Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига | MIGRANT NEWS ™

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Икки давлат ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун EPS-TOPIK тест имтиҳони 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Тест имтиҳони ва онлайн рўйхатдан ўтиш кунлари тўғрисида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали қўшимча маълумот берилади.

Шу муносабат билан, номзодлардан, онлайн рўйхатдан ўтиш кунига қадар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.

Эслатма!

Eps-topik тест имтиҳонида иштирок этиш талаблари:

1.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Ёш чегараси: рўйхатдан ўтиш кунигача 18 ёшга тўлган ва 40 ёшга тўлмаган;
3. Корейс тилини билиш;
4. Хорижга чиқиш паспорти;
5. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган.
  
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

https://t.me/agency_andijan