Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЛИМДАГИ ИНҚИРОЗ САБАБЛАРИ (2-МАҚОЛА) Яқиндагина ижтимо | Laa tahzan

ТАЪЛИМДАГИ ИНҚИРОЗ САБАБЛАРИ
(2-МАҚОЛА)

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда Халқаро тадбир учун дастурхонга қўйилган 70000 лик сомса, 50 000 лик мантилар обдон муҳокама қилинди-ю, шов-шув қандай бошланган бўлса ўшандай тинди.
Куни кеча эса Андижондаги мактабгача таълим муассасаларинг бирига тегишли деб иддао қилинаётган ажабтовур махсулотлар рўйҳати эълон қилинди. У ҳам яхшилаб чайналгач, бошқа мавзуларга ўтлаб кетдик.
Ҳар дойим шунақа. Энг долзарб мавзуларни ҳам ҳам нари борса уч, тўрт кун муҳокама этиб, кейин унутамиз.

Ёдингизда бўлса, Давлат раҳбари бир неча марта огиз кўпиртириб ваъда қилган мактабдаги бепул тушликлар ҳам унутилди. Аниқроғи фақат телевизордангина тарқатилди.

Замонавий ошхона эмас, оддий буфетга ёлчимаётган мактабларда, ғулдираб турган оч қорин билан ўқиётган қоракўзлар эса Афгонистон, ёки Африкадагина эмас , Ўзбекистонда ҳам бор.

Жисмонан заиф, касалманд, йилдан -йилга пачоғ бўлиб бораётган миллат болаларига қараб юрагим эзилади. Чет элда ҳам уларни дарров таниб оламан. Озғин, шумшайган, кимларнингдир кўзига мўлтираб мут'е турувчи ёшларнинг аксари ўзбек бўлади.

Сўрасанг, тирикчилик сабаб , ноилож мардикорликни, хизматкорликни , қулликни танлаган ёшларимизнинг аждодлари алпкелбат Темур, Жалолиддинлар ....бўлганига ишонгинг келмайди.

БЎШ ҚОП ТИК ТУРМАЙДИ.

Болалигимизда дадам бу мақолни кўп такрорларди.
Катталар: "Камроқ кийсанг ҳам , кўпроқ е" деб, эрталабки нонуштада бақувватроқ овқатланишимизни назорат қилишарди. Ўша вақтлар энг оддий мактаб ошхонасида тўйиб овқатланишга 20 тийин етарли бўларди. Хозирчи?

Ўз вақтида, тўйиб ва сифатли овқатланмайдиган болалар фанларни ўзлаштиришга қанчалик лаёқатли?

Миянинг асосий функциялари туғилишимиздан олдин шакллана бошлайди ва бу жараён беш ёшгача давом этади.
Бу вақтда миянинг маълум кўникмаларни ўрганиш қобилияти энг юқори даражада бўлади ва бу қобилият инсон улғайган сари аста-секин камайиб боради.
Агар биз беш ёшгача даврни бой берсак, боланинг янги кўникмаларни ўрганиши ва ўзлаштириши қийинроқ бўлади.

Беш ёшгача бўлган, соглом овқатланмайдиган оила болалари интелект жихатидан ҳам, жисмоний жихатдан ҳам тенгдошларидан орқада қолади. Боз устига, иммунитет заифлиги туфайли ўткир ва сурункали касалликлларга кўпроқ чалинишади.

Хўш бундай болалар қандай оилада ўсади?
Албатта фақир, даромади оз, харажатлар эса чегараланган оилаларда-да!
Ўлганни устига тепгандай ота ёки онанинг бири мардикор, ёки маълум бир сабаблар билан тарбияда бевосита иштирок этмаса, бола ривожланиш рағбатидан махрум бўлса, у мактабда ҳам ёмон ўқийди.
...
Балки сиз, ҳаётда катта мувафаққиятларга эришган фақир оила фарзандлари ҳам бор дерсиз. Албатта бор. Узоққа бормай, теварагингиздаги шундай омадли инсонларни санаб кўринг. Қанча экан? Саноқли-а?
Ирсият ва мотивация туфайли, камбағалликдан қутулган, жамиятда маълум бир поғонани эгаллашга муяссар бўлган инсонлар ҳам бор.
Лекин қанча?
Ижтимоий холатига қарамай, яхши жойларда ўқиган, яхши маошли ишларга ўрнашган таниш-билишингиз саноқли эмасми?

Шахсан мен санасам, улар юзтага бормайди.
Бир вақтлар , асосан бошлангичда зўр ўқиб, кейин турмуш ташвишлари туфайли давомати пастлаган, бир неча бор уриниб олий маълумотли бўлолмагач заводда қора ишчи, хизматчи, чўпон, мардикор бўлиб юрган мактабдошларим, қишлоқдош, таниш -билишларим эса жуда кўп.
Бир савол менга сира тинчлик бермасди. Нега биз яхудийларга ўхшаб дунёга танилган Нобель мукофоти совриндорларини тарбиялай олмаяпмиз?
Нега Илон Маскка ўхшаган вундеркиндларимиз кам?

Тўғри, Ўзбекистон таълим тизимида муаммолар қалашиб ётибди.
Аммо фақат таълим сифати айбдорми?