Get Mystery Box with random crypto!

Кўнгил кундалиги

Telegram kanalining logotibi kungil_kundaligi — Кўнгил кундалиги К
Telegram kanalining logotibi kungil_kundaligi — Кўнгил кундалиги
Kanal manzili: @kungil_kundaligi
Toifalar: Adabiyot , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 102
Kanalning ta’rifi

© Мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot
Бошқа каналларимиз:
👉 @turtliklar
👉 @sport_xabarlari

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-31 09:09:51 ИСРОФ
(Ибратли ҳикоя)

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
"Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
"Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!”, (Аъроф, 31).

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон.
Каналга уланиш: @kungil_kundaligi
246 views06:09
Ochish/sharhlash
2020-12-30 18:10:39
Хайрлашув

Ўлмас
Ферузабону
___
@kungil_kundaligi
254 viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2020-12-28 17:53:42 ​​ХАЙРЛАШУВ

2020, яхши қол, хуш қол,
Азобли тўрт фасл алвидо сенга.
Умрим тақвимида тўксанг-да виқор,
Ҳатто бир лаҳзанг ҳам тушмас эсимга.

2020 эшигимни ёп,
Аччиқ шамолингдан жунжикмасин юз.
Хайр ҳам демайман, юзимда ниқоб,
Қўл ҳам силтамайман, умидингни уз!

2020 тугунингни туг,
Олиб кет, келтирган лаш-лушларингни.
Сенинг синовларинг минг эшшакка юк,
Қолдирма бир мисқол улушларингни.

2020 жонимга тегдинг,
Наздимда жуда кўп қолиб кетдинг сен.
Не-не буюкларнинг бошини эгдинг,
Не-не суюкларни олиб кетдинг сен.

2020 кўз ёшингни арт,
Йиғлама, йиғлатиб қилдинг-ку абгор.
Икки йигирманинг бирлашмоғи дард,
Икки йигирмада қирқта синов бор.

2020 нафас олмай кет,
Нафас ололмаган дардмандлар ҳаққи!
Сен берган дард билан тимдаланди эт,
Сен берган дорилар заҳару-заққу.

2020 сенга лутф ҳадя,
Қаҳринг-ла сололдинг дунёни изга.
Одамлар унутиб қўймасин, дея,
Меҳрнинг қадрини кўрсатдинг бизга.

2020 - хонанишин йил,
Мактаблар ёпилди, масжидларда қулф.
Бўм-бўш хиёбонлар, ҳувиллаган йўл,
«Уйда қолинг» деган шиор бўлди урф.

2020 сен маюс бир куй,
Тинглаганим сари тўлғонар оҳлар.
Олот шамолидан вайрон бўлган уй,
Сардоба сувида оққан қишлоқлар.

2020 - айтмоқдир вақти;
... Ўрмон оловидан қовжираган шох.
Юпқалашиб қолган Трампнинг тахти,
Ва Аллоҳ элчисин эрмаклаган шоҳ!

2020 - барига тавба;
Арману-Озарни озорлаган тун.
Илк бора бўш қолган муборак Каъба,
Байрут осмонини қоплаган тутун.

2020 тошқинлар тинди,
Шукур, дардингга ҳам топилди малҳам.
Сафари қариган ўзингдай энди,
Эски бўлиб қолсин азобларинг ҳам.

2020 шукурки борман,
Умринг битмоғини кузатмоқ бир бахт.
Мен шоир Ўлмасман ва умидворман,
Янги йил тонгида қилмоқ учун аҳд!

2020 эшигимни ёп...


@kungil_kundaligi
199 viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2020-12-28 08:35:40
Бугун, 28 декабрь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Эркин Воҳидов(1936 — 2016) таваллуд топган кун. Устоз адибнинг охиратлари обод бўлсин!
________
То қуёш сочгайки нур... (Э. Воҳидов ҳақида фильм)
Давомийлиги: 27 дақиқа, 22 сония.
@turtliklar | @kungil_kundaligi
143 views05:35
Ochish/sharhlash
2020-12-27 17:05:24
Нутқнинг майдони қаерда? Нутқ қаердан чиқади?

@kungil_kundaligi
161 viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2020-12-26 09:28:33 «Неча пул экан?»

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз сўради:
– Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?
Маслама унинг нархини айтди.
Шунда халифа деди:
– Нархини бир оз туширсанг обрўйинг камайиб қолармиди?
Маслам:
– Йўқ.
Халифа:
– Нархига яна қўшиб берсанг, обрўйинг кўтарилиб қолармиди?
Маслама:
– Йўқ.
Халифа:
– Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлганидан кейинги мулойимликдир.

