Get Mystery Box with random crypto!

Лаа илааҳа иллаллоҳу

Telegram kanalining logotibi laa_ilaaha_illallohu — Лаа илааҳа иллаллоҳу Л
Telegram kanalining logotibi laa_ilaaha_illallohu — Лаа илааҳа иллаллоҳу
Kanal manzili: @laa_ilaaha_illallohu
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.40K
Kanalning ta’rifi

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол", "Кифоя", "Сунний ақийдалар" ва бошқа кўплаб асарларига муҳаррирлик қилган филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир ва ҳануз толиби илм Шаҳобиддин Одилнинг шахсий канали

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-27 02:32:30 "Субҳаналлоҳ"–Аллоҳ покдир!

"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи"–Аллоҳ покдир ва Унга ҳамдлар бўлсин!

"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил-Аъзийм"–
Аллоҳ покдир ва Унга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳ (
беқиёс даражада) покдир, Аъзиймдир!

@laa_ilaaha_illallohu
2.3K viewsedited  23:32
Ochish/sharhlash
2022-12-27 01:41:51
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи дедилар: "Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга севиклидир:
"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,
Субҳаналлоҳил аъзийм
".

(Аллоҳ покдир – бенуқсондир, мукаммалдир, Унга ҳамдлар бӯлсин,
Аллоҳ покдир – бенуқсондир, Аъзиймдир).
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Аъзийм – Аллоҳ таолонинг бир исми бўлиб, "ақллар қамраб ололмайдиган, ҳатто тасаввурга ҳам сиғмайдиган даражада улуғ" деган маънони англатади.

Аллоҳ таолонинг поклигини таъкидлаб туриб, яна Аъзийм исмининг қайд қилиниши эса, маънони янада кучайтиради: "Аллоҳ–тасаввурга сиғмайдиган даражада пок, муқаддас, улуғдир".

Демакки, тасбиҳ айтаётганимизда мана шу маъноларни назарда тутиб, ҳокисорлик ва муҳаббат билан зикр қилишимиз лозим бўлади.

@laa_ilaaha_illallohu
2.2K views22:41
Ochish/sharhlash
2022-12-27 01:21:04
Аллоҳ таолонинг ал-Қуддус исмининг яна бир маъноси эса, шуни англатадики: Аллоҳ таолонинг гўзал исм ва сифатларида шериги ҳам, ўхшаши ҳам, қиёси ҳам йўқдир.

Ўзи бутун борлиқни  йўқдан бор қилиб яратган Зот бандаларининг бирортасига на исмда ва на сифатда ўхшаш бўлишини тасаввур қилишнинг ўзи соғлом ақлга сиғмайди.

Бу дегани, Қуддус исми тавҳидга–Аллоҳ таолонинг Яккаю Ягона илоҳлигига ҳам далолат қилади.

Шу маънода, Аллоҳ таолонинг Қуддус исмидан "муқаддас", "табаррук", "мутлақо пок илоҳ" маъноларини ҳам англаш мумкин.

Балки шунинг учундир, У Зотга тасбиҳ айтишда Роббул оламийннинг ҳар қандай айб-у нуқсонлардан, шерик, ўхшатиш, қиёс қилишлардан мутлақо поклигини таъкидловчи "Субҳаналлоҳ", ҳамда "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" калималарини айтиш афзал саналади.

@laa_ilaaha_illallohu
2.0K views22:21
Ochish/sharhlash
2022-12-27 00:53:23
Аллоҳ таолонинг Қуддус исмининг бир маъноси У Зот Ўзини Ўзи Каломида сифатлаган сифатларга тўғри келмайдиган ҳар қандай камчиликдан ҳам, муболағалардан ҳам поклигини билдиради.

Зеро, У Зотнинг барча исм ва сифатлари мутлақо комилликни билдиради.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтишда, зикр қилишда фақат Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда баёни келган калималарни ишлатиш лозим, дейишади уламолар.

