Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 248.75K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 906

2021-06-01 09:50:14
#Интернет_одоблари
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ 5

Бешинчи Қоида:
маълумотларни тарқатиш олдидан қатъий позицияга эга бўлиш лозим. Яъни, бирор хабарни ёзиш ёки ўзгалар томонидан қолдирилган маълумотларни тарқатишдан аввал ҳар бир киши бу маълумот дину диёнатига зарар етказмайдими, ўзгалар шаънини топтамайдими, бировнинг ҳақини ботил йўл билан ейишга олиб келмайдими ёки оиласи, ўзи туғилиб ўсган юртига зиён келтирмайдими ана шулар ҳақида холис фикр юритмоғи керак. Ким нима деса, шуни маъқуллаб, таг-тугини суриштирмай дуч келган хабарни тарқатиш мусулмон кишига хос иш эмас. Ота-она ўз фарзандига ҳаёт учун асқотадиган йўл-йўриқ ва маслаҳатларни доимий бериб боргани каби замонавий ахборот воситалари, айниқса, интернетдан фойдаланиш маданиятини ҳам ёшлигидан ўргатиб бориши керак. Ўзи, оиласи ва ватанига зиён етказадиган маълумот ва хабарларни излаш, ўқиш ва тарқатиш гуноҳ эканини тушунтириши лозим.

"Дунё уламолари мурожаати" китобидан.
http://t.me/mehrob_uz
54.2K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2021-06-01 08:19:14
Мавзу: ВАТАНГА МУҲАББАТНИ РАСУЛУЛЛОҲДАН (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ЎРГАНАМИЗ!!!

⚘ ⚘
Муаллиф: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Ҳажми: 13,7 Мб.
Файл: Mp4.
анба: MEHROB.UZ
Аъзо бўлинг:
t.me/mehrob_uz
49.4K views05:19
Ochish/sharhlash
2021-06-01 08:19:05 Мавзу: ВАТАНГА МУҲАББАТНИ РАСУЛУЛЛОҲДАН (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ЎРГАНАМИЗ!!!

⚘ ⚘
Муаллиф: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Ҳажми: 3,4 Мб.
Файл: Mp3.
анба: MEHROB.UZ
Аъзо бўлинг:
t.me/mehrob_uz
47.4K views05:19
Ochish/sharhlash
2021-06-01 07:17:21 108. Сен у(масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир.
Исломга зиён етказиш, куфрга хизмат қилиш, мўминлар орасига тафриқа солиш, Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши урушадиганларнинг кузатув жойи қилиш ниятида қурилган масжидда намоз ўқиш ҳеч қачон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мўминларга тўғри келмайди. Уларга энг лойиқ жой бор. Ўша Масжидул Зирорнинг ёнгинасида дунёда биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тақво асосида қурилган Қубо масжиди турибди.
«Унда покланишни севадиган кишилар бор».
Гуноҳлардан пок бўлиш учун намоз ўқиётган, тиловат, зикр қилаётган, эьтикоф ўтирган кишилар бор.
«Аллоҳ эса покланувчиларни севадир».
Албатта, улар билан буларнинг орасида фарқ осмон билан ерча. Буни тушуниб етиш керак.
@mehrob_uz
49.5K views04:17
Ochish/sharhlash
2021-06-01 07:17:05
@mehrob_uz
46.4K views04:17
Ochish/sharhlash
2021-06-01 02:20:07
Ассаламу алайкум.
Аллоҳ таолонинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуоси
Қуръоннинг нури
Янги кун таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Каналга уланинг
T.me/mehrob_uz
9.2K views23:20
Ochish/sharhlash
2021-05-31 20:19:55
ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!”.
(Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).

Абу Минҳолдан ривоят қилинади: “Қабрда банда учун кўп истиғфордан кўра яхшироқ қўшни (яъни, ҳамроҳ) бўлмайди”.
(Аҳмад ибн Ҳанбал, “Аз-зуҳд”).

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний шундай деган: “Сизлар кўп гуноҳ қиляпсизлар. Энди истиғфорни ҳам кўпайтиринг! Чунки, банда қиёмат куни номаи аъмолининг ҳар икки қаторида истиғфорни кўрса, боши осмонга етади”.
(Ибн Абу Дунё, “Ат-тавба”.)

"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.
t.me/mehrob_uz
36.5K viewsedited  17:19
Ochish/sharhlash
2021-05-31 20:17:16
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
01.06.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
31.1K views17:17
Ochish/sharhlash
2021-05-31 19:20:31
1. ҲАР БИР ХАЙРЛИ ИШНИ «БИСМИЛЛАҲ» ДЕБ БОШЛАНГ

Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоби бир куни:
— Ё Расулуллоҳ! Еймиз, еймиз, қанча есак ҳам ҳеч тўйганимизни билмаяпмиз, дея шикоят қилдилар.
— Сизлар алоҳида-алоҳида овқатлансангиз керак? – деб сўрадилар у зот.
— Ҳа, шундай.
— Дастурхон атрофига ҳаммангиз йиғилиб, биргаликда овқатланинг. Таомни бошлашдан аввал «Бисмиллоҳ»ни айтишни унутманг. Шунда ҳар бир таомингиз тўйимли бўлади, дея марҳамат қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
(Абу Довуд. одоб, 163)

***
Ушбу ҳадис орқали дастурхон атрофида ўтириш одоблари, оила аъзоларининг биргаликда таомланишида барака борлиги таъкидланмоқда, «Бисмиллоҳ» билан бошланган таомга шайтон шерик бўла олмайди. Шунинг учун мўмин киши озгина еса ҳам тўяди. Бу меҳрибон Аллоҳнинг бандасига юборган баракотидир.

T.me/Mehrob_uz
40.6K views16:20
Ochish/sharhlash