингдан қилгин!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
731 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-07-12 02:30:22
#Зикр

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.


Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
720 views23:30
Ochish/sharhlash
2022-07-12 02:01:18
Ассалому алайкум!
          Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин.

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli
893 views23:01
Ochish/sharhlash