Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ Иттифоқ адабиёт институтлари, туркий забон мамлакатлар | "Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

Собиқ Иттифоқ адабиёт институтлари, туркий забон мамлакатлар президентлари, нуфузли ҳалқаро ташкилотлар томонидан Нобель мукофотига кўп кўрсатилса ҳам, Чингиз Айтматов Нобель мукофоти олмади. Буни сабаби у яратган бадиий адабиётларга ва жаҳонда тинчлик ўрнатишга қилган ҳаракатларига алоқаси бўлмаган субъектив ва объектив сабаблари бор эди. Бундай факторлар туфайли Нобель мукофоти номзодларга бериш тарихида камчиликлар ва ноҳакликлар бўлиб турарди. Масалан Нобель мукофотини Айтматовга ўхшаган забардаст ёзувчилар олмай, балки мукофотни унча талантли бўлмаган ёзувчилар ҳам олган...
Альфред Нобель ўз васиятларида мукофот номинацияларини кўрсатиб, мукофотни ғоявий йўналишда «сиёсий ва идеологик қарашларни ҳисобга олган ҳолда адабиётда катта ютуқларга эришгани учун берилсин» дея аниқ ва равшан ёзиб кўрсатган. Бу дегани Нобель мукофоти олиш учун буюк асарлар яратиш камлик қилар, ҳамда сиёсий ва идеологик дунёқарашлар ҳам ҳисобга олинади. Яна бу қарашлар Швеция Қироллик академияси аъзолари позициясига тўғри ҳам келиши керак...
Ғарб адабиёт намоёндалари фикрича ҳақиқий буюк асар яратувчи ҳукуматга қарши мухофилиятда бўлиши, ундан узоқ масофада туриши ва ҳукуматга қарши ҳар қандай салбий фикр билдириши мумкин. Ёзувчини ҳукуматга яқинлашуви ҳар доим давлатдан хавфсираб фикр билдиришга, адиб имиджига негатив фикр билдирилишга олиб келарди. Масалан Нобель мукофоти лауреатлари ёзувчилар Эрнест Хемингуэй, Уильям Фолкнер, Герман Гессе фикрлаши ҳукумат фикри билан бир эмас эди..
Бизга маълумки буюк ёзувчи Айтматов давлат бошқарув системасида, ижтимоий ҳаётда актив равишда иштирок этган, ҳукуматни сиёсий йўлидан яқин борган. Нобель комитети аъзолари ёзувчи Чингиз Айтматовни балки, мана шундай томонларига эътибор берган бўлиши керак.
Нобель комитети устави бўйича номзодларни фақат Швеция академияси ёки олий ўқув юрти тил ва адабиёт профессорлари, адабиёт муассалари раҳбарлари кўрсатиши мумкин. Маълумотларга қараганда адабиёт соҳасида Нобель мукофотига номзодлар сони ҳар йили 100 га етарди. Мукофот номзодлигига кўпинча унча машҳур бўлмаган ёзувчилар кўрсатиларди. Масалан собиқ Иттифоқ давлатларидан йилига адабиёт номинациясида 5-6 номзодлар кўрсатилган. Лекин улар умумий номзодлар ичида орқада қоларди.
Чингиз Айтматов Нобель мукофоти комитетини «ўзига хос» талабларига тўлиқ жавоб бермаган. Нобель комитети устави бўйича мукофот олиш бўйича ўзига хос чегаравий нормалари бор эканки ва бу нормаларга агар тўғри келмаса, Айтматов номзоди қанча кўрсатилса ҳам, ҳеч қачон Нобель мукофоти ололмасди. Чунки буюк ёзувчи Айтматов тўғридан тўғри совет ҳаётидаги негатив ҳолатларни танқид қилган бўлса ҳамки, Айтматов ҳукуматни ашаддий душмани ёки ҳукуматга қарши оппозицияда бўлмаган. Яна Айтматов олий давлат органлари аъзоси (Марказий Комитет, Олий Совет, Ёзувчилар союзи, Давлат мукофотлаш Комитети; Бенилюкс (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) давлатларида, Франция, ЮНЕСКО, НАТОда элчи бўлиб ва бошқалар сифатида фаолият юритган. Шунинг учун ҳам улар томонидан Чингиз Айтматов номзоди тасдиқланмаган бўлиши керак...
Адабиёт бўйича русийзабон Нобель мукофоти лауреатларига(6 киши) келсак, масалан И. Бунин, А. Солженицин, И. Бродский очиқчасига Совет ҳокимияти қарши чиққанлар, Пастернак эса диссидент бўлиб, «Доктор Живаго» романида Октябрь революция даврида рус интеллигенцияси фожиасини кўрсатганди, Шолохов «Тинч Дон» асарида Россиядаги революция ва фуқаролар уруши туфайли асрлар давомида фаолият юритаётган Дондаги казаклар ҳаракатини тугатилиш фожиаси кўрсатганди. Беларуслик Светлана Алексиевич Беларусь Республикасидаги давлат тузумини кўрсатган асарлари учун 2015 йилда Нобель мукофоти олган...
Нобель мукофоти номзодлари танлаш яширин ҳолатда ўтказилади. Айниқса номзодни аниқлашда олдинги Нобель мукофоти лауреатлари ва Швеция академияси томонидан кўрсатилган номзодларга эътибор берилади. Агар Нобель мукофотлари лауреатлари гуруҳи томонидан расмий равишда бир номзод қўллаб-қувватланса, номзодни мукофот олиш имконияти ортади, агар қаршилик билдирилса, мукофот олиш имконияти камаяди.