2021-12-18 08:20:17
МАГИСТР ТАЛАБАСИНИ ИШЛАШИНИ ТАҚИҚЛОВЧИ ҚОИДА БОРМИ?
Yurist xizmati 2985-савол:
Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Магистратура 1-боскич талабаси мактабда муайян муддатга 1ставка ишга кабул килинган. Аммо магистратурадаги укиш даври мактаб дарсларига баьзан халакит килди. Шу сабабли унга 10соат дарс берилса, канчалик тугри булади. Магистратура 2-боскич талабаси аслида уриндош килиб ишга олиниши керакми еки асосий килибми? Дарс соатлари таксимлашда унга 3271 буйича 10соат дарс берилган
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Магистратура талабасининг ишлашини тақиқловчи қоида йўқ.
У бемалол
асосий ходим сифатида ишлаши мумкин.
Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.
Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат № 402, 29.01.1998 й.)га мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар магистрант бошқа жойда ишламаса корхона уни асосий ходим сифатида ишга қабул қилиши ва унинг меҳнат дафтарчасини юритиши керак.
Меҳнат кодекси 115-моддасига мувофиқ ходим учун иш вақтининг нормал муддати
ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек норманинг иккинчи қисмига асосан олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати
етти соатдан, беш кунлик иш
ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Энди қаранг! Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли
магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.
Меҳнат кодекси 118-моддасига кўра юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати
ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.
Бундан кўриниб турибдики,
ўқитувчилар ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас. Бунда қонун чиқарувчи фақат меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ўқитувчиларни назарда тутган.
Шунга кўра
магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Бироқ ўқиш соатлари ва иш юкламаси бир бирига ҳалал бермаса,
1 ставкада ишлаш мумкин. Бунга МК 118-моддаси асос бўлади.
@magistrlarofficial
@magistratura_qabul2020
11.8K views05:20