Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алида | Кўнгил кундалиги

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алидан сўрадилар:
- «Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?»
Албатта, ё Расулуллоҳ.! жавоб бердилар ҳазрат Али..
- Мени ҳам яхши кўрасанми?
- Ҳа, албатта.
- Хўп, аёлингни-чи?
- Уни ҳам яхши кўраман.
- Фарзандларингни-чи?
- Уларни ҳам.
- Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан.?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу кутилмаган саволлари қаршисида ҳазрат Али нима дейишни билмай қолдилар.
- «Буни ўйлаб кўришим керак» дея у ердан кетдилар.
Ўйчан ҳолда уйга кириб келган ҳазрат Алини Фотима онамиз (Розияллоҳу анҳо) кутиб олдилар. Ҳолатлари сабабини сўрадилар:
- «Нега ўйчансиз?
Агар ташвишингиз ўткинчи дунё ғами учун бўлса, қўйинг, бу изтироб чекишингизга арзимайди.
Аммо қайғунгиз Раҳмоний бўлса, менга ҳам тушунтиринг, биргаликда ечим излайлик».
- Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни аёлларига гапириб бердилар. Фотима онамиз (Розияллоҳу анҳо) вазиятни англагач, табассум билан дедилар:
Отамга бориб айтинг:
Аллоҳни ақл ва руҳим билан севаман.
Пайғамбар алайҳиссаломни қалбим билан севаман.
Аёлимни нафсим билан севаман.
Фарзандларимни шафқатим билан севаман.
Ҳазрат Али (Розияллоҳу анҳу)дан бу жавобни эшитган Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлиб кетдилар ва:
«Эй Али, сен олиб келган жавоб ифори нубувват боғи гулидан экан» дея жавобнинг асл эгасини билганларини маълум қилдилар!


Манба | @kungil_kundaligi