Get Mystery Box with random crypto!

МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI

Telegram kanalining logotibi mahalla_raisi — МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI М
Telegram kanalining logotibi mahalla_raisi — МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI
Kanal manzili: @mahalla_raisi
Toifalar: Siyosat , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.35K
Kanalning ta’rifi

Маҳалла раисидан:
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла янгиликлари
Маҳалла ҳуқуқи
ва ҳакозолар...
Работаю с Perfluence
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 18:21:02 #Диққат
#тарқатинг

Навоий шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан "Аёллар дафтари" жамғармасидан бюджет маблағларини талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Навоий шаҳар бўлими томонидан 26.08.2022 йилда жиноят иши кўзғатилди.

Давлат уларни ҳимоясига олиб шундай ёрдам қилаяпти, ахир! "Аёллар дафтари", “Темир дафтар”да рўйхатда турадиганларни ҳаққини еб бўлмаслигини қандай тушунтириш мумкин а?! Ахир улар бечора, мискин ва муҳтождирлар.

kompromat

@Mahalla_Raisi
3.8K views15:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:20:11 Жанубий Корея дунёда энг кам туғиш кўрсаткичига эга давлат бўлди. Битта аёлга биттаям фарзанд тўғри келмаяпти. Ўзбекистонда ҳар бир аёлга ўтган йили 2,3 бола тўғри келган (аввалги йилгидан бироз тушган). Кореяликлар қўрқиб қолишди, энди иқтисодни ўстириш учун ва кексаларга қараш учун етарли одамни қаердан оламиз, деб. Ҳукумат бола туғинглар деб берган миллиардлаб доллар ҳам ёрдам бермаяпти.

Аслида бир мамлакат аҳолиси ҳақида бунчалар хавотирга тушиш абсурд. Ҳар бир мамлакат ўз аҳолисидаги танқисликни миграцияни очиш билан ва қашшоқ давлатлардаги ёшлар сонидан тўйинтириши мумкин. Агар фақат ўз этник софлиги ё бошқа миллатчилик нуқтаи назаридан келиб чиқса, унда аҳолиси камаяверади ва харажати ошаверади.

Масалан, Венгриянинг мигрантлардан нафратланадиган миллатчи бош вазири венгерларни туғишга чорлаяпти. "Бизга сон керак эмас, бизга венгер болалари керак", деган Виктор Обан. Камида тўртта фарзанд кўрган венгер аёллар бир умрга даромад солиғидан озод этилади, оилаларга катта машина сотиб олишга субсидия тўланади, уй сотиб олишга арзон кредитлар берилади, қирққа чиқмаган аёл эрга тегса ҳам имтиёзли кредит ола олади. Лекин, шунча енгилликларга қарамай, Венгрияда туғиш даражаси ҳар йили камаймоқда.

Ибрат Сафо

@Mahalla_Raisi
2.8K views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:48:33
#Диққат
#тарқатинг
#пора

Адвокат 23 минг доллар билан ушланди

ДХХ Тошкентда уч нафар адвокат фирибгарлик қилгани учун қўлга олинди

@Mahalla_Raisi
3.1K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:45:04
#Диққат
#тарқатинг

Самарқандлик фолбиннинг қотилига ҳукм ўқилди

Аёл ва унинг қизини болта билан ўлдирган йигит суд залида ҳодиса сабабини айтиб берди.

@Mahalla_Raisi
2.8K views08:45
Ochish/sharhlash
2022-08-25 20:04:26 #Диққат
#тарқатинг

Ҳокимлар ва прокурорларнинг ерни олиб қўйиш ваколатлари бекор қилинмоқда. Мулк ҳуқуқига оид фармон имзоланди

Ер бериш ваколатидан айрилган ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш ҳуқуқи ҳам чеклаб қўйилмоқда. Эндиликда прокурорлар ҳам мулкий ҳуқуқларни протест орқали ўзлари бекор қилдира олмайди. Бунга фақат судлар ҳақли бўлади.

@Mahalla_Raisi
5.8K views17:04
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:58:16
КЛАСТЕРЛАР ҲАМ ҲОКИМЛАР САБАБЛИ МУАММОГА ДУЧ КЕЛМОҚДА

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги кластерга берилган 2 400 гектар ер ҳужжатларда мавжуд бўлса-да, туман ҳокими 2 йилдан буён бўшатиб беришни истамаяпти.

@Mahalla_Raisi
3.2K views16:58
Ochish/sharhlash