Get Mystery Box with random crypto!

Жанубий Корея дунёда энг кам туғиш кўрсаткичига эга давлат бўл | МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI

Жанубий Корея дунёда энг кам туғиш кўрсаткичига эга давлат бўлди. Битта аёлга биттаям фарзанд тўғри келмаяпти. Ўзбекистонда ҳар бир аёлга ўтган йили 2,3 бола тўғри келган (аввалги йилгидан бироз тушган). Кореяликлар қўрқиб қолишди, энди иқтисодни ўстириш учун ва кексаларга қараш учун етарли одамни қаердан оламиз, деб. Ҳукумат бола туғинглар деб берган миллиардлаб доллар ҳам ёрдам бермаяпти.

Аслида бир мамлакат аҳолиси ҳақида бунчалар хавотирга тушиш абсурд. Ҳар бир мамлакат ўз аҳолисидаги танқисликни миграцияни очиш билан ва қашшоқ давлатлардаги ёшлар сонидан тўйинтириши мумкин. Агар фақат ўз этник софлиги ё бошқа миллатчилик нуқтаи назаридан келиб чиқса, унда аҳолиси камаяверади ва харажати ошаверади.

Масалан, Венгриянинг мигрантлардан нафратланадиган миллатчи бош вазири венгерларни туғишга чорлаяпти. "Бизга сон керак эмас, бизга венгер болалари керак", деган Виктор Обан. Камида тўртта фарзанд кўрган венгер аёллар бир умрга даромад солиғидан озод этилади, оилаларга катта машина сотиб олишга субсидия тўланади, уй сотиб олишга арзон кредитлар берилади, қирққа чиқмаган аёл эрга тегса ҳам имтиёзли кредит ола олади. Лекин, шунча енгилликларга қарамай, Венгрияда туғиш даражаси ҳар йили камаймоқда.

Ибрат Сафо

@Mahalla_Raisi