"Солиҳлар гулшани"дан
@kungil_kundaligi
193 views06:28
Ochish/sharhlash
2020-12-25 17:51:32 Билиб қўйган яхши

– Имом Муслим имом Бухорийнинг шогирди.
– Имом Бухорий имом Аҳмаднинг шогирди.
– Имом Аҳмад имом Шофеъийнинг шогирди.
– Имом Шофеъий имом Моликнинг шогирди.
– Имом Молик имом Нофеънинг шогирди.
– Имом Нофеъ имом Аъражнинг шогирди.
– Имом Аъраж Абу Ҳурайранинг шогирди.
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шогирди ва саҳобаларидир.


Манба: islom.uz | @kungil_kundaligi
694 views14:51
Ochish/sharhlash
2020-12-24 08:29:10 Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алидан сўрадилар:
- «Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?»
Албатта, ё Расулуллоҳ.! жавоб бердилар ҳазрат Али..
- Мени ҳам яхши кўрасанми?
- Ҳа, албатта.
- Хўп, аёлингни-чи?
- Уни ҳам яхши кўраман.
- Фарзандларингни-чи?
- Уларни ҳам.
- Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан.?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу кутилмаган саволлари қаршисида ҳазрат Али нима дейишни билмай қолдилар.
- «Буни ўйлаб кўришим керак» дея у ердан кетдилар.
Ўйчан ҳолда уйга кириб келган ҳазрат Алини Фотима онамиз (Розияллоҳу анҳо) кутиб олдилар. Ҳолатлари сабабини сўрадилар:
- «Нега ўйчансиз?
Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди.
Аммо қайғунгиз Раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик».
- Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни аёлларига гапириб бердилар. Фотима онамиз (Розияллоҳу анҳо) вазиятни англагач, табассум билан дедилар:
Отамга бориб айтинг:
Аллоҳни ақл ва руҳим билан севаман.
Пайғамбар алайҳиссаломни қалбим билан севаман.
Аёлимни нафсим билан севаман.
Фарзандларимни шафқатим билан севаман.
Ҳазрат Али (Розияллоҳу анҳу)дан бу жавобни эшитган Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлиб кетдилар ва:
«Эй Али, сен олиб келган жавоб ифори нубувват боғи гулидан экан» дея жавобнинг асл эгасини билганларини маълум қилдилар!


Манба | @kungil_kundaligi
687 viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2020-12-21 09:24:20 Ривоят.

Африкалик савдогар олмос тош сотиб олди. Аммо унинг камчилиги бор: ўртасига дарз етган эди. У заргарнинг ёнига мадад сўраб борди... Заргар тошни айлантириб кўриб:
– Буни шу дарз кетган жойидан тенг иккига бўлинса, қиймати бутун ҳолатидагидан кўра қимматроқ бўлади. Лекин бу менинг қўлимдан келмайди, – деди.
Савдогар унинг олдидан чиқиб, бошқа заргар излай бошлади. Бироқ қайси моҳир заргарга кўрсатмасин, улар бу ишни қилишдан бош тортишар, қиммат баҳо тошга қўл теккизишни исташмас эди.
Савдогар охири Амстердамгача етиб борди. Ўша ердан ёши улуғ заргарни топди. Афсуски, у ҳам бошқа ҳамкасблари қатори бу иш жуда мушкуллиги ва озгина эҳтиётсизлик тошнинг қийматига путур етказишидан огоҳлантирди. Савдогар ўз гапида туриб олгачгина, мўйсафид шогирдларидан бирини чақириб, бу фазифани унга топширди. Энг қизиғи – кекса заргарнинг шогирди озгина уриниш билан тошни тенг иккига бўла олди.
– Қандай тажрибали шогирдингиз бор экан! – дея ажабланди шунда Савдогар. – Дунё кезиб бу иш қўлидан келадиган заргарни топмаган эдим!
Мўйсафид айтди:
– У тажрибали эмас, иш ўрганаётганига атиги бир ой бўлди.
– Э?.. Унда олмосни қийналмасдан иккига бўла олганининг сабаби нимада?
– Сабаби, у – олмоснинг баҳоси қанча эканини билмаганида. Агар у ҳам сиз учрашган бошқа моҳир заргарлар каби бу тошнинг қанчалар қийматга эга эканини билганда эди, уни ўйлаб ўтирмасдан тезгина иккига бўлишга қўли бормасди.


@kungil_kundaligi
262 views06:24
Ochish/sharhlash
2020-12-17 18:36:37
Ота

Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди:
- Бўлажак эрингни доим қўллаб-қувватла, муҳим гапларни кечки овқат пайтида маслаҳат қилма. Менга ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма.
Қизи ҳайрон бўлди :
- Нега?
Ота жавоб берди:
- Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ.


Манба | @kungil_kundaligi
295 views15:36
Ochish/sharhlash