Get Mystery Box with random crypto!

MIGRANT NEWS ™

Telegram kanalining logotibi migrant_news1 — MIGRANT NEWS ™ M
Telegram kanalining logotibi migrant_news1 — MIGRANT NEWS ™
Kanal manzili: @migrant_news1
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-01-30 13:24:46 Венгрияда хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

18-40 ёшдаги ХОТИН-ҚИЗЛАР;
Инглиз тилида мулоқот қила олиши (корейс тилини билиши устунлик беради);
Хизмат кўрсатиш соҳасида иш тажрибаси бўлиши;
Судланмаган бўлиши.

Иш тури: Цехда конвейр ишчиси.

Ҳафтасига 40 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
Ойлик маош – 700 евродан бошланади.
3 ой синов муддати.

Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:

Венгриядаги аэропортдан иш жойигача автотранспорт;
ётоқхона, ижара ҳақи (6-8 кишилик ётоқхона) иш берувчи томонидан қопланади, коммунал хизматлар учун тўлов (100 евро ҳар бир ишчи) ишчи томонидан қопланади;
тиббий суғурта;

Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
16 views10:24
Ochish/sharhlash
2023-01-28 14:57:59
Россия Федерациясининг ГК "Мерос" корхонаси иссиқхона йўналишида ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида ишга таклиф қилади!

2023 йил, 30 январь, душанба куни соат 10:30 да

Иш тури:
Сабзавот етиштириш

Ойлик маоши: Ишбай, ўртача 40 000 - 45 000 рубл

Корхона томонидан:
- Йўл чиптаси ва ҳужжат расмийлаштириш харажатларига ёрдам берилади (иш ҳақидан узиш шарти билан);
- 3 маҳал иссиқ овқат (бепул)
- Қулай ётоқ жойи (бепул)

Номзодга талаблар:

- 21-45 ёшдаги эркак ва аёллар;
- Рус тилида бошланғич даражада гаплаша олиши;
- Судланмаган бўлиши;

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар биометрик ҳамда хорижий паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.

https://t.me/agency_andijan
21 views11:57
Ochish/sharhlash
2023-01-28 14:57:13 Татаристон Республикасига ишга бориш истагида бўлган фуқароларни нефт, газ, нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида "Татнефть" корхонаси қуйидаги йўналишлари бўйича ишга таклиф қилади:
Танлов 2023 йил, 31 январь, сешанба куни соат 13:30 да

- Электр газ пайвандчиси 2-3-4 разряд;
- Автоматик ва ярим автоматик машиналарда электр пайвандчи 4-5 разряд;
- СНС машинаси оператори 2 разряд;
- Механик монтажчи 3 разряд.

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:
Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жойга ёрдам;
Овқатланиш масаласида ёрдам;

Ойлик иш ҳақи ( ):
46 000 - 57 500 рубль. (бажарилган ишга қараб);

Номзодлар учун талаблар:
18 ёшдан юқори бўлиши;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Рус тилида бошланғич даражада гаплаша олиши;

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар биометрик ҳамда хорижий паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати (собиқ Афгон боги рупарасида).
https://t.me/agency_andijan
18 views11:57
Ochish/sharhlash
2023-01-26 14:47:04
Польшада ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Польшанинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан фуқаролар ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

18-45 ёш бўлиши;
Рус тилини билиши;
Судланмаган бўлиши.

Иш тури: омборхона ишчиси

Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
Ойлик маош – соатига 23.50 злотий (солиқлар билан).
Иш берувчи томонидан суғурта ва бир марталик овқат билан таъминланади.
Виза, яшаш ва Ўзбекистондан Польшага авиачипта харажатлари номзодлар томонидан қопланади.

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.

https://t.me/agency_andijan
26 views11:47
Ochish/sharhlash
2023-01-25 17:27:19 Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Икки давлат ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун EPS-TOPIK тест имтиҳони 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Тест имтиҳони ва онлайн рўйхатдан ўтиш кунлари тўғрисида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали қўшимча маълумот берилади.

