Get Mystery Box with random crypto!

Инсоннинг бошқа махлуқотлардан устунликка эришиб, тараққий эт | Микрофон Ашуровда

Инсоннинг бошқа махлуқотлардан устунликка эришиб, тараққий этишга сабаб бўлган асосий хусусияти - унинг қизиқувчанлигидир. Инсон эверест чўққисини ҳам, мариана ботиғини ҳам қизиқувчанлиги сабабли забт этди. Шу қизиқувчанлик инсонни ойга олиб чиқди. Инсон қизиқувчанлиги кетидан катта адрон коллайдерни қурди.

Инсон доим қизиқади. Осмонда нима бор? Ер қаридаги? Қизиқиш, савол қўйиш ва унга жавоб қидириш инсоннинг табиатида бор, унинг генларига сингиб кетган. Инсон фикрлашини муайян парадигмалар билан чегаралаш эса инсон табиатига қарши чиқишдир. Афсуски бу каби ақидалар инсоният тарихида кўп бўлган. Лекин инсоннинг табиати ва табиийлиги ҳар қандай ақидани синдириб, парчалаб ташлашга қодир. Протестантлар диний реформаларга қўл урмаганда, бугун христиан дунёси бўлмиш ғарб шунчалик тараққий этган бўлармиди? Йўқ, албатта. Улар ҳамон Бруноларни ёқиб, Галилейларни тавбасига таянтириб юрган бўлар эди. Лекин инсон генидаги қизиқувчанлик минглаб Галилейларни пайдо қилишга қодир экан. Ғарб ақлини йиғди ва табиийликка қайтди.

Бугун ҳаммамизни қизиқтирадиган ва оғриқли бўлган савол бор. Нега мусулмон дунёси ўта қолоқ? Нега мусулмонлар ғайридинлардан тараққиётда бир неча асрга ортда қолишмоқда? Бунинг ечими борми? Бу саволлар чуқур таҳлилни талаб қилади. Лекин жавоб қидираётиб кўз олдимизга биринчи келадиган нарса протестантлар бўлиши табиий. Ҳар қандай мафкура, минг илоҳий бўлса ҳам реформага муҳтож бўлади. Чунки у вақт ва инсон табиати билан табиий корректировка бўлиши керак. Аксинча бўлса, у инсонга зарар келтиради. Инсон табиати қизиқувчанлик ва интилувчанлик асосида қурилган экан, табиий равишда инсон гени ғаззолийлардан кўра Ибн Синолар ва Берунийларни яратишга интилади. Бу табиий жараёнга қаршилик эса, инсониятга қаршилик деб баҳоланиши лозим.

Мани кумирим, файласуф Хуршид Йўлдош бу мавзуда ажойиб лонгрид тайёрлабди. https://khyuldoshev.wordpress.com/2020/12/13/oxiratparastlik/amp/?__twitter_impression=true