Get Mystery Box with random crypto!

Польшада ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққ | MIGRANT NEWS ™

Польшада ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Польшанинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан фуқаролар ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

18-45 ёш бўлиши;
Рус тилини билиши;
Судланмаган бўлиши.

Иш тури: омборхона ишчиси

Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
Ойлик маош – соатига 23.50 злотий (солиқлар билан).
Иш берувчи томонидан суғурта ва бир марталик овқат билан таъминланади.
Виза, яшаш ва Ўзбекистондан Польшага авиачипта харажатлари номзодлар томонидан қопланади.

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.

https://t.me/agency_andijan