Get Mystery Box with random crypto!

Микрофон Ашуровда

Telegram kanalining logotibi mikrofon_ashurovda — Микрофон Ашуровда М
Telegram kanalining logotibi mikrofon_ashurovda — Микрофон Ашуровда
Kanal manzili: @mikrofon_ashurovda
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.77K
Kanalning ta’rifi

Рустам Ашуровнинг ўта субъектив фикрлари

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-27 12:25:34 Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда:

"Платформани билимсиз, фикрсиз муллаларга бериб қуйдингиз. Аёлга босим кучайиб кетди. Уни кийимидан тортиб, қиладиган ҳар бир ҳаракати кеча-кундуз муллаларнинг таҳлилида бўлди. Улар оғиз кўпиртириб тасвирлаётган жаннати аёл бўлиш имконсиз бўлиб қолди жамиятда. Чунки шундоқ ҳам борини бериб яшаётган эди Ўзбек аёли.

Очиқдан-очиқ эрни қиролга, хотинни чўрига тенг дедилар. Аёлни уриб, жисмонан азоб бериш жоиз дедилар. Аёлларнинг энг зўри умуман гапирмайдигани дедилар. Аёлнинг эри урган жойи дўззахда куймайди дедилар. Сиз индамадингиз! Энди бу муллалар аёлга қуйган стандартларга тушолмай битта-битта бўғизланаяпти улар. Яна айб ўзларида уларни, чунки муллалар айтган аёл бўла олмаяптилар. Қонунлар эса аёллар учун ишламайди, чунки қонунчилар ҳам муллалардан сабоқ олдилар. Чунки эркаклар қонунларни айланиб ўтадилар аёллар эса ўтолмайдилар.

Сиз давлат тепасида турган раҳбар жаноблар, хатоларингизни кўраяпсизми? Олдин чаласавод муллаларингизни йиғиштиринг. Кейин зўравонларингизга қарши кучли қонунлар ва уларнинг ижросини мустаҳкамланг. Аёл ҳам инсон! У бирор томонлама бирортангиздан кам эмас!" - дейди Дилсора Фозилова.
1.7K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-08-17 14:15:42 Тревел-блог юритиш учун одамда дунёқараш ва билим жойида бўлиши керак. Шундагина борган жойида қизларнинг юпкасининг узунлигини ўлчаш билан эмас, керакли маълумотларни улашиш билан шуғулланади. Шу йил Нозим Европага бир ярим ойга суриворганида ман ундан айнан сифатли контент кутгандим.

Нозим Ливерпулни чемпионлар лигасининг финалида айнан Парижда, воқеалар марказида туриб кузатганида пайдо бўлган хасад аламини фақат сифатли контент билан компенсация қилиш мумкин эди. Нидерландия ҳақидаги видеосини кўрдим ва Нозимни кечиришга қарор қилдим.

Унда тревел-блог юритишга салохият бор. Айтгандек, кейинги йил Ливерпул чемпионлар лигаси финалини Истанбулда ўйнар экан. Демак, Истанбул ҳақида энди нормал материал кўрамиз.

Хозирча эса, эркинлик маркази ва либераллар жаннати бўлган Нидерландия хақидаги видеодан завқ олинг



1.2K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-01 18:32:49
Фанкастнинг навбатдаги меҳмони биолог-ихтиолог олим Др. Бахтиёр Шералиев бўлди . Подкастда ихтиология фани нимани ўрганиши, Ўрта осиё балиқлари, биологик хилма-хиллик, балиқларнинг янги турлари қандай кашф қилиниши, тадқиқот усуллари ва албатта биологик эволюция ҳақида гаплашдик.
Видеога линк:

11.3K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2022-07-23 07:14:25 Қачон очиқ майдонларда ишловчи ходимларимизга аномал иссиқда компенсация тақдим этамиз?

0141-03-сон СанҚваМ норматив ҳужжатимизга кўра, меҳнат шароитлари бўйича йилнинг иссиқ даврида очиқ майдонларда бажариладиган ишлар иш категориясига (Iа-III) мувофиқ ҳаво ҳарорати +34,2°C +36,0°C дан юқори бўлганда инсон соғлиғи учун ўта хавфли ҳисобланиб, мазкур ҳолатда иш режимини ўзгартирган яъни иш вақтини куннинг салқин вақтларига кўчирган ҳолда ишни ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

Агарда ходим очиқ майдонда (қурилиш майдонларида, далаларда) фаолиятини амалга ошириётган бўлса, иш берувчи томонидан мавсумга мос бўлган ҳимоя воситалари ажратилиши, иш режими ўзгартирилиши (дам олиш вақтларини узайтириш ёки ишлаш соатларини ўзгартириш, иш вақтининг қисқартирилиши), шунингдек ходимлар бепул тоза ичимлик (минерал) сув билан таъминланиши лозим.

0141-03-сон СанҚваМ қоидаларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам иш берувчиларга бир неча маротаба эслатиб ўтган.

Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувлари ёки жамоа шартномаларида белгилаб қўйилиши лозим. Агар жамоа шартномаси ёки келушув ҳужжутларида бундай банд киритилмаган бўлса, касаба уюшмаси "фаоллашиб", иш берувчи ва ходим ўртасида қайтадан худди шунга ўхшаш ҳужжатни расмийлаштириб қўйиши керак (профсоюзнинг шу ерда профсоюзлиги билинади).

Иш вақти қисқартирилган тақдирда, куннинг ишланмаган иш вақти учун ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади (Меҳнат кодексининг 159-моддаси).

Агар, ташкилотларда юқоридаги ҳужжатлар асосида иш ташкил этишда "хохиш" бўлмаса, очиқ ҳавода ишловчи ходим бошқа вариантни қўллашга ҳақли. Меҳнат кодексининг 219-моддасига мувофиқ ходим иш жараёнида аномал иссиқ ҳароратда ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келганини пайқаса, бу тўғрида иш берувчига дарҳол хабар бериши лозим.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши даркор (аммо, бу жуда оғир, табиийки, мақсадга эришиш қийин процесс).

Яхшиси, ҳукумат бу тўғрида аниқ бир топшириқларга эга Вазирлар Маҳкамаси қорорини ишлаб чиқиши лозим.

@uzb_meteo
2.3K views04:14
Ochish/sharhlash
2022-07-22 17:43:07 Одатда жума куни кечқурун одамлар байрам қилишади. Иш кунлари тугади ва дам олиш учун яхши сабаб. Лекин бу жума бар ва ресторанлардар кечиб, уйда қолса бўлади.

Бугун дўстимиз Миршакар Файзуллоев ўз концерт дастурини ютубга қўймоқчи. Кўрса бўладиган шоу. Премьера соат 20:00га белгиланган.



1.6K views14:43
Ochish/sharhlash
2022-07-20 09:21:08 Боинг бизни ташлаб кетадими?

Кеча ижтимоий тармоқларда "шок" "ана холос" "махалла қахқаравотти" "тез тарқатинг" даражасидаги каналларда "Боинг компаниясини қора рўйхатиги тушибмиз" деган гаплар чиқди. Бу гапни қаердан олишди деб ишонқирамадим. Кейин, кун.уз сайтида бир мақола чиқди.

"АҚШнинг Boeing авиаконцерни келаси 20 йилда самолёт етказиб беришни режалаштираётган мижозларининг харитасини эълон қилди.

Харитада Марказий Осиё давлатлари Россия қаторида кулранг тусда акс эттирилган. Яъни, компания Россия ва Марказий Осиё давлатларини «мижозлар харитаси»дан чиқарган. Бу давлатларга яқин 20 йил ичида самолёт етказиб бериш мўлжалланмаяпти."

Шу сўнггидаги гап жуда катта гап. Аммо, ўша отчетни топиб, эринмасдан кириб, ўқиб чиқдим. Бу ўзи компания томонидан 2022-2041 йилларга мўнжалланган сотув прогнозлари экан.

Отчетдаги "биз ушбу хисоботда Россия ва Ўрта осиёни прогнозини кўрсатолмаймиз" деган гаплар қандай қилиб 20 йил ичида самолёт етказиб бериш мўлжалланмаяпти деган гапларга айланиб кетганига тушунмадим.