Шу муносабат билан, номзодлардан, онлайн рўйхатдан ўтиш кунига қадар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.

Эслатма!

Eps-topik тест имтиҳонида иштирок этиш талаблари:

1.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Ёш чегараси: рўйхатдан ўтиш кунигача 18 ёшга тўлган ва 40 ёшга тўлмаган;
3. Корейс тилини билиш;
4. Хорижга чиқиш паспорти;
5. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган.
  
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
27 views14:27
Ochish/sharhlash
2023-01-25 10:34:49
"ПАО КАМАЗ" (Россия Федерацияси, Татаристон Республикаси) корхонасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Бўш иш ўринлари:

- Кузнец-штамповщик, Маляр, Наладчик формовочных истержневых машин, Обрубщик, Стерженщик машинной фармовки, Стерженщик ручной фармовки, Транспортировщик в литейном производстве, Чистильщик металла, отливок, изделий и деталей.

Ушбу касблар бўйича малакага эга бўлмаган фуқаролар корхона томонидан ўқитилади

Номзодга талаблар:

- 18-50 ёш эркак ва аёллар;
- Рус тилини билиши;
- Россия ҳудудига киришга таъқиқи бўлмаган;
- Судланмаган бўлиши;

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

– авиа чипта (иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан); – турар-жой; – бир маҳал иссиқ овқат.

Ойлик маош: 45 000 - 60 000 минг рубль, иш хажмига қараб.

Танлов вақти: 2023 йил, 26 январ куни соат 13:30

Фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келишлари шарт

Манзил
: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.
95-202-33-55, 95-204-33-55

https://t.me/agency_andijan
11 views07:34
Ochish/sharhlash
2023-01-25 10:34:27 Сиз хорижий давлатларга малакали мутахассис бўлиб, қонуний ишга бормоқчимисиз!!

Бунинг учун касбингизни тасдиқловчи хужжат (сертификат) зарур-ми?

Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган қуйидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларидаги қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тил курсларида бепул таҳсил олинг.

Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази (Андижон транспорт техникуми ёнида)
Манзил: Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.

Андижон қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази (собиқ Боғишамол педагогика коллежи ўрнида)
Манзил: Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси, Халқа йўли кўчаси, 2-уй.

Асака тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Асака автомобилсозлик коллежи ўрнида)
Манзил: Асака тумани, Қайрағоч МФЙ

Шаҳрихон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўрнида)
Манзил: Шаҳрихон тумани, Қум МФЙ

Бўстон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Бўз педагогика коллежи ўрнида)
Манзил: Бўстон тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси

Улуғнор тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи ўрнида)
Манзил: Улуғнор тумани, Оқтом МФЙ, Мир Алишер кўчаси, 42-уй

Қўрғонтепа тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Қўрғонтепа саноат ва транспорт коллежи ўрнида)
Манзил: Қўрғонтепа тумани, Найнаво МФЙ, Ғазалкент кўчаси 11-уй

УШБУ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШ МУТЛАҚО БЕПУЛ

Юқоридаги марказларда ўқиш учун ЙЎЛЛАНМАни барча шаҳар ва туманлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан ёки Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон вилояти филиалига мурожаат қилиб олишларингиз мумкин.

Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати

Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон вилояти филиали

Мурожаат учун телефон: 95-202-33-55, 95-204-33-55

https://t.me/agency_andijan
23 views07:34
Ochish/sharhlash
2023-01-25 10:34:13
#Сўраган_эдингиз

Хорижга ишга кетиш учун қаерда чет тили ёки касб ўргансам бўлади?

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
7 views07:34
Ochish/sharhlash
2023-01-25 07:18:46
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Бизнинг каналимизда қолинг.

https://t.me/agency_andijan
26 views04:18
Ochish/sharhlash
2023-01-23 14:30:52
#Сўраган_эдингиз

Хорижга ишга кетиш учун қаерда чет тили ёки касб ўргансам бўлади?

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
23 views11:30
Ochish/sharhlash