Get Mystery Box with random crypto!

Fiqh

Telegram kanalining logotibi mahmudusmon — Fiqh F
Telegram kanalining logotibi mahmudusmon — Fiqh
Kanal manzili: @mahmudusmon
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13
Kanalning ta’rifi

https://t.me/MahmudUsmon
https://www.instagram.com/mahmud_usmon/
https://www.facebook.com/thefaqih
https://www.youtube.com/channel/UCKWn1rtB-TqOblN9lWviC4Q

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-01-28 21:32:31
1.2K views18:32
Ochish/sharhlash
2021-01-28 21:31:25 Ислом уламолари қадимдан ҳар бир илмни ёдлаб олишга катта эътибор берганлар. Шу мақсадда Қуръон, ҳадис, фиқҳ, усул, наҳв ва бошқа турли илмларда минглаб манзума – назмий шаклдаги матнларни ёзиб қолдирганларки, назмий матнни ёдлаш насрий матнни ёдлашдан анча осонроқ.
Шундай манзумалардан мен учун энг севимлиси имом Шотибийнинг манзумалари бўлиб, унда Қуръоннинг мутавотир қироатларини 1173 байтга жамлаб чиққанлар. Шотибия номи билан шуҳрат топган бу манзуманинг 2 та ажойиб ўзига хослиги бор:

1. Манзума бошидан охиригача “ла” билан тугайди. Одатда бундай катта шеърий матнлар маснавий шаклида ёзилади. Шунга Навоий маснавийни кенг майдон дегандилар (хотирам панд бермаётган бўлса). Сабаби, маснавий шаклида ҳар бир байт (2 қатор) ўзининг қофиясига эга бўлади, шу сабабдан қофия топиш анча осонроқ. Энди 1000-2000 байт нарсанинг ҳаммасини битта қофияда ёзиш – бу улкан маҳорат талаб қиладиган оғир иш. Бу ишни илмий манзумада – асосий мақсади маълумот бериш бўлган нарсада қилиш доҳийлик десам муболаға бўлмайди. Бинобариб, Шотибия доҳийлик самараси ва намунасидир.

2. Бу манзума 7 та мутавотир қироатни жамлашни қасд қилгани учун, ҳар доим қироат имомлари исмини тўлиқ зикр қилса, манзума 1173 эмас, 10 000 байт бўлиб кетиши мумкин. Шунинг учун имом исмларни тўлиқ ёзмай, турли ҳарфлар ёки қисқа сўзлар билан ишора қилиб – рамзлаб (кодлаб) кетади.
Яқинда қадимий қўлёзмаларни титкилаб ўтириб, бир ажойиб манзума топиб олдим. Ҳанафий имомлардан бири Абул Маҳосин Ҳусамуддин Раҳовий исмли имомнинг манзумасини экан. Ал-Биҳар аз-Заaхиро деб номланган манзума ҳудди мана шу Шотибия услубида ва вазнида, бироқ қироатлар эмас, фиқҳда ёзилган бўлиб, 4 мазҳаб уламоларининг фиқҳдаги хилофларини жамлаган.
У ҳам Шотибия каби ламия (ҳар бир байти лаа билан тугайдиган) шаклида ёзилган. Муаллиф Имом Шотибийга ўхшаб исмларни рамзлаб, ҳар бир масалалада имомларнинг хилофларини ажойиб услубда баён қилиб беради. Манзума муаллифи имом Раҳовий ҳанафий бўлганлари учун манзумада мазҳаб ичидаги хилофларга ҳам ишора қилиб ўтишни унутмайдилар.
Манзума 3000 байтдан иборат. Шундай гўзалки, ўқиб роҳат оласиз.

Яна нур устига нур ўлароқ, бу гўзал манзумани буюк фақиҳ, муҳаддис, тилшунос аллома имом Айний шарҳлаган эканлар. Қанийди, таҳқиқ қилиниб, чоп қилинганида, фақиҳлар ва илм толиблари учун буюк ҳадя бўларди!

