Get Mystery Box with random crypto!

MIGRANT NEWS ™

Telegram kanalining logotibi migrant_news1 — MIGRANT NEWS ™ M
Telegram kanalining logotibi migrant_news1 — MIGRANT NEWS ™
Kanal manzili: @migrant_news1
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-01-12 07:40:22
#Ўз_келажагимга_ўзим_инвестор

Корея Республикаси, Хитой, Туркия, Россия давлатларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан онлайн семинар ташкил этилмоқда.

Семинарда Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашувчи органларнинг (банк, солиқ, божхона, тадбиркорлик жамғармалари, савдо-саноат палатаси, давлат активларини бошқариш агентлиги) мутасаддилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда ўз бизнесингизни очиш ёки ривожлантириш истагида бўлсангиз, 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:30 дан бошлаб ZOOM платформаси орқали мазкур онлайн семинарда қатнашинг!

Семинар давомида ўзингизни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тегишли жавобларни олишингиз мумкин.

Онлайн учрашув манзили: ZOOM
(идентификация: 839 0922 9446, код: 1111)

https://t.me/agency_andijan
20 views04:40
Ochish/sharhlash
2023-01-11 14:25:52
2023 йилда хорижий тиллар ва касбларни бепул ўрганишни истайсизми?

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида Андижон вилоятининг бир қатор ҳудудларида чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилган.

Курсларда таҳсил олиш истагида бўлган фуқаролар йўлланма олиш учун қуйидаги манзилга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортингиз билан мурожаат қилишлари мумкин:

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55, +99895-204-33-55.
Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати.

https://t.me/agency_andijan
22 views11:25
Ochish/sharhlash
2023-01-11 12:29:42
Корея Республикаси иш берувчилар танловида навбатдаги шартномалар берилиши бошланди

EPS-Topik тести ҳамда малака имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, шартнома лойиҳаси ҳамда виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати:

Шартнома лойиҳаси берилган фуқаролар рўйхати

Виза тасдиқномаси берилган фуқаролар рўйхати

Шартнома лойиҳаси келганлардан тегишли ҳужжатларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим этиш сўралади.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Манзил: локация

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
20 views09:29
Ochish/sharhlash
2023-01-11 10:43:16
Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Андижон вилояти фуқаролари учун микроқарз берилишидан хабарингиз борми?

АТ "Микрокредитбанк" ўртасида имзоланган меморандумга асосан :

2023 йилда хорижга ташкиллаштирилган ҳолда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларга микрокредитбанк томонидан 2,0 млн сўм микроқарз ажратилади.

Микроқарз олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиалига биометрик ҳамда хорижга чиқиш паспортингиз билан мурожаат қилишингиз кифоя қилади.

Микроқарз расмийлаштириш муддати 3 иш куни. Микроқарз 1 йил муддатга берилади.

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55, +99895-204-33-55.
Мўлжал: "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати.

https://t.me/agency_andijan
22 views07:43
Ochish/sharhlash
2023-01-10 13:17:33
#Eslatma

2023 йил учун патент нархлари

Россия Федерацияси ҳудудида чет давлат фуқаролари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг ойлик аванс тўлови 2023 йил 1 январдан бошлаб ўзгарган. Масалан, Москва шаҳри ва областида бу 6600 рубль (2022 йилда 5900 рубль), Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида 4400 рубль (2022 йилда 4200 рубль) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат мигрантлари томонидан аванс тўлови ўз вақтида амалга оширилмаса ёки тўлов миқдори белгиланган суммадан кам бўлса, патент ўз кучини йўқотади ва иш берувчи бундай ходимга ишлашга рухсат бергани учун жаримага тортилади.

РФ барча ҳудудлари учун патент аванс тўлови нархлари

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
19 views10:17
Ochish/sharhlash
2023-01-10 07:20:32 #ТАНЛОВ_2023_ҚУРИЛИШ

Қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2023 йил 11-январь куни, соат 13:30 да
Россия Федерацияси йирик иш берувчиларидан "Велесстрой" МЧЖга қарашли Ленинград вилояти Усть-Луга туманида жойлашган қурилиш объектларида ишлаш учун шартнома асосида ишга таклиф қилинади.

Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари:

1. Арматура тўқувчи (арматурщик)
2. Бетончи (бетонщик)
3. Дурадгор (плотник)

ТАЛАБЛАР:

- 22-50 ёшдаги эркаклар;
- Камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
- Жисмонан соғлом;
- Хорижга чиқиш паспортига эга бўлган эркаклар;
- Муқаддам судланмаган бўлиши
- Рус тилини мулоқот даражада билишлиги

ҚУЙИДАГИ ХАРАЖАТЛАР ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНАДИ:
(кейинчалик ойлик маошидан ушлаб қолиш шарти билан)

Авиа чипта
Патент ҳужжатларини расмийлаштириш
Турар жой харажатлари
Махсус ишчи кийим;
3 маҳал озиқ-овқат харажатлари

ИШ ВАҚТИ: Ҳафтасига 6 кун, кунига 10 соат

МАОШ: 35 000 - 60 000 минг Россия рубли. ишбай, соатига 180 Россия рублидан бошлаб

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар БИОМЕТРИК (ЗАНГОРИ) ҲАМДА ХОРИЖИЙ (ҚИЗИЛ) ПАСПОРТЛАРИ билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

Танлов вақти: 2023 йил, 11-январ куни соат 13:30 да

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.
Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
Мурожаат учун телефон: +99895-202-33-55, +99895-204-33-55

Каналимизга обуна бўлишни унутманг:

https://t.me/agency_andijan
23 views04:20
Ochish/sharhlash
2023-01-06 13:04:29 2022 йил давомида хорижий давлатларда бўлиб турган 308 мингдан ортиқ меҳнат мигрантига турли хизматлар кўрсатилди

Батафсил "Kun.uz" нашрида

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
16 views10:04
Ochish/sharhlash
2023-01-05 15:30:37
Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
16 views12:30
Ochish/sharhlash
2023-01-04 07:45:34 Германияда юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролар диққатига!

Номзодлар учун талаблар:

• СE ҳайдовчилик гувоҳномаси;

немис тили бўйича камида А2 даражаси (Гёти институти сертификати);

• 18-55 ёш оралиғидаги эркаклар;

• Европа Иттифоқи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қайта тайёрлаш курсларида ўқиш ҳамда 95-кодли сертификатини олишга тайёрлик (давомийлиги 6-8 ой);

• Германияда қайта тайёрлаш курсларидан сўнг камида 3 йил "Duvenbeck" ширкатида ишлаш.

Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Ўзбекистонда ҳужжат ишларида ҳамроҳлик, жумладан виза билан боғлиқ масалаларда ёрдам;

Германияга бориш харажатларини қоплаш;

турар жой харажатларини қоплаш;

доимий меҳнат шартномаси;

қайта тайёрлаш вақтидаги иш ҳақи (3-босқич амалиёти вақтидаги ойлик ялпи 1060 евро (Brutto);

қайта тайёрлашдан сўнг ялпи ойлик 2580 евро (Brutto) ҳамда 500 еврогача (Netto) солиқсиз қўшимча ҳақ;

ҳар йили 27 кунлик таътил;

қайта тайёрлаш курслари тугагандан сўнг турар жой харажатларини номзоднинг ўзи тўлаши керак бўлади.

Рўйхатдан ўтиш

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan
31 views04:45
Ochish/sharhlash
2023-01-04 07:26:12 Сиз хорижий давлатларга малакали мутахассис бўлиб, қонуний ишга бормоқчимисиз!!

Бунинг учун касбингизни тасдиқловчи хужжат (сертификат) зарур-ми?

Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган қуйидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларидаги қисқа муддатли касб-ҳунар ва хорижий тил курсларида бепул таҳсил олинг.

Андижон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази (Андижон транспорт техникуми ёнида)
Манзил: Андижон шаҳри Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй.

Андижон қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази (собиқ Боғишамол педагогика коллежи ўрнида)
Манзил: Андижон шаҳри Боғишамол даҳаси, Халқа йўли кўчаси, 2-уй.

Асака тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Асака автомобилсозлик коллежи ўрнида)
Манзил: Асака тумани, Қайрағоч МФЙ

Шаҳрихон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Шаҳрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи ўрнида)
Манзил: Шаҳрихон тумани, Қум МФЙ

Бўстон тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Бўз педагогика коллежи ўрнида)
Манзил: Бўстон тумани, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчаси

Улуғнор тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Улуғнор қурилиш касб-ҳунар коллежи ўрнида)
Манзил: Улуғнор тумани, Оқтом МФЙ, Мир Алишер кўчаси, 42-уй

Қўрғонтепа тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази (собиқ Қўрғонтепа саноат ва транспорт коллежи ўрнида)
Манзил: Қўрғонтепа тумани, Найнаво МФЙ, Ғазалкент кўчаси 11-уй

УШБУ ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШ МУТЛАҚО БЕПУЛ

Юқоридаги марказларда ўқиш учун ЙЎЛЛАНМАни барча шаҳар ва туманлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан ёки Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон вилояти филиалига мурожаат қилиб олишларингиз мумкин.

Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 2-қавати

Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон вилояти филиали

Мурожаат учун телефон: 95-202-33-55, 95-204-33-55

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг

https://t.me/agency_andijan
26 views04:26
Ochish/sharhlash