Турмушга чиқаётган қизига отаси насиҳат қилиб деди: - Бўлажак эрингни доим қўллаб-қувватла, муҳим гапларни кечки овқат пайтида маслаҳат қилма. Менга ўрталарингда бўлган жанжалларни айтма. Қизи ҳайрон бўлди : - Нега? Ота жавоб берди: - Чунки сен уни кейин кечирасан, мен эса, йўқ.