Қуйида шу манзумадан парча ва унинг қўлёзмасидан суратлар келтираман:

وخيرعلوم علم فقه لأنه يكون إلى كل المعالي موصلا
فإن فقيها واحدا متورعا
على ألف ذي زهد تفضل واعتلا
به يهتدى والناس في غفلاتهم به يرتجى عفو من الله ذي العلا
به ركب صكت لأجل محامد
به رتب تمتاز في الفضل للملا
تعلم تزين يافقيه تفقهن تحصن بحصن من شدائد والبلا
إذا ما أناس فاخروك بمالهم
فحسبك ميراث النبيين افضلا
ألم تر أن العلم يذكر أهله بكل جميل منه والعظم بالبلا
وللعلم برهان وعز وهيبة
وكل أبي النفس بالعلم ذللا
جزى الله بالغفران عنا أئمة لنا أوصلوا البرهان عذبا وسلسلا
اولو الامر والاحسان والعدل والتقى
حلاهم به جاء القران مفضلا

Аллоҳ бу гўзал манзумани ва Шотибияни ёдлаб, фарзандаримизга ёдлатишимизни насиб этсин!

Маҳмуд Усмон

t.me/MahmudUsmon
1.3K viewsedited  18:31
Ochish/sharhlash
2021-01-23 06:47:41 https://telegra.ph/%D2%B2anafij-maz%D2%B3abi-usuliga-oid-mu%D2%B3im-savol-01-23
1.4K views03:47
Ochish/sharhlash
2021-01-22 21:36:25 ​​​​Замонамиз мутаассибларининг тарози - ўлчовлари:

“Улар одамларга эргашади. Биз - Қуръон ва суннатга.

Агар улар далил келтирса, мутаассиб бўлади.
Агар биз далил келтирсак, ҳақни айтган бўламиз.

Агар улар бизга раддия берса, фитна қилаётган, мусулмонларни бўлаётган бўлади.
Энди агар биз раддия берсак, бидъатга қарши курашаётган, ҳақни баён қилаётган бўламиз.

Бизнинг қалбимиз доим нифоқдан тоза, уларнинг эса қалбида марази бор.

Биз асрлар олдин яшаган катта имомларни, имомул Ҳарамайн Жувайний, Имом Нававий каби буюк олимларни танқид қилсак ҳам бўлади, улар бизнинг домлаларни танқид қилса, асло бўлмайди. Исломга хизмат қилаётган одамни нега гапиряпсан!? - деймиз.
Имамул-Ҳаромайн Жувайний, Ҳужжатул ислом Ғаззолий, имом шайхул ислом Нававий хизмат қилмаганми исломга?! - десалар.... жа бўлмаса гап тополмасак, мана шундай ишшайган белги қўйиб қўямиз. Бу дегани, ҳужжатим йўқ, жавоб беролмайман, дегани эмас, гапинг шундай кулгилики, жавоб бермайман дегани. Қачон гап топмасак, шуни қиламиз. Ёки қалбига диагноз қўйиб, касалини айтиб берамиз. Хуллас, асло таслим бўлмаймиз.

Баъзи давлатларда муфтий ё имомлар биздан бўлса, биз сарой мулласи дейилмаймиз. Ҳақни айтолмаганимизга узримиз бўлади.
Бироқ улардан бўлса, сарой мулласи деймиз. Уларнинг узри бўлмайди.

Улар насиҳат қилса, яширин қилиши керак. Бизга хосга чиқиши керак. Одамлар олдида қилса, мурид йиғаётган, “публикага ўйнаётган”, фитна қилаётган, ғийбат қилаётган бўлади.

Энди биз насиҳат қилсак, ҳатто мутаассиб деб лақабласак, ҳатто ҳақорат қилсак, ғийбат қилсак, ҳаммаси - ҳалол, сабаби бизнинг ишимиз жарҳ ва таъдил илмидан ҳисобланади.

