Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #тарқатинг Фарғонада фуқаро инспектор билан тортиши | МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI

#Диққат
#тарқатинг

Фарғонада фуқаро инспектор билан тортишиб қолиши оқибатида вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳари Лашкар қишлоғида ИИБ участка инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 27 август куни соат 19:00лар атрофида Қувасой шаҳар Юқори Мўян МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этганлиги учун Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда уни соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

@Mahalla_Raisi