Get Mystery Box with random crypto!

б) тавсияномалар берилган ходимлар билан ўқишни тамомлаганидан | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

б) тавсияномалар берилган ходимлар билан ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йил мобайнида ички ишлар органларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ ҳақида уч томонлама (Ички ишлар вазирлиги — профилактика инспектори — олий таълим муассасаси) шартнома тузилади;

в) тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниб, турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилган ёки ўқишни тамомлагандан сўнг ички ишлар органларида беш йил хизмат ўтаб бермаган профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган тўлов-контракт маблағлари ундирилади. Бунда, қуйидаги ҳолларда профилактика (катта) инспекторларидан ўқишга сарфланган шартнома маблағлари ундирилмайди:

ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида бўшатилганда;
ходимнинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда;

ходим вафот этганда.

5. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов):

а) бир ой муддатда профилактика (катта) инспекторларини олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга киришга тавсия этишнинг аниқ, шаффоф ва адолатли мезонларини ишлаб чиқсин ва тавсиянома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия тузиш ҳамда унинг асосий вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

мазкур қарор талаблари асосида ўқишга номзод бўлган профилактика (катта) инспекторларини саралаш ва рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш;

комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларини тест имтиҳонларидан ўтказиш тартибини белгилаш;

тест натижалари асосида комиссия раиси томонидан ички ишлар вазирига тавсиянома бериш тартибини белгилаш;

комиссия хулосаси ва тест натижалари асосида ички ишлар вазири томонидан Давлат комиссиясига таклиф киритиш тартибини белгилаш;

б) 2022/2023 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида тавсиянома асосида профилактика инспекторлари учун юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналишига ажратиладиган умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча қабул кўрсаткичлари юзасидан олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклида ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;

в) профилактика (катта) инспекторларига олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тадбирларини ҳар йили май-июнь ойларида ушбу қарор талабларига мувофиқ амалга оширсин;

г) бир ой муддатда Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритсин;

д) манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,

2021 йил 30 ноябрь,
ПҚ-23-сон

PDF форматида танишинг
Word.doc форматида танишинг