Уларнинг олимлари барча ҳадис китобларни шарҳлаб, ҳадис усули ва мусталаҳ илмларига асос солган, бу илмда минглаб байт алфиялар ёзган бўлса ҳам, аҳли ҳадис дейилмайди.
Бизнинг оддий талаба ҳам аҳли ҳадис дейилади.
Улар илмий далил келтирса, биз уларнинг қалбини муҳокама қиламиз, амал ё дунё хоҳлаяпти, деймиз, ҳасад қиляпти деймиз. Шоқолдек ҳар томондан ҳақоратлар билан тўда-тўда бўлиб ҳужум қиламизки, охири қўрққанидан ёзмай қўяди.
Агар буларнинг бирортаси ўхшамаса, бечора бўлиб оламиз. Кофирлар туриб, бизга ҳужум қиляпсизлар, биз мазлуммиз деймиз.
Охири сукут қилишса, дарров ҳужумга ўтамиз. Сен - бидъатчи, сен - мутаассиб, сен Қуръон ва суннатни ташлагансан деймиз. Ана, ичингда битта аҳли илм йўқ, илмий раддия беролмаяпсанлар, деймиз.

Ана Европадаги инглиз даъватчилар мазҳаб ушламайди, дунёнинг барча машҳур даъватчилари мазҳаб тутмайди деймиз.
Ана Ёсир Қози мазҳабга қайтди дейишни бошласалар, у ихвончи, бидъатчи деймиз.

Агар улар бутун уммат тарихидаги барча олимлар мазҳаб ушлаган, ўша олимлар олдида 10-15 та инглиз даъватчиси нима бўпти, десалар, ҳақ камчилик билан бўлади, одамлар ҳужжат эмас, ҳужжат - Қуръон ва суннат деймиз.

Уларнинг домлаларига эргашувчилар кўрмурид дейилади. Сабаби, домлам ҳечам хато қилмайди деб, кўрларча эргашади.
Тўғри, биз ўзимиз ҳам домлаларимизга эргашамиз. Сабаби, бизнинг домлалар ҳечам хато қилмайди-да.

Бизнинг юзимизда нур бор, ҳақнинг нури бўлади ахир. Уларникида нур йўқ.

Улар касал бўлса, мусибатга учраса, Аллоҳ жазолади деймиз. Биз мусибатга учрасак, Аллоҳ даражамизни юксалтирди деймиз.

Хуллас, биз заррача шак-шубҳасиз ҳақ йўлдамиз!”

@MahmudUsmon
2.0K views18:36
Ochish/sharhlash
2021-01-22 21:34:57 ​​Араб шайхларимизнинг бир дуолари бор, яхши ўқиб ё бирор нарсани қойиллатиб берсак, “Аллоҳ сен билан умматни манфаатлантирсин!” дейишади.
Мана шу бадбахт бечоранинг аҳволини кўргач, бу дуони эшитсам, аввало ўзингни денг, шайхим, деб қўяман.

Шу одам сабабидан минглаб кишилар ҳидоят топди. Ўзи эса залолатга ботиб, хор бўлди. Аллоҳ таоло аввало ўзингизга Охиратда манфаатингиз тегадиган қилсин экан.

Яна бунинг тақдири менга бир неча йиллар бери таъкидлаб келадиганим ҳақиқат учун тасдиқ бўлди. Доим айтардимки, энг иймони заиф одамлар мўжизаларни яхши кўрадиганлар бўлади. Фалон чақалоқ танасида Аллоҳ лафзи пайдо бўлибди, фалон жойда булутда Бисмиллаҳ сўзи бор экан, ойда азон эшитилибди, дарахт сажда қилибди...
Қуръоннинг мукаммаллиги, ҳадисларнинг гўзаллиги, соф ақидадан бўлган таваккул ва тақдирга таслимнинг қанчалар қалбга хотиржамлик бериши, фиқҳнинг қанчалик мукаммал ва адолатлилиги каби мўжизалардан, ёки борлиқнинг туришидан Холиқнинг борлигини англай олмай, нотабиий ишлар қидириб юрганлар иймони шундай сомондан қурилган уйга ўхшаган бўлади. Шунинг учун бу ҳам, Рашод Халифа ҳам охири залолатга юз тутди!
Аллоҳ ёмон оқибатдан асрасин! Барчамизнинг ишларимизни Охиратда аввало ўзимиз, сўнгра бутун уммат учун манфаатли қилсин!

