Get Mystery Box with random crypto!

АДАБИЁТ СОҲАСИДА БИР НЕЧА БОР НОБЕЛЬ МУКОФОТИ БЕРИЛМАГАН МАШҲУ | "Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

АДАБИЁТ СОҲАСИДА БИР НЕЧА БОР НОБЕЛЬ МУКОФОТИ БЕРИЛМАГАН МАШҲУР АДИБ КИМ?..

Адабиёт соҳасида бериладиган Нобель мукофоти ҳар йили Нобель фонди томонидан адабиёт соҳасида эришилган юксак ютуқлар учун тақдирланадиган мукофотдир.
Адабиёт йўналишидаги мукофот Нобель мукофотини беш мукофотидан бири ҳисобланади.Мукофот Альфред Нобель томонидан таъсис қилинган бўлиб, унинг Париждаги 1895 йил 27ноябрдаги ёзилган васиятномасига биноан 1901йилдан бери бериб келинади.Адабиёт соҳасида биринчи Нобель мукофотини француз шоири ва эссеисти Прюдом қўлга киритган.
Адабиёт соҳасида қўлга киритилган Нобель мукофоти жаҳонда адабиёт соҳасида бериладиган энг юксак мукофот ҳисобланади. Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти лауреатлари ҳаммаси бўлиб, 2022 йил ҳисоби бўйича 119 киши, шулардан 17 лауреат аёл киши.
Нобель мукофоти комитети Ғарб тарихий маданий анъаналари асосида яратилгани бўлгани учун-ми, асосан адабиёт соҳасида Нобель мукофотига кўпроқ Европа мамлакатлари ёзувчилари сазовор бўлишган. Осиё давлатлари адабиёти тарихи ўз ичига минг йилларни олган бўлса ҳам, Осиё ёзувчиларидан Нобель мукофоти лауреатлари жуда кам бўлишган. Лауретлар ичида Африка ёзувчилари умуман кам. Лекин Нобель мукофоти комитети Осиё ва Африка қитъаси бир-икки ёзувчисини «кўргазма учун» лауреат қилишган.
Шуниси қизиқарлики, лауреатлар ичида Европа давлатлари ичида Скандинавия давлатлари Норвегия, Швеция ва Дания ёзувчилари кўпни ташкил қилади. Айниқса ўтган асрнинг 30-йилларигача улар кўп эди. Афсуски, ХХ аср адабиётига таъсир қилган кўп машҳур ёзувчилар Нобель мукофоти лауреати бўла олишмаган. Масалан жаҳонга машҳур ёзувчи Чингиз Айтматов(1928-2008).
Чингиз Айтматов адабиёт, театр ва кино ривожланишига қўшган ҳиссаси учун на фақат собиқ Иттифоқида тан олинди ва кўплаб мукофотлар олди: Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968), Қирғиз Республикаси Қаҳрамони (1997), Қирғизистон ФА академиги (1974), Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1978), Ленин мукофоти(1963) ва уч СССР Давлат мукофотлари лауреати (1968, 1977, 1983); жаҳондаги кўплаб халқаро мукофотларни қўлга киритди, кўплаб Академиялар аъзолигига сайланди. Афсуски у жаҳонда энг юксак мукофот бўлган Нобель мукофотини ололмади. Сабаби нимада эди? Ёки Чингиз Айтматов бу мукофотга лойиқ эмас эдими?..
Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз халқи, айни вақтда бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди. Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борган. Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган «ўзбек иши», «пахта иши» каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида халқимизнинг шаъни ва обрў-эътиборини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилганини эл-юртимиз ҳамиша миннатдорлик билан эслайди. Бетакрор ижодкорнинг давлатимиз томонидан «Дўстлик» ва «Буюк хизматлари учун» орденлари билан тақдирлангани ҳам шундан далолат беради...
Чингиз Айтматов ўтган асрнинг машҳур адиби, кўзга кўринган жамоат арбоби бўлиб, жаҳонда тинчликни мустаҳкамлаш, инсон қадриятлари янада ҳимоя қилиш ва ҳалқаро муносабатларни ривожлантиришга ўзини катта ҳиссасини қўшган. Чингиз Айтматов асарлари жаҳоннинг 174 тилига таржима қилинган, асарларини умумий тиражи 80 миллион...
1960-2000 йилларда Чингиз Айтматов ижтимоий соҳада актив равишда халқаро фаолиятини олиб борган.1986 йилда у Иссиқ-Кўл форумига асос солган. Ёзувчи Айтматов бир эмас, икки Нобель мукофоти олиши мумкин эди: бири жаҳон адабиёти фанига қўшган ҳиссаси учун, иккинчиси жаҳонда тинчликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун. Чунки мобиқ Иттифоқда XX асрнинг 80-йиллари қайта қуриш даврида жамоатчилик онгида фикрлашнинг янги сиёсий қарашларини жорий этишга ва мустаҳкамлашга, дунёдаги сиёсий ва энг муҳим прогрессив ўзгаришларга Чингиз Айтматов катта ҳиссасини қўшган.