Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
693
Kanalning ta’rifi
Tahlil, tanqid, ta’sir!
www.korrespondent.uz
Biz bilan aloqa — @Korrespondentuz_bot
Facebook - facebook.com/korrespondentuz
Instagram - instagram.com/korrespondentuz
Twitter - twitter.com/UzKorrespondent
Guvohnoma: №879766.
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 5
2021-02-23 12:57:05
Туркманистонда аҳоли «Sputnik V» билан эмланаётгани маълум бўлди Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2493
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
135 views09:57
2021-02-23 12:48:40
The New York Times муқовасида АҚШдаги коронавирус қурбонлари сонини англатувчи 500 мингта нуқта чоп этилди
The New York Times газетаси 21 февраль кунги сонида коронавирус қурбонлари сонини англатувчи 500 мингта нуқтадан иборат график тасвирини чоп этди. Ушбу тасвир қурбонлар сонининг ўсиш «тезлигини» акс эттиради.
«Нуқталарнинг барчаси ошиб бораётган тезликни визуал тарзда акс эттиради», - дея таъкидлади график муҳаррир Лорен Лезирбий.
Бошланиши оч кулранг бўлган график аста-секин тўқ сиёҳранг тусга киради. График охирига келиб зичлашган нуқталар, сўнгги вақтларда қурбонлар сонининг кескин ортганини билдиради. Мазкур график орқали ўн икки ой ичида АҚШни ларзага келтирган ҳолат ифодаланган.
Маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Ветнам уруши пайтида ҳалок бўлганларнинг умумий сонидан ошиб кетган.
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
174 views09:48
2021-02-23 12:28:29
NASA Марсдан олинган илк видеоларни эълон қилди
Америка космик агентлиги Perseverance марсоходининг Марсга қўниши тасвирланган ажойиб видеони эълон қилди.
NASA «Perseverance» ни Марсга камералар билан юборган эди, уларнинг еттитаси қўниш жараёнини ёзиб олиш учун мўлжалланган.
Уларнинг тасвирлари муҳандисларга ҳаётий мулоҳазаларни шакллантиришга ёрдам беради, чунки улар Қизил сайёра юзасига зондларни жойлаштириш технологиясини янада такомиллаштиришга интилмоқда.
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
249 views09:28
2021-02-23 11:27:02
Грузия собиқ Бош вазири истеъфосига сабабчи бўлган мухолифат лидери ҳибсга олинди
Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2492
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
350 viewsedited 08:27
2021-02-23 11:20:16
ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина ташиш учун 223 та махсус автомобил топширди
Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2491
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
363 viewsedited 08:20
2021-02-23 11:11:07
Тошкентда амалий фанлар университети ташкил этилади Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2490
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
370 views08:11
2021-02-23 10:24:10
Диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш ёки тарқатиш декриминализация қилинмоқда Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2489
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
458 views07:24
2021-02-23 09:52:52
Фарғонада MAN ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Икки киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида «MAN Trailer» юк машинасини бошқараётганда ухлаб қолиши туфайли бошқарувни йўқотади.
Машинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган У.И. бошқарувидаги Nexia-2’нинг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган.
Оқибатда Nexia-2’даги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
463 views06:52
2021-02-23 09:36:33
2021 йилда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади
Бу ҳақда кеча, 22 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишувида маълум қилинди.
Таъкидланишича, жорий йилда умумий қиймати 1 млрд 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, у ўз ичига 11 та янги гидроэлектр станция қурилиши ҳамда 5 та мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилишини олади.
Шунингдек, давлат раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортга йўналтириш юзасидан кўрсатмалар берди.
454 views06:36
2021-02-23 09:22:22
Aйрим автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди
Тошкент метрополитенининг ерусти халқа йўналиши навбатдаги босқичини қуриш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Янги Қўйлиқ ва Тошкент халқа автомобиль йўли кўчалари чорраҳаси автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Шу муносабат билан ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 37, 45, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:
• 37 ва 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати икки томонлама Тошкент халқа айланма йўлидан Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Янги Қўйлиқ кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади;
• 45-сонли автобус йўналишининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Тошкент халқа айланма йўли орқали Қўйлиқ деҳқон бозорига қадар, қайтиш йўналишидаги ҳаракати Қўйлиқ бозоридан Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари ҳамда Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Тошкент халқа айланма йўли кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади.
466 viewsedited 06:22