Get Mystery Box with random crypto!

Микрофон Ашуровда

Telegram kanalining logotibi mikrofon_ashurovda — Микрофон Ашуровда М
Telegram kanalining logotibi mikrofon_ashurovda — Микрофон Ашуровда
Kanal manzili: @mikrofon_ashurovda
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.77K
Kanalning ta’rifi

Рустам Ашуровнинг ўта субъектив фикрлари

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-01-03 16:09:52 Супермаркетда кирамиз. Бир пакет макарон оламиз. Ёнига турли пакетчаларда зираворлар қўшамиз. Рангли пакетчаларга чиройли қилиб қадоқланган полуфабрикатлар ёнидан шундоқ ўтиб кетишни иложи йўқ. 4-5 та ундан ҳам оламиз. Ширинлар солинган пакетларни эса, дизайни учун ҳам оламиз. Харидни тугатиб кассага борамиз. У эрда эса, харидимизни солиб кетиш учун пакетлар табиатга зарар келтиргани учун пуллик қилинганини эшитамиз ва ундан ҳам сотиб оламиз. Уйга келиб биламизки, пуллик қилинган полиэтилен пакетдан 3 марта кўп полиэтилен пакет маҳсулотларнинг упаковкаси учун ишлатилар экан.
3.8K views13:09
Ochish/sharhlash
2021-01-01 20:16:12 Барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. 2020 оғир келган бўлса ҳам, илм-фан оламида янгиликларга бой бўлди. Йилни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ёдга олиб ўтиш жоиз деб билдим. 2020 йил дунё юзини кўрган асосий илмий янгиликларни дайжест кўринишида тақдим қилмоқчиман

2021 илм-фан учун янада баракали бўлсин

5.6K views17:16
Ochish/sharhlash
2020-12-31 21:46:41 Alimoff Team дан янги йил совғаси!

Биз жамоа билан биргаликда Уолтер Айзексоннинг халқаро бестселлер бўлган “Инноваторлар: Бир гуруҳ даҳолар, хакерлар ва гиклар қандай қилиб рақамли инқилобни амалга оширдилар“ номли китобини илк бора ўзбек тилига ўгирдик.

Стив Джобс ҳақидаги китобидан кейин Уолтер Айзексон, компьютерлар ва Интернетни яратган одамлар ҳақида шу биз таржима қилган ажойиб китобни ёзган. Бу рақамли инқилобнинг турли босқичлари ва орзуларга қандай эришиш ҳақидаги ҳикоя. Китоб XIX асрнинг қирқинчи йилларидан бошлаб, компьютерда дастурлаш тамойилларини биринчи бўлиб топган Ада Лавлейс билан бошланади.

Буюк рақамли инқилобчилар ҳақида сўзлайдиган ушбу китоб, ёшларимизга жуда катта мотивация бўлиб, касб танлашда йўл чироғи бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Бу ишларни холис амалга оширмоқдамиз. Ҳеч қандай тижорий мақсадимиз йўқ.

Epub форматда шу ерда

Alimoff Team — ёшлар ёшлар учун!

Каналга уланиш @nurbekalimov
1.4K views18:46
Ochish/sharhlash
2020-12-17 13:06:46 Uzanalytics билан ҳамкорликни бошладим. Илк аналитикани қуёш энергетикасига бағишладим. Энергия муаммоси кун тартибида турганда, қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган автоном электр таъминот нега оммалашмагани кўпчиликка қизиқ бўлса керак. https://uzanalytics.com/iqtisodi%D0%B5t/8596/
3.1K views10:06
Ochish/sharhlash
2020-12-14 20:47:43 Инсоннинг бошқа махлуқотлардан устунликка эришиб, тараққий этишга сабаб бўлган асосий хусусияти - унинг қизиқувчанлигидир. Инсон эверест чўққисини ҳам, мариана ботиғини ҳам қизиқувчанлиги сабабли забт этди. Шу қизиқувчанлик инсонни ойга олиб чиқди. Инсон қизиқувчанлиги кетидан катта адрон коллайдерни қурди.

Инсон доим қизиқади. Осмонда нима бор? Ер қаридаги? Қизиқиш, савол қўйиш ва унга жавоб қидириш инсоннинг табиатида бор, унинг генларига сингиб кетган. Инсон фикрлашини муайян парадигмалар билан чегаралаш эса инсон табиатига қарши чиқишдир. Афсуски бу каби ақидалар инсоният тарихида кўп бўлган. Лекин инсоннинг табиати ва табиийлиги ҳар қандай ақидани синдириб, парчалаб ташлашга қодир. Протестантлар диний реформаларга қўл урмаганда, бугун христиан дунёси бўлмиш ғарб шунчалик тараққий этган бўлармиди? Йўқ, албатта. Улар ҳамон Бруноларни ёқиб, Галилейларни тавбасига таянтириб юрган бўлар эди. Лекин инсон генидаги қизиқувчанлик минглаб Галилейларни пайдо қилишга қодир экан. Ғарб ақлини йиғди ва табиийликка қайтди.