Бутун контекст олиб қаралса, компания минтақадаги нотинч вазият (Россия-Украина уруши) олдиндан 20 йиллик прогноз қилишга имкон бермайди демоқда. Бу дегани биз Ўрта Осиёга самолёт сотмаймиз дегани эмас албатта. Шунчаки 20 йиллик олдиндан сотувлар прогнозига киритмаган. Типа, билбўмеди қанча сотишимизни, вазиятга қараб ишти қилорамиз деяпти Боинг.

Инглиз тилидан яхши таржимонлар бўлса кунузга резюме жўнатинглар. Балки ишга олишар.

@nurbekalimov
1.2K views06:21
Ochish/sharhlash
2022-07-18 08:20:52 Ҳар баҳор ёз
шу бўлар такрор.

Францияда ҳаво исиб кетиши туфайли Атом Электростанцияларида муаммолар бошланди.
Ишлаб турган 56та реактордан 29таси тўхташга мажбур.

Бу каби оғир вазият 2019 йил кузатилган эди. Совутишга ишлатиладиган сув дарёлардан олиниб, иссиқ холда дарёларга ташланиши оқибатида дарё сувининг харорати ошиб кетишини олдини олиш учун кўп энергияблоклар мажбуран тўхтатилган эди. Аммо 2022 йилги аномал исишдан аввал бу чеклов чегараси янаям кўтарилаган. Яъни энди нисбатан иссиқроқ сувни дарёларга тўкиш мумкин. Шунга қарамасдан, Атом электростанцияларида авария тўхташ холатлари бирин кетин кузатилмоқда.

Ўз навбатида бу холат бозордаги электр энергияси нархига жиддий таъсир ўтказмоқда.

Францияда Атом энергетикаси улуши умумий энергия ишлаб чиқаришнинг 70 фоизини ташкил қилади ва бу кўрсатгич бўйича улар дунёда барчадан олдинда. Шу билан биргаликда Францияда электр энергия нархи Европа бўйича энг қиммат ҳисоблади. Улар хатто атом энергитикаси улуши нолга яқинлашиб бораётган Германиядан ҳам энергия таннархи қимматлиги бўйича олдинда. Атом энергетикаси энг арзон энергия тури деб ҳисоблаш қанчалик янглиш тушунча эканлигини мана шу ердан билса бўлади.

Хулоса ўрнида ҳаво харорати кўтарилганда АЭСларда фавқулотла тўхташ мавсумий муаммога айланганидан ташқари, Францияда ҳаво харорати юртимизга қараганда анча мўтадил эканлигини эслатиб ўтишни лозим топдим.

https://renen.ru/atomnaya-energetika-frantsii-ne-vynesla-anomalnoj-zhary/
1.8K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2022-07-12 18:40:56 Бугун барча турдошларимиз инсониятнинг имкониятлари бир сайёра чегарасида чекланмаганлигини кўрсатувчи яна бир инструмент амалда нимага қодир эканлигини кўриб фахрланиши керак. Жеймс Уэбб ўз саргузаштини энди бошлади. У бизга бугунги каби кўплаб қувончли дақиқаларни тақдим этади. Хақиқатга фақат илм-фан етаклайди.
2.1K views15:40
Ochish/sharhlash
2022-07-12 18:30:46
“Вааауувв” деб юборишга арзийдиган 5-расм. Килл туманлигида янги юлдузнинг туғилиши. Бугун ўзоқ ўтмишни, эхтимолий паралелликни, эволюцияни ва ўлимни кўрдик. Янги хаётнинг пайдо бўлиши бу композицияга етишмаётган ягона элемент эди. Шунчаки расмдан завқ олинг.
2.1K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-07-12 18:21:57
Тўртинчи расмда 5та галактикадан иборат Стефан Квинтити умуман бошқа даражада кўрсатилган. Ушбу расм 150 миллион пикселдан иборат бўлиб, 1000 та алоҳида файлда расм кўринишида олинган. Хозирча космик телескоплар томонидан олинган энг катта расм. Бу каби катта аниқликдаги расм коинотнинг бошланғич босқичида галактикаларнинг ўзаро таъсири уларнинг эволюциясига қандай таъсир ўтказишини ўрганишига ёрдам беради. Кузатувларларда инфрақизил диапозон ишлатилгани сабабли Стефан Квинтитида аввал кузатилмаган кўплаб деталлар акс этган.
1.9K viewsedited  15:21
Ochish/sharhlash