Get Mystery Box with random crypto!

ВАҚТДАГИ БАРАКА Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади | Minor.uz

ВАҚТДАГИ БАРАКА

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобида шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Муҳиддин Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал ўқиб чиқдим».«Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир» китобини мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул Ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир тувли, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувл (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli