Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан
қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:
-
саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;
-
ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;
-
Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли
йирик қуёш электр станциясини қуриш;
- пойтахтдаги саноат корхоналарида э
лектр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва
энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;
- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг
ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;
-
300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни
5 фоизга камайтириш.
Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун
1 миллиард доллар йўналтирилади.
Facebook|Instagram|Twitter