@MahmudUsmon
1.1K views18:34
Ochish/sharhlash
2021-01-20 22:34:20 https://telegra.ph/Maz%D2%B3ab-%D2%B3a%D2%9Bidagi-savollar-va-ehtirozlarga-zhavoblar-1-%D2%9Bism-01-20
1.6K views19:34
Ochish/sharhlash
2021-01-20 16:14:33
Ҳанбалий фақиҳларидан бўлган, Мадина Ҳарамида - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида ҳанбалий фиқҳидан дарс берадиган устозимиз шайх Омир Баҳжат ўзининг ҳанафий устозига ҳанафий аллома Ибн Обидийннинг "Уқуд росмил муфтий” манзумасини ёддан ўқиб беряпти.
Шайх кейинроқ мана шу ҳанафий манзумага асосланиб, ҳанбалий мазҳабида “Росм ул муфтий ал ҳанбалий” манзумасини ёзганлар.
Шайх дарсларида икки мазҳаб ўртасида “буниси рожиҳ” дейиш ижтиҳод экани, ўзининг (фақиҳ бўла туриб!) бунга ҳаққи йўқ экани, сабаби мужтаҳид эмас, муқолллид экани, мазҳабларни ушлаш муҳимлигини доим таъкидлаб келади.
Бу шайхга шогирдман деб даъво қилаётган баъзи ўзбеклар эса, “ижтиҳод” қилиб, мазҳаблардан хато топиб юрибди.
Аллоҳ ҳидоят қилсин!

@MahmudUsmon
1.4K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2021-01-15 10:01:21 https://telegra.ph/Forobij-majmunlar-va-pashshalar-01-15
1.9K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-01-09 16:51:28
Ҳеч бир уммат мусулмонларчалик илмни ёдлашга катта эътибор қаратмаган. Араб тилида фиқҳ, усул, наҳв ва сарф (грамматика), математика, геометрия, тарих, география- хуллас барча фанлардан 10-20 байтдан 4-5 минг байтгача бўлган назмий асарлар топасиз. Сабаби, уламолар назмни ёдлаш осон бўлади деб барча илмларни назмга айлантириб чиққанлар. Масалан, Ибн Моликнинг “Алфия”сини (минг байтли назм) ёдлаб олсангиз, наҳвдан бирламчи маълумотларнинг барчаси доимо зеҳнингизда бўлди. Ҳудди шу каби шайх Ироқий ёки шайх Суютийнинг ҳадис илмидан “Алфия”ларини ёд олсангиз, мусталаҳ, ҳадис усуллари каби илмларни доими ёдда сақлаб юрасиз. Мана бу видеога манзума (назмий асар) ҳам шу каби мақсадда ёзилган экан.
Япончани тушунганлар кўпроқ изоҳлаб беришар.

@MahmudUsmon
2.2K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-01-09 16:49:49
ТEД дунё бўйлаб минглар суҳбатлар уюштиради. У суҳбатларнинг энг яхшиларини саралаб, ўз сайти ва каналларида улашади. Кўплари бир тийинга қиммат, баъзилари жуда фойдали, мулоҳазага чақирувчи, кучли суҳбатлар бўлади.
Мен ҳар ҳафта битта ТEД видеосини танлаб эшитиб кўраман. Одатда 10-20 дақиқа атрофида бўлади.
Бугун мана шунисини эшитиб кўрдим. Тааммулга чақирувчи бўлганидан, сиз билан ҳам улашгим келди.
Видео инглиз тилини тушунадиганлар учун. Таржима-хулоса қилиб беришга вақт сабаб имконим йўқроқ, маъзур тутасиз.
Айтганча, мен видеони сўзловчининг жавоблари эмас, саволлари учун улашяпман.

@MahmudUsmon
1.6K viewsedited  13:49
Ochish/sharhlash