Get Mystery Box with random crypto!

МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI

Telegram kanalining logotibi mahalla_raisi — МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI М
Telegram kanalining logotibi mahalla_raisi — МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI
Kanal manzili: @mahalla_raisi
Toifalar: Siyosat , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.35K
Kanalning ta’rifi

Маҳалла раисидан:
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла янгиликлари
Маҳалла ҳуқуқи
ва ҳакозолар...
Работаю с Perfluence
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 15:45:30
Қудратли гувоҳнома эгаси.

Яхши сўрашган бўлса кўрсатибсан, лекин видео олишга бало борми? Майли видеога олибсан, интернетга жойлашга бало борми?

Ғалати.

@Mahalla_Raisi
724 viewsedited  12:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:44:29
#Диққат
#тарқатинг
#мулоҳаза_учун

Ҳар аккиллаган итга тош отманг.

@Mahalla_Raisi
953 views12:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:29:31 #Диққат
#тарқатинг

Ходим бюллетенда бўлган вақтида меҳнат шартномасини бекор қилса бўладими?

      Ходим бюллетен яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш шартномани қайси асос билан бекор қилинишига боғлиқ.

       Меҳнат кодекси 100-моддасининг учинчи қисмига кўра, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

     Эътибор беринг!  Гап бу ерда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақида кетмоқда.

     Демак, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда бошқа асослар билан, масалан, тарафларнинг келишувига кўра (97.1),  ходимнинг ташаббуси билан (99), муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан (105), тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (106) меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

@Mahalla_Raisi
851 views12:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:23:55
#Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида песия ва нафақа олувчи шахслар сони 4,3 миллион нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида песия ва нафақа олувчи шахслар сони:

2016 йилда – 3,3 млн. нафар

2017 йилда – 3,5 млн. нафар

2018 йилда – 3,7 млн. нафар

2019 йилда – 3,9 млн. нафар

2020 йилда – 4,0 млн. нафар

2021 йилда – 4,3 млн. нафар

@Mahalla_Raisi
890 views12:23
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:36:33
#Диққат
#тарқатинг

Фарғонада фуқаро инспектор билан тортишиб қолиши оқибатида вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳари Лашкар қишлоғида ИИБ участка инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 19:00лар атрофида Қувасой шаҳар Юқори Мўян МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этганлиги учун Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда уни соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

@Mahalla_Raisi
1.2K views11:36
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:18:59 #Диққат
#тарқатинг

Ўзбекистонда бир оиланинг фаровон яшаши учун ойига қарийб 1500 доллар керак - Халқаро таҳлилий сайт

Турли мамлакатлардаги одамларнинг турмуш даражаси ва нархи бўйича дунёдаги энг йирик маълумотлар базаси бўлмиш Нумбео Ўзбекистонда фаровон ҳаёт кечириши учун 4 кишилик бир оилага ойига 1424 доллар (тахминан 15,6 миллион сўм) керак дейди.
Агар сиз ёлғиз яшасангиз, қулай ҳаёт учун сизга 392 доллар (тахминан 4,3 миллион) керак бўлар экан

@Mahalla_Raisi
1.4K views11:18
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:14:40
#диққат
#тарқатинг

Президент энергияни қаердан оласиз, деган саволга «Ватанни севиш керак», деб жавоб қайтарди.

@Mahalla_Raisi
1.8K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:40:41 #Диққат
#тарқатинг
#факт

Тошкент шаҳрида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 204 нафари уй-жой билан таъминланди.

@Mahalla_Raisi
2.8K views15:40
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:39:35 #Диққат
#тарқатинг

Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@Mahalla_Raisi
11.5K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:39:35
#Диққат
#тарқатинг
#инфографика

Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади

Батафсил инфографикада


@Mahalla_Raisi
3.0K views15:39
Ochish/sharhlash