Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪЛИМДАГИ ИНҚИРОЗ САБАБЛАРИ (1- мақола) 5-синфда ўқиётганим | Laa tahzan

ТАЪЛИМДАГИ ИНҚИРОЗ САБАБЛАРИ
(1- мақола)

5-синфда ўқиётганимда бошимга биз болалар тарвуз дейдиган "плафон" чироқ тушиб кетган.
Математикадан берилиб назорат иши ёзаётган эдим. Бошим ёрилган, уст -бошим қонга бўялган. Ўшанда шу даражада қўрққаманки, ўн биринчи синфни битиргунча ҳаёлимни ярми ўқишда бўлса, ярми дойим шифтдаги "тарвузлар"да бўларди.
Қайси синфхонага кирсак ҳам фарқи йўқ,
барчасида шифтнинг у ер бу ери кўчиб, одам скелетини эслатувчи эски ёғочлар очилиб турарди.
Ўша даврларда мактабни оталиққа олган "Цемкомбинат" ёзда ҳар қанча таъмирламасин, 3-4 ой ўтмай устимизга охак аралаш қум ёғилишни бошларди. Ер қимирласа-ку ўқувчиларгина эмас, ўқитувчилар ҳам дод солиб, ташқарига отилишарди...

Мактаб 2-жахон уруши бошида, эвакуация қилинган Одесса денгизчилари ўқув юрти учун қурилган бўлиб, бирор марта капитал таъмирга тушмаганини анча катта бўлгач билдим.
Афсус, ўша "тарвуз"лар яна бир нечта ўқувчининг бошига тушди. 2016-йили мактабимизнинг ўша вақтдаги раҳбари билан ёзмаган ташкилотимиз қолмади. Ота-оналарда икки мингга яқин имзо қўйилган арзномаларни Президент девонхонасининг ўзига нақд беш марта киритдик.
Махаллий ҳокимият, вилоят раҳбарларига ёмон кўринсакда " мактаб шу ўқув йилида капитал таъмир дастурига киргизилди" деган жавобни олиб, роса хурсанд бўлган эдик. Аммо минг афсус, ўша жавобдан сўнг яна олти йил ўтди.
90000 дан ортиқ ахолиси бор шаҳарда иккита арзанда мактаб бор. Биттасида собиқ пошшомизни хотини ўқиган. Унга эътибор И.Каримов давридан бошқача эди. Иккинчиси 1- ИДУМ.
Яна 3-4 та бошидан қурилган ва таъмирланган мактаблар бор.
Қолган 15-16 та мактаб эса дойим юзаки пардозланиб ўқувчи қабул қилаверади. Вахима билан таъмирланганларини ҳам сувоғи ярим йилга етмай, тўкилиб кетади...
90-йиллардаёқ расман "аварийный" деб тан олинган мактабимиздан Вазирликни хабари бор. Аммо, "маблагимиз йўқ, капитал таъмирни махаллий ҳокимият қилсин" дейди, вилоят ва махаллий ҳокимият эса "бизда бунақа пул йўқ" деб орқага суришади.
Афсуски, бундай таълим даргоҳлари республикамизда анча.

Мен хисобчи эмасман, бироқ ўтган йили Президентимиз 1-ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда таълим ва тиббиёт соҳаларига 58 трлн сўм ажратилишини маълум қилган эди.
Ўша маблағ қани ? Биров назорат этяпдими?

Нахот, шу маблағларга болаларни том босиб қолиши мумкин бўлган мактаблар таъмирланмаса?

Халқаро андозаларга мувофиқ қурилаётган ихтисослаштирилган , Президент мактабларига топилаётган маблағлар ярим аср аввал қурилган ўқувчиларининг ҳаёти хавф остида бўлган ўқув даргоҳларига топилмаса?!

Битта саволимга жавоб беринглар: Талабга мутлақо жавоб бермайдиган хароб ўқув муассасаларида ҳам ўзимизнинг қоракўзлар ўқишадими?

Баъзи мактаблардаги супер шароитни оддий халқнинг боласига қилиб бера олмасангиз, п...х еб кун ора ТВ дан Президент мактаблари-ю, ихтисослаштирилган ўқув даргоҳларини кўрсатиб, маддохлик қилиб мақтайверсиз?!
Ялтираб турган ошхонасию, туалетигача кўрсатиб лавҳа тайёрлаетганлар, алмисоқдан қолган синфхоналарда ўқийдиган болалардан уяласизми?!

Мен бежиз бугун бу мавзуда оғиз очмадим. Тест синовларидаги қониқарсиз натижани кўриб, юзимизга яна бир бор ойна тутгим келди.

Хўш, йиқилганлар кимлар?

Инкор этмайман, уларнинг ичида ўқимаганлар,шунчаки таваккалига хужжат топшириб, таваккалига тест ечиб чиққанлар ҳам бор?
Бироқ, ҳамма омадсиз ҳам билимсизми?
Келинг, таълим тизимидаги, муаммоларга бир назар ташлайлик.
Республикамизда 10181 та (2021-йил маълумоти) умумтаълим мактаб бўлиб, ундан 3893 таси шаҳарда, 6288 таси қишлоқларда жойлашган. ХТВнинг собиқ Вазири Шерзод Шерматов 2021-йилда мамлакатда ўқувчилар сони 6,24 млн нафар га етгани ва бу мактаблар лойиҳавий қувватидан (5,06 млн) сезиларли даражада ошиб кетгани айтган. Яъни болаларнинг мактабларда минимал стандартларга мувофиқ ўқишлари учун улар сиғимини 1,2 млнтага кенгайтириш кераклигини тан олган.