Get Mystery Box with random crypto!

Шуни ҳисобга олиш керакки, адабиёт номинациясида кўплаб Нобель | "Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

Шуни ҳисобга олиш керакки, адабиёт номинациясида кўплаб Нобель мукофоти олганлар Социалистик тузумга қарши бўлганлар ва Коммунистик партия душманлари бўлишган...
Чингиз Айтматов Нобель мукофотини ўзининг буюк асарлари орқали олиши мумкин эди. Масалан «Алвидо, Гулсари», «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат», «Кассандра тамғаси» асарлари орқали. Айтматов бу асарларида инсоният онгига экологик тафаккур, маданият ва муносабат, янги гуманистик ғоялар киритди, замонамизнинг долзарб муаммоларини кўтариб, уларни глобал миқёсда ва фалсафий томондан очиб берди. Айниқса, «Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» асари юқори савияда ёзилган бўлиб, ўқувчига бадиий, эстетик, ҳиссий шавқ беради ва ҳатто Э.Хэмингуэйнинг «Чол ва денгиз» асари билан бир қаторда туради. Чингиз Айтматовнинг ҳар бир асарини жаҳон адабиёти дурдоналари ҳисобланган асарлар билан қиёслаш мумкин ва улар билан бир қаторда туради...
Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев эсталикларида Чингиз Айтматов билан Швецияга борганини таърифлайди. Чингиз Айтматов адабиёт номинациясида Нобель мукофотига номзоди кўрсатилганида Швеция қироли Карл XVI Густав уни ҳузурига чақириб, суҳбатлашади. Чунки у табиатга, экологияга жуда қизиққани учун, Айтматов асарлари билан таниш эди. Швеция қироли агар у академия аъзоси бўлганида, Айтматовни мукофотга лойиқ кўришини, лекин афсуски у Швеция академияси аъзоси эмаслигини, овоз беришга ҳақли эмаслигини тушунтиради...
Чингиз Айтматовнинг вафотини 6 йиллигида унинг дўсти, Қирғизистонда айтматовшунос олим, Фанлар Миллий Академияси вице-президенти Абдилдажан Акматалиев; «1980 йилларни охирларида Айтматов Австрияда бўлганида, Венада Нобель комитети махсус вакили Чингиз Айтматовни шахсан ва алоҳида излаб, унга Нобель мукофоти берилади деб хабар қилади ва уни қуюқ табриклайди. Афсуски Нобель комитети мукофот лауреатини расмий равишда эълон қилишдан олдин ўз тарихида биринчи бор, ўз қарорини тезлик билан ўзгартиради. Сабаби собиқ Иттифоқдан бир вақтда икки киши мукофот олиши мумкин эмас эди. Нобель мукофоти собиқ Иттифоқ раҳбари Михаил Горбачевга берилди» деб таъриф беради. Акматалиев Чингиз Айтматовга атаб ёзган ўз мақолаларида, китобларида ҳам бу фактларни тасдиқлаган.
Акматалиевни маълум қилишича 2008 йилда туркий мамлакатлар машҳур кишилари томонидан ҳам Чингиз Айтматов Нобель мукофотига номзоди яна кўрсатилди, афсуски Чингиз Айтматов бевақт ўлими туфайли унинг номзоди яна кўриб чиқилмади...

Абдурашид Кузибаев саҳифасидан олинди.