Аксинча бўлса, ҳар ким ўзи билганича Аллоҳ таолони улуғлайман деб турли мақтов сифатларни тўқиб чиқарса, қаттиқ янглишган бўлади.

Чунки, Аллоҳ таоло бандаларининг таъриф-у тавсифларидан ҳам покдир.

@laa_ilaaha_illallohu
2.1K views21:53
Ochish/sharhlash
2022-12-26 17:06:09
Биздаги мазмунли хабар ва асл шеърларни бошқа ҳеч қайси каналдан топа олмайсиз. Чунки, биз ўзимиз ёзамиз.

Ҳеч қандай реклама ҳам, олди-қочди гаплар ҳам йўқ!

Фақат энг керакли, зарурий маълумотлар!

Биз билан кетган вақтингизга асло ачинмайсиз
!
          
@laa_ilaaha_illallohu
@laa_ilaaha_illallohu

Бефарқ бўлманг! Сиз учун қадрли яқинларингизни ҳам таклиф қилинг
!

@LAA_ILAAHA_ILLALLOHU
@LAA_ILAAHA_ILLALLOHU
2.8K views14:06
Ochish/sharhlash
2022-12-26 06:20:01
Масалан, Аллоҳнинг Ҳайй ва Қаййум исмлари бор: Азалдан тирик ва абадий ҳаёт;  Ўз-Ўзича мавжуд, доимо ҳушёр турувчи.

Демак, мудраб ёки ухлаб қолиш, йўқ бўлиш, ғафлат босиши ва ўлим каби сифатларни Ҳайй ва Қаййум Зотга нисбат бериб бўлмайди.

Ва яна: Қодир(қудратли)
ва Алийм(олим) бўлган Аллоҳ таоло нимадандир ожиз бўлиши, ниманидир сезмай, билмай қолиши, чарчаши, қийинчилик ва машаққатга йўлиқиши тасаввур ҳам қилинмайди.
Чунки, бу ишлар Унинг Қодир ва Алийм исму сифатларига зиддир.

@laa_ilaaha_illallohu
2.9K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-12-26 06:13:35
Ас-Суббуҳ исми умумий маънода ҳар қандай айбу нуқсондан покликни англатса, ал-Қуддус исмининг маъноси нисбатан анча кенгдир.

Ал-Қуддус исми англатадиган поклик маъносини шартли равишда икки турга бўлиш мумкин.

Биринчиси шуки, Аллоҳ таоло барча исму сифатларига зид бўлган ҳар қандай айблардан, нуқсонлардан мутлақо покдир.

Зеро, У Зотнинг барча исму сифатлари тамоман комилликни англатади.

@laa_ilaaha_illallohu
2.7K viewsedited  03:13
Ochish/sharhlash
2022-12-26 04:49:39
Аллоҳ таолонинг ас-Суббуҳ исми саҳиҳ ҳадисда баён этилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждада:

سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ، رَبُّ المَلَائِكَةِ والرُّوحِ
"Суббуҳун Қуддусун, Роббул малоикати вар-Руҳ
"

«(Эй Аллоҳ, Сен ҳар қандай ёмонлик ва айб-нуқсондан узоқ бўлган) Суббуҳсан,(ҳамда пок ва муборак бўлган) Қуддуссан, фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил)нинг Роббисан», дер эдилар».
(Муслим ривояти)

Мана шу ҳадисга асосланиб таровиҳ намозининг тасбиҳида ҳам мазкур калималарни ўқиш одатга кирган.

Намозларда эса, рукуъ ва саждада суннат тасбиҳлардан кейин бир марта бўлса ҳам мунтазам айтишни уламолар тавсия қиладилар.

Аммо, бу ихтиёрий тасбиҳ, таъкидланмаган суннат амал бўлгани учун, айтган одам савоб олади, айтмаган одамни мазаммат қилинмайди.

Намоздан ташқарида эса, бошқа зикру тасбиҳлар каби, хоҳлаган пайтида айтиб юриш мумкин.

@laa_ilaaha_illallohu
2.6K viewsedited  01:49
Ochish/sharhlash