Get Mystery Box with random crypto!

Камбагалликни қисқартириш Вазирлиги ортиқча сарф -харажатларн | Laa tahzan

Камбагалликни қисқартириш Вазирлиги ортиқча сарф -харажатларни эмас, камбагалларни ўлдириб қисқартиришга очилгандай гўй. Шундай бўлмаса уялмай шохона тадбирлар харажатига изн берадими?
Миллат боласи ея олмаётган қўй-қўзиларни миллатни бир тийинга олмайдиган меҳмонлар учун сўйилишига жим қараб тура оладими?
Антикорупция қўмитаси, Бош прокуратурачи?
Улар тугатишга журъат эта олмаётган йирик-йирик порахўрлар, юлгич, ўғрилар катта холасининг эмас, Ўзбекистоннинг келажагини ўғирлаётгани билишадими?
Бюджетдан гоциб бўлаетган миллиардларда оч-нахор, сулайиб юрган юрт боласининг ҳам хаққи борку!

Чет элларда сарсон бўлиб юрган мардикорлар орасида кўча супураётган, хожатхона тозалаётган, бировнинг подасмни боқиб, кўтини юваётган собиқ ўқитувчи, инженерлар, шифокорларни учратганимда қон йигладим. Юртимиздаги шунча муаммоларга кўз юмиб, подалашиб халқ хисобидан Хажга борганларга Равза эшиклари осонликча очилганида ожиз инградим...

Юртдошиим, яна саноқли кунлардан сўнг
оғир сумкасини елкасига илиб, чайқалиб-чайқалиб кетаётган озғин, пачоққина, ўқувчиларга ҳам кўзингиз тушади. Илтимос, бефарқ бўлманг! Имконингиз етканча, ҳеч бўлмаса бир коса иссиқ овқат, иккитагина ширин кулча олиб беринг.
Уларнинг уволи- келажак заволидир.


Муаззам Иброҳимова