Get Mystery Box with random crypto!

Қачон очиқ майдонларда ишловчи ходимларимизга аномал иссиқда к | Микрофон Ашуровда

Қачон очиқ майдонларда ишловчи ходимларимизга аномал иссиқда компенсация тақдим этамиз?

0141-03-сон СанҚваМ норматив ҳужжатимизга кўра, меҳнат шароитлари бўйича йилнинг иссиқ даврида очиқ майдонларда бажариладиган ишлар иш категориясига (Iа-III) мувофиқ ҳаво ҳарорати +34,2°C +36,0°C дан юқори бўлганда инсон соғлиғи учун ўта хавфли ҳисобланиб, мазкур ҳолатда иш режимини ўзгартирган яъни иш вақтини куннинг салқин вақтларига кўчирган ҳолда ишни ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

Агарда ходим очиқ майдонда (қурилиш майдонларида, далаларда) фаолиятини амалга ошириётган бўлса, иш берувчи томонидан мавсумга мос бўлган ҳимоя воситалари ажратилиши, иш режими ўзгартирилиши (дам олиш вақтларини узайтириш ёки ишлаш соатларини ўзгартириш, иш вақтининг қисқартирилиши), шунингдек ходимлар бепул тоза ичимлик (минерал) сув билан таъминланиши лозим.

0141-03-сон СанҚваМ қоидаларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам иш берувчиларга бир неча маротаба эслатиб ўтган.

Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувлари ёки жамоа шартномаларида белгилаб қўйилиши лозим. Агар жамоа шартномаси ёки келушув ҳужжутларида бундай банд киритилмаган бўлса, касаба уюшмаси "фаоллашиб", иш берувчи ва ходим ўртасида қайтадан худди шунга ўхшаш ҳужжатни расмийлаштириб қўйиши керак (профсоюзнинг шу ерда профсоюзлиги билинади).

Иш вақти қисқартирилган тақдирда, куннинг ишланмаган иш вақти учун ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади (Меҳнат кодексининг 159-моддаси).

Агар, ташкилотларда юқоридаги ҳужжатлар асосида иш ташкил этишда "хохиш" бўлмаса, очиқ ҳавода ишловчи ходим бошқа вариантни қўллашга ҳақли. Меҳнат кодексининг 219-моддасига мувофиқ ходим иш жараёнида аномал иссиқ ҳароратда ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келганини пайқаса, бу тўғрида иш берувчига дарҳол хабар бериши лозим.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши даркор (аммо, бу жуда оғир, табиийки, мақсадга эришиш қийин процесс).

Яхшиси, ҳукумат бу тўғрида аниқ бир топшириқларга эга Вазирлар Маҳкамаси қорорини ишлаб чиқиши лозим.

@uzb_meteo