Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчиларнинг 70% икки сменада ўқиётгани ,баъзи жойлардаги м | Laa tahzan

Ўқувчиларнинг 70% икки сменада ўқиётгани ,баъзи жойлардаги мактабларда холат ўта абгорлигини ҳам яширмаган. Бу муаммоларни хал этиш учун эса 36 трилион сум (3.5 миллиард доллар) лозим эди.
Бу йилги статистикани хали кўрганим йўқ. Балки сезиларли ўзгаришлар бордир. Ахир 3000 дан ортиқ таъмирталаб мактабнинг 135 таси қайта қурилиши, 1177 таси реконструкция қилиниши, 1695 таси капитал таъмирланиши ваъда қилинганди. Лекин бир йиллик инвестиция дастури 2 трлн сўм маблағ атрофида бўлса , баъзи баъзи ўқувчилар замонавий мактабда ўқишни орзу қилиб ўтиб кетаверар эканда.

Жахон банкининг 2020-йилдаги маълумотларига асосан давлатларнинг таълимга ажратадиган харажатлари даражасига назар ташласак, 217 мамлакат ичида 49-ўриндамиз ( Яъни.Ялпи ички махсулотга нисбатан таълимга давлат ва хусусий харажатларнинг фоиздаги умумий суммаси - 5,3% дир. )
Ўзбекистоннинг ЯИМ (ВВП) и 389,63 трлн сум (35,27 млрд. 2020- йил маълумоти) ташкил қилишини инобатга олсак, унинг 5.3 % ҳам кичкина маблағ эмас.
Аммо бу маблағни мақсадли сарфланишини кимдир назорат
қиладими?

Қолаверса тупрогида Менделеев даврий системасидаги деярли барча кимёвий унсурлари бор ва осмони муп-мусаффо, яп -янги Ўзбекистон ҳукумати нега Шарқий Самоа ( 14.1 %),Микронезия (12.5), Кирибатти (12%), Ботсванна (9.6%).... Жибутти, Ямайка, Гаяна, Гондурас, Аруба, Лесота, Бутан каби давлатлардан ҳам камроқ ажратади таълимга? Хатто қўшни Қиргизистон ҳам ЯИМ нинг 6% ни таълимга ажратади. Биз қиргизчалик ҳам эмасмизми? Рейтингда Кения (5,3%) билан бир сафда эканмиз. Агар унинг ахолисини 47 миллионлигини, ЯИМ и 87 миллиардлиги, 2007-йилгача сиёсий ва этник можаролар ичида нотинчлиги, табиий шароити туфайли мутасил қургоқчиликдан азият чекиб, ахолиси деярли оч яшашишини инобатга олсак, биз анча бойроқмиз ва таълимга ҳам кўпроқ маблағ ажратишимиз мумкун эдику!
Ахир энг яхши сармоя - таълимга ажратиладиган сармоя эмасми?
ХТВ рахбари депутатлардан давлат бюджетини тасдиқлашда мактабларни реконструкция қилиш ва қуриш учун ажратиладиган маблағларни, шу жумладан маҳаллий бюджетлар даражасида кўпайтиришни сўрайди. Лекин бусиз ҳам миллионта харажат юкланган маҳаллий бюджет ўқув муассасаларини юзаки, хўжамкўрсинга пардозлашдан нарёғига ўта олмайди.

Мактаб раҳбарияти эса ноилож. Жорий таъмирнинг кам-кўстига албатта ота-оналар жалб қилинади. Уларнинг ўнтаси рози бўлса , биттаси чақимчилик қилиб порахўр ўқитувчини сотади. 30-50 минг сўм йиққан айбдор, мактабдан тортиб, ижтимоий тармоқларгача сазои қилинади. Хайфсан олади, ишдан кетади, сал кўпроқ олгани қамалади.
Нафси хакалак отиб, мактаблар таъмирига ажратилган пулларини ямламай ютаётганларнинг эса ошиғи олчи...

Хуллас, 50% дан кам натижа кўрсатган абитуриентлар ичида етарлича шароитга эга бўлмаган мактабларда ўқиётган, бир кўзи ўқтитувчида-ю, биттаси шифтга қараган болалар ҳам бор.

Муаззам Иброҳимова