Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таолонинг Қуддус исмининг бир маъноси У Зот Ўзини Ўзи Ка | Лаа илааҳа иллаллоҳу

Аллоҳ таолонинг Қуддус исмининг бир маъноси У Зот Ўзини Ўзи Каломида сифатлаган сифатларга тўғри келмайдиган ҳар қандай камчиликдан ҳам, муболағалардан ҳам поклигини билдиради.

Зеро, У Зотнинг барча исм ва сифатлари мутлақо комилликни билдиради.

Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтишда, зикр қилишда фақат Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда баёни келган калималарни ишлатиш лозим, дейишади уламолар.

Аксинча бўлса, ҳар ким ўзи билганича Аллоҳ таолони улуғлайман деб турли мақтов сифатларни тўқиб чиқарса, қаттиқ янглишган бўлади.

Чунки, Аллоҳ таоло бандаларининг таъриф-у тавсифларидан ҳам покдир.

@laa_ilaaha_illallohu