Get Mystery Box with random crypto!

Тупрогида дарахт ўсмайдиган шимолий ўлкаларда ҳам мактабдаги | Laa tahzan

Тупрогида дарахт ўсмайдиган шимолий ўлкаларда ҳам мактабдаги иккинчи нонуштага йил давомида олма, нок ёки яна қандайдир мева берилади болаларга.
Яхши нонушта қилиш имконияти йўқ болаларгина эмас, истаган қорни оч ўқувчи , ўқитувчи мактаб буфетида бепул нонушта қилиб олиш имконияти бор мамлакатлар мавжуд.
Ижтимоий холати огирроқ оила фарзандларига тўйимли тушлик ҳам бепул. Бизда эса?

Ўқувчи тўйимли нонушта есагина мактабдаги иккинчи нонуштага эхтиёжи бўлмай, тушликка етиб олади.
Емасачи? Мияга етарли озуқа борадими?
Масала мисоллари катталарни шошириб қўядиган математика, физика , химияни қайси қувват хисобига ўзлаштиради?

Тушликдачи? Шундай оилаларни биламан. Бир маҳалгина қозон осишади. Икки махалга имконият йўқ.

Пешинга ҳам худди нонуштадаги каби қуруқ нон -чой....

Камбагалнинг дастурхонидаги гўштсиз кечки таомгина ўқувчи рационига тўгри келади. Чунки гўштни ётишдан аввал еб бўлмайди.


Ўқувчи қандай овқатланиши керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа илмий жамоалардан соғлом овқатланиш бўйича асосий тавсиялар мавжуд.

ОУЁ МУВОЗАНАТИ

Яъни оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг мувозанати. Ушбу моддаларнинг етишмаслиги соғлиқ учун зарарлидир. Оқсиллар тананинг қурилиш материали бўлиб, тўқималар ва метаболизм учун жавобгардир. Унинг катта қисми дуккакли экинларда учрайди.

Тўйинган ёғлар организмдаги озуқа моддаларини ташиш ва зарур гормонлар ишлаб чиқаришни таъминлайди. Улар энг кўп балиқ ва ёнғоқларда бўлади.

Углеводлар энергия манбаидир. Улар оддий ва мураккаб: агар биринчиси кўпроқ пиширилган маҳсулотлар ва ширинликларда бўлса, иккинчиси бутун дон, дуккакли ва донли экинларда кўпроқдир.

Агар болалар, айниқса ўсмирларнинг рационида оқсиллар, ёғлар ва углеводлар мувозанати бузилса , ҳар хил муаммоларга олиб келиши мумкин: ўсишнинг кечикиши, иммунитет тизимининг бузилиши, куч ва фаолликнинг пасайиши, соч тўкилиши, мўрт тирноқлар. Энг муҳими эса мия фаолияти сустлашади.

Хайвонот маҳсулотларида ўсаётган организм учун жуда зарур бўлган муҳим аминокислоталар мавжуд. Бундан ташқари бу махсулотлар таркибида
темир, кальций моддалари бор. Соғлом организм учун муҳим витамин Б12 ҳам кўп миқдорда фақат ҳайвонлардан олинган озиқ-овқатларда мавжуддир. Ўсимлик овқатларида эса ҳалокатли даражада кам ёки умуман йўқ, деса ҳам бўлади.

Энди дўппини бир четга олиб бир ўйлаб кўрайлик, нон ва шакар чой билан қорнини алдаб келган ўқувчи беш, олти соат дарсда оч -нахор ўтириб, мураккаб мавзуларни ўзлаштира оладими? Йўқ! Чунки, мавзуни миясига мажбуран жойлагиси келсада жисмонан кучи етмайди.

Бундан ташқари аксарият оилалардаги асосий таом -нон очликдан қутқарсада, унинг фойдасидан зарари кўпроқ.
Гарчи унинг таркибида углевод, ўсимлик клечаткалари, В гуруҳи витаминлари, магний, селен, темир каби микро ва макроэлементлар кўп бўлсада, унинг суиистеъмол қилиниши, ортиқча вазн, семизлик, юқори холестерин, диабет ва юрак ва қон томирлари касалликларига олиб келади.

Бундан ташқари, аксарият оилаларнинг асосий таоми бўлмиш "бўлка" нонда консервантлар, эмулсификаторлар каби зарарли кимёвий моддалар қўшилади.

Ўқувчилар кальций етишмовчилигидан суяклари мўрт, мушаклари бўш, емиши фақат нонлигидан юрак-қон томир хасталикларига эрта ёшиданоқ мубтало бўлишяпди.
Сурункали касалликларга чалинган болалар сони ортди.
Миллиондан беш... ўнтаси чемпион бўлса, медаль олса кўкка сакраймиз. Халқаро фан олимпиадаси ғолиблари бўлса
Ибн Сино, Беруний, Улуғбекларнинг авлодимизда деб кўксимизга муштлаймиз.
Аммо бу вундеркиндлар миллиондан неча фоизини ташкил қилишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Ҳукумат, ўқитувчидан, мураббийдан натижа талаб қиладию, таълим тизимини кетига тиққан, халқнинг хаққи бўлган миллиардларни ўғрилаётган харомхўрларни топиб жазоламайди.