Бугун ҳаммамизни қизиқтирадиган ва оғриқли бўлган савол бор. Нега мусулмон дунёси ўта қолоқ? Нега мусулмонлар ғайридинлардан тараққиётда бир неча асрга ортда қолишмоқда? Бунинг ечими борми? Бу саволлар чуқур таҳлилни талаб қилади. Лекин жавоб қидираётиб кўз олдимизга биринчи келадиган нарса протестантлар бўлиши табиий. Ҳар қандай мафкура, минг илоҳий бўлса ҳам реформага муҳтож бўлади. Чунки у вақт ва инсон табиати билан табиий корректировка бўлиши керак. Аксинча бўлса, у инсонга зарар келтиради. Инсон табиати қизиқувчанлик ва интилувчанлик асосида қурилган экан, табиий равишда инсон гени ғаззолийлардан кўра Ибн Синолар ва Берунийларни яратишга интилади. Бу табиий жараёнга қаршилик эса, инсониятга қаршилик деб баҳоланиши лозим.

Мани кумирим, файласуф Хуршид Йўлдош бу мавзуда ажойиб лонгрид тайёрлабди. https://khyuldoshev.wordpress.com/2020/12/13/oxiratparastlik/amp/?__twitter_impression=true
5.2K views17:47
Ochish/sharhlash
2020-12-14 13:25:01 Андрей Гейм ва Константин Новосёлов лаборатория шароитида графен синтезини амалга ошириб, углероднинг 2-Д структураси табиий стабил эканлигини исботлагандан сўнг илмий ҳамжамият томонидан графенга бўлган қизиқиш кескин ортиб кетди. Графен лаборатория шароитида механик усулда синтез қилиниши билан бирга амалиётда ҳам қўллана бошлади. Углерод наноструктуралари ўзининг механик, электрон ва бошқа хусусиятлари билан йиллар давомида истиқболли материал сифатида қаралиб келиняпти. Хусусан, бугун углерод нанонайчалари ва фуллерен саноатнинг кўп секторларида татбиқ қилиняпти. Биргина углерод нанонайчаларининг мустаҳкамлиги пўлатникидан 75 баробар яхши. Қолаверса, сўнги йилларда карбинга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
Углерод наноструктураларининг саноатда кенг қўлланилишига тўсқинлик қилаётган асосий омил унинг синтез жараёни. Яъни синтез жараёни ва углерод наноструктурасининг берилган хоссага эга кўринишида синтез қилиш мураккаблиги ушбу мўъжизавий материалларни оммалашишига тўсқинлик қиляпти.

Ушбу соҳа илмий жиҳатдан ўта қизиқ ва истиқболли ҳисобланади. Ўзбекистонда ушбу соҳада фаолият юритаётган илмий гуруҳлар шаклланиши эса қувонарли хол.

Углерод наноструктуралари бўйича етук мутахассислардан бири Умеджон Халилов эса яқинда Бельгиядан ватанга қайтиб, углерод наноструктуралар синтезини компьютерда моделлаштириш бўйича фаолиятини бошлади.

Ютуб каналимда Умеджон Халиловнинг углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези бўйича қилган маърузасини юкладим.



12.1K views10:25
Ochish/sharhlash
2020-12-14 11:57:01
114 та ноёб Қуръон китоблари Ўзбекистонга қайтарилади

Дунё бўйлаб тарқалиб кетган 114га яқин Қуръони каримнинг қадимий қўлёзма китоблари буюк алломалар, мутафаккирлар ва тарихий шахсларга тегишли эканлиги айтилмоқда. Улар қаторида Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Амир Олимхон каби тарихий шахслар фойдаланган манускриптлар мавжуд. Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бутунжаҳон жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Аввалроқ жамият Ўзбекистонга Катталангар Қуръон тарихий китобини қайтарган эди.

15-18 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон маданий мероси анъанавий ҳафталиги ўтказилади. Маълумотлар конгресс ташкилотчилари томонидан тасдиқланди.

@nozimsafari
1.3K views08:57
Ochish/sharhlash
2020-12-07 20:37:47
Ўзбекистонда ҳам реклама роликларини чиройли қилиб, дид билан ишлаш мумкин экан. Роликдаги гўзал француз қиз айтяптики, энг қайғули дамларда ҳам кўзларингиз ёрқин ранглар билан ёнсин. Худди қора осмондаги порлаган салют каби.

Янги йил кириб келишига оз вақт қолди. 2020 йил барчамиз учун оғир келди. Шундай бўлишига қарамасдан, уни салют билан кузатиб қўйиб, янги умидлар ила 2021 йилни Salute билан кутиб олайлик.
2.2K viewsedited  17:37
Ochish/sharhlash
2020-12-03 15:51:58 ​Куни кеча институтимиз қошидаги илмий кенгашда Ўзбекистон тарихида илк маротаба 2 та талабгорга диссертация ҳимоясисиз фан доктори илмий даражаси берилди.

