Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч бир уммат мусулмонларчалик илмни ёдлашга катта эътибор қар | Fiqh

Ҳеч бир уммат мусулмонларчалик илмни ёдлашга катта эътибор қаратмаган. Араб тилида фиқҳ, усул, наҳв ва сарф (грамматика), математика, геометрия, тарих, география- хуллас барча фанлардан 10-20 байтдан 4-5 минг байтгача бўлган назмий асарлар топасиз. Сабаби, уламолар назмни ёдлаш осон бўлади деб барча илмларни назмга айлантириб чиққанлар. Масалан, Ибн Моликнинг “Алфия”сини (минг байтли назм) ёдлаб олсангиз, наҳвдан бирламчи маълумотларнинг барчаси доимо зеҳнингизда бўлди. Ҳудди шу каби шайх Ироқий ёки шайх Суютийнинг ҳадис илмидан “Алфия”ларини ёд олсангиз, мусталаҳ, ҳадис усуллари каби илмларни доими ёдда сақлаб юрасиз. Мана бу видеога манзума (назмий асар) ҳам шу каби мақсадда ёзилган экан.
Япончани тушунганлар кўпроқ изоҳлаб беришар.

@MahmudUsmon