Get Mystery Box with random crypto!

Нахотки шунга ҳам овқатланишимиз сабабчи бўлса? Биз ик | Laa tahzan

Нахотки шунга ҳам овқатланишимиз сабабчи бўлса?
Биз икки сабаб туфайли миямизни фаол ишлата олмаймиз.
Камбағал- тўймайди. Етарли озиқланаолмаётган мия ҳам шунга яраша ишлайди.
Бой- керагидан ортиқ ейди. Семиради. Мия ҳам ортиқча хилтларга тўлиб дангасалашади.
Соглигини авайлаган, тўгри овқатланадиган, турли рухий зўриқишлардан қочадиган инсонларнинг миясигина фаол ишлайди.

Ўқишга киролмаган камбағалнинг боласини айблашдан аввал, унинг жисмоний, ақлий имкониятларини чамалаб кўрайлик. Витаминларга тўйинмаган оч мия инсоннинг фақирлик доирасидан чиқиб кетишига руҳсат берадими?

Мана, янги ўқув йили бошланяпди.
Жорий йилнинг 27 февралида камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз аҳолисининг 12-15% ёки 4-5 милллион аҳоли камбағаллик шароитидалигини таъкидлади. Аслидачи бу рақамлар нисбий, кабагал ва қашшоқни фарқлай олмайдиган, тепага яхши кўринишни ёқтирадиган маҳаллий ҳокимиятларнинг касофати туфайли хақиқий холат анча ачинарли.

2020- йили Ҳукуматнинг «Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра 2021-2025 йиллар давомида 2990 та мактабларда талаб даражасидаги ошхоналар ишга тушиши керак.

Лойихага мувофиқ Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд фаолият юритмаган ошхоналарни тўла қувват билан қайта ишга туширилиб, шунингдек умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни қуриш ва таъмирлаш ишларини олиб борган хусусий тадбиркорларга узоқ муддатли “ноль” ставка билан ижарага берилиши маълум қилинди.
Бир қарашда халқни хурсанд қилиши керак бўлган лойиҳа. Бироқ унинг назоратичи?

Узоққа бормай, тўрт болам ўқиган Тошкентнинг қоқ марказидаги умумтаълим мактабининг биноидек ошхонаси бўлсада ҳеч яхши ижарачига ёлчимади. Иссиқ овқат ўқувчилар тугул , ўқитувчиларга аранг етади. Фестфудларининг салати ачиган. "СаНпиН"талаблар хақидаку гапирмасам ҳам бўлади. Бу манзарани Республикамиздаги Умумтаълим мактабларидаги яна бир қанча ошхоналарда кўрдим.

Кун ора келадиган комиссия виждонлироқ бўлса "СанПиН" талаби бузилганини кўрса, ошхона фаолиятини чегаралайди. Нафси хакалак отгани ўзига аталганини олиб кўзини юмади.
Ошхонадан умид узган ўқувчилар, яқин атрофдаги дўконлар, фес-футларда арзонгина, захри қотилга кон- ўсаетган организмга зарарли кимевий унсурлар қўшилган махсулотлар билан тамадди қилишади.



Ўқув жараёни болалардан юқори ақлий фаолликни талаб қилишини хисобга олсак,
ўқувчи (ўқитувчини ҳам) организмини витаминларга бой, соғлом мувозанатли овқатланиш билан таъминлаш даркор.
Одатда, мактаб ўқувчилари ҳар 4-5 соатда овқатланишни талаб қилинади.


Хўш, тўқ болалар қанча?

Қанча болалар дарсга кетишдан аввал қуруқ нон -чой билан қорин алдашади. Нонушта ўқувчининг энергия сарфини қоплаши учун етарли миқдорда озуқа моддалари ва калорияларни ўз ичига олиши шарт. Чунки айнан кундузги 8-12 орасида боланинг танаси энергияни интенсив равишда истеъмол қилади, чунки бу вақтда у энг фаол ишлайди.

Эрталаб ейилган бир коса иссиқ таом ( сутли бўтқа, ёки гўштли) тушгача ўзлаштириладиган дарсларга етарли қувватни беради. Творог, тухум, сарёг, қаймоқ дедикат4с эмас, ҳар куни дастурхонда бўлиши шарт махсулотлардир. Тонгда ейилган мевалар кун бўйи кайфият яхши бўлишга кафолатдир?

Аммо улар қани? Хозирку пишиқчилик, "тўйиб евол" дейди катталар. Бироқ қоракўзларимиз ақлли , соглом бўлиши учун меваларни фақат пишиқчиликдагина эмас,иложи бўлса йил давомида едиришимиз шарт.

Ана шунда пишиқчилик пайтида сотилмай, гектар -гектар бўлган богларда ер билан битта бўлиб ётган, қишга сақланмаган, қайта ишланмаган меваларни ўйлаб ичим тўкилади.