Биринчи талабгор Умед Халиловнинг илмий мавзуси «Углерод наноструктураларининг молекуляр даражадаги селектив синтези» бўлиб, докторлик иши бўйича юқори импакт факторли журналларда 12 та мақола чоп этилган. Улар орасида импакт фактори 20.95 бўлган Account of Chemical Research журнали ҳам бор. Умумий импакт фактор 89.68. Ўртача импакт фактор эса, 7.47. Талабгорнинг импакт фактори 12 га тенг ва унинг ишларига олимлар томонидан 380 та ҳавола келтирилган.
Иккинчи талабгор Мақсудбек Юсуповнинг илмий мавзуси «Совуқ плазма билан биомолекулаларнинг ўзаро таъсир механизмлари» бўлиб,докторлик иши бўйича юқори импакт факторли журналларда 23 та малоқа чоп этилган. Умумий импакт фактор 79.78, уртачаси - 3.47. Бошқа олимлар томонидан Мақсудбек Юсуповнинг ишларига 511 маротаба ҳавола берилган.
Иккала олимнинг халқаро илмий ҳамжамият олдидаги мавқейи, эришган илмий ютуқлари ва натижаларини ҳисобга олган ҳолда диссертациясиз илмий кенгаш олдида тақдимот билан фан доктори илмий унвони берилди.

Илмий даража олиш олдингизга қўйган ягона ва олий мақсад бўлиши керак эмас. Илм-фан билан шундек шуғулланиш керакки, илмий даража билан иш орасида ўз-ўзидан мукофотланиш насиб этсин.
6.7K views12:51
Ochish/sharhlash
2020-12-02 22:37:24 ​Муаммони ҳал қилиш учун аввалам бор уни тан олиш керак. Кейин муаммонинг илдизига болта уриш керак.

21 асрда электроэнергиядан муаммо бўлиши ақлга сиғмайдиган нарса. Нега энг ҳатто қолоқ давлатларда ҳам ҳал бўлган муаммо бизда ечилмаган? Муаммо қаерда? Биз шу муаммони тан олишга тайёрмизми? Ёки уни айтган одамни дарҳол тошбўрон қиламизми?

Келинглар масалага иқтисодий томондан ёндашайлик. Норентабил бизнес билан доимий шуғулланган индустрия ҳеч қачон ривожланмайди. Аксинча, у кун сайин ботқоққа ботиб бораверади. Бугунги электр энергияси нархи энергетика соҳасини доимий модернизация қилиш ва кенгайиб бориши учун рентабилми?

Бугун дунёда 1 кВтс электр энергиясининг ўртача нархи хонадонлар учун 0.14 USD, саноат учун 0.12 USD. Бизда эса, электр энергияси нархи 1 кВтс учун 0.028 USD (295 сўм). Дунё бўйича ўртача нархдан 5 баробар арзон. Ривожланган давлатлар ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман. Чунки энергия нархидаги фарқни айтсам, кўпчилик ойликлардаги фарқни раддия сифатида келтиради. Ваҳоланки, ИEСлар учун қозонлар, ГEСлар учун эҳтиёт қисмлар, СEСлар учун панелларни бизнинг энергетика саноатимиз ривожланган давлатлар билан бир хил нархда сотиб олади.
Бу ҳолатда энергетика соҳаси ўзини модернизация қила олмайди. Электр энергияси билан муаммо доимийлигича қолади. Соҳани тикламоқчимизми, нархларни нормал ҳолатга келтириш керак. Гарчи бу бизга ёқмаса ҳам. Аҳоли ҳам буни тан олиши керак. Ҳукумат ҳам гарчи ҳамма нарсанинг нархини оширса-да, энергетикага келганда популизмга берилиб, арзон тарифларни ушлаб турибди. Ҳукумат имижидан қўрқяптими, ҳайронман.

Тарифлар нормаллашгандан кейин энергетика индустриясини демонополизация қилиш керак. Бозорни рентабил қилмасдан туриб демонополизация қилиб бўлмайди. Чунки зарарига ишлайдиган аҳмоқ йўқ. Ҳамма нарсанинг ўз асл нархи бўлганда самара беради.
Аҳоли учун бу жараённи оғриқсизроқ қилиш учун дифференциаллашган тарифларни жорий қилиш ва бошқа усулларни ўйлаб топиш мумкин. Соҳани модернизация қилиб, янги технологияларни жорий қилгандан сўнг, агар бозор кўтарса, тарифларни пасайтириш ҳам мумкин.

Ва асосийси аҳолига савол. Фақат честно жавоб беринглар. Икки баробар қиммат нархга узлуксиз электр билан таъминланишни ҳохлайсизми? Уйингизда чироқ ўчмаслиги, қоронғида асабингиз бузилмаслиги учун сал кўпроқ пул тўлашга розимисиз? Ёки бугунги электр муаммолари доимийлигича қолиб, нархи ўта арзон бўлсинми? Ўйлайманки, кўпчилик узлуксиз электр энергия таъминотини танлайди.
9.9K viewsedited  19:37
Ochish/sharhlash