Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГА | MA'RIFAT DARSI | МАЪРИФАТ ДАРСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЮРИДИК ЙЎНАЛИШДАГИ БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш, ички ишлар органларида олий юридик маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида уч йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно) (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари) кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади;

комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларининг билим даражаларини аниқлаш учун тест имтиҳонлари ўтказилади;

комиссия раиси тест имтиҳонлари натижалари ҳамда комиссия хулосаси асосида ички ишлар вазирига тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхатини тақдим этади;

тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхати ички ишлар вазири томонидан ҳар йили июнь ойида тест имтиҳонлари натижалари ва комиссия хулосаси билан биргаликда, тавсия этилаётган олий таълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тақдим этилади;

тавсияномалар олий таълим муассасалари ўртасида тенг тақсимланади;

Давлат комиссияси томонидан тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторларини сиртқи ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади;

ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги орқали тўлаб берилади;

тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади;

ички ишлар вазирига олий юридик маълумотга эга профилактика (катта) инспекторларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат комиссиясига тавсияномалар сонини кўпайтириш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.

3. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов, Б.Т. Абдуллаев):

2022 йил 1 майга қадар 2022/2023 ўқув йилида юриспруденция соҳасида бакалавриат йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берсин;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профилактика (катта) инспекторларини юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун тавсияномаларни 2 баробаргача ошириш юзасидан Давлат комиссиясига асослантирилган таклиф киритсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган тартибга кўра, Ички ишлар вазирлигининг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида беш йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади;