Get Mystery Box with random crypto!

Korrespondent.uz

Telegram kanalining logotibi korrespondentuzb — Korrespondent.uz K
Telegram kanalining logotibi korrespondentuzb — Korrespondent.uz
Kanal manzili: @korrespondentuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 693
Kanalning ta’rifi

Tahlil, tanqid, ta’sir!
www.korrespondent.uz
Biz bilan aloqa — @Korrespondentuz_bot
Facebook - facebook.com/korrespondentuz
Instagram - instagram.com/korrespondentuz
Twitter - twitter.com/UzKorrespondent
Guvohnoma: №879766.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 10:40:11
Покистонда муссон ёмғирлари сабаб бўлган ҳалокатли тошқинлар оқибатида мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди

Қайд этиш керакки, Покистонда кучли ёғингарчилик жорий йилнинг июнь ойи ўрталаридан бошлаб ёға бошлади. Мамлакат ғарби ва жанубидаги Балужистон ва Синд вилоятлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар ҳисобланади. 2022 йилда ёғган ёмғир 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан қарийб 400 фоизга кўп. Балужистон вилоятининг бир қисми сув остида қолган. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 30 миллиондан ортиқ одам жабр кўрган ва бу Покистон аҳолисининг 15 фоизини ташкил қилади.

Иқлим ўзгариши бўйича мутахассис Али Таукир Шайхнинг сўзларига кўра, Покистон бундай офатларга тайёр эмас эди ва иқлим ўзгариши билан биргаликда инфратузилманинг ёмонлиги мамлакатда содир бўлаётган воқеаларга олиб келган.

@korrespondentuzb
210 viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:10:10
Францияда узоқ давом этаётган қурғоқчилик туфайли лой тупроққа қурилган уйларнинг деворлари ёрилиб кетмоқда

Бу кичик ва эски қишлоқ биноларига тааллуқли, дея хабар беради Euronews.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, деворлардаги ёриқлар томнинг қулашига олиб келиши мумкин. Шунингдек, иссиқ ҳаво туфайли француз узумлари муддатидан бир ой олдин пишиб етди. Одатда сентябрь ойининг ўрталарида йиғиб олинади, аммо энди ҳосил август ойида якунланди.

Иссиқликдан яйловларда ўтлар қуриб қолган, моллар ейдиган нарсаси йўқ. Кўпгина фермерлар ҳайвонларни молхонада ушлашга ва қиш учун озиқ-овқат захираларини ишлатишга мажбур бўлди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари сут бу йил камида 20 фоиз камроқ бўлади, деб огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ Еврокомиссиянинг Қўшма тадқиқот маркази ҳисобот эълон қилгани, унда олимлар огоҳлантиришича: Европа қитъасининг учдан икки қисми сўнгги беш асрдаги энг даҳшатли қурғоқчиликка дуч келгани ҳақида хабар берилганди. Қитъанинг 17 фоизи тўлиқ қуриб кетиш арафасида.

@korrespondentuzb
162 viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:37:23 Ўзбекистонда буғдой уни импорти ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 милион долларга тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан Қозоғистон (218,3 минг тонна) ва Россиядан (9,4 минг тонна) импорт қилган.

@korrespondentuzb
152 viewsedited  06:37
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:39:01
Ҳиндистон Ўзбекистонга қуёш модуллари, энергияни сақлаш учун аккумуляторлар ва бошқа қайта тикланувчи энергия тизимларини ишлаб чиқаришда ёрдам беради

Ҳиндистон–Марказий Осиё бизнес кенгаши доирасида Ўзбекистон–Ҳиндистон энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Маълум қилинишича, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси томонидан Ҳиндистон–Марказий Осиё бизнес кенгаши доирасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган вебинар бўлиб ўтган.

Онлайн тадбирда Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Янги ва қайта тикланадиган энергия вазирлиги, Марказий Осиё Савдо-саноат палаталари, энергетика вазирликлари мутасаддилари ва Марказий Осиё мамлакатларининг Ҳиндистондаги элчихоналари, 50 га яқин турли компания вакиллари иштирок этган.

@korrespondentuzb
167 views05:39
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:25:02
Филиппин қирғоқлари яқинида йўловчи кемасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса содир бўлган вақтда бортда 48 нафар йўловчи ва 34 нафар экипаж аъзоси бўлган.

@korrespondentuzb
160 views05:25
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:40:07
«Apple» компаниясининг iPhone 14 Pro Max ва iPhone 14 Pro смартфонлари A17 чипсетининг эксклюзивлиги, камерадаги янгиланиш сабабли юқори нархга баҳоланади. Бу ҳақда «Phone Arena» хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 сентябрь, жума куни iPhone’га олдиндан буюртмалар бошланганда, Apple эски моделлар учун қулай нархлар таклиф қилиши мумкин. iPhone 14 сериясининг барча тахминий хотираси ва нарх вариантлари эса қуйидагича:

iPhone 14

128 гигабайт — 799-899 доллар
256 гигабайт — 899-999 доллар
512 гигабайт — 999-1099 доллар

iPhone 14 Max

128 гигабайт — 899-999 доллар
256 гигабайт — 999-1099 доллар
512 гигабайт — 1099-1199 доллар

iPhone 14 Pro

128 гигабайт — 1099-1199 доллар
256 гигабайт — 1199-1299 доллар
512 гигабайт — 1399-1499 доллар
1 терабайт — 1599-1699 доллар

iPhone 14 Pro Max

128 гигабайт — 1199-1299 доллар
256 гигабайт — 1299-1399 доллар
512 гигабайт — 1499-1599 доллар
1 терабайт — 1699-1799 доллар

@korrespondentuzb
147 views04:40
Ochish/sharhlash
2021-02-23 17:10:46
Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларнинг фаолият тури кўпайди

Президентнинг тегишли фармони билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхатига гид (гид-таржимон), экскурция етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ҳам киритилди.

Таъкидланишича, олдин туроператор билан тузилган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузмай туриб гидлик фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган.

Энди эса гидлар бирор юридик шахс билан шартнома тузмасдан ва тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан ўзини ўзи банд қиладиган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолиятларини олиб бориши мумкин.

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
139 views14:10
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:48:50
Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасида итлар оммавий равишда отиб ўлдирилаётгани маълум қилинди

Батафсил: https://korrespondent.uz/cy/news_cy/2501

Facebook | Instagram | Twitter | Telegram
212 viewsedited  13:48
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:36:20
Чинозда туман ҳокимлиги мансабдори пора билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс тадбиркордан $12 800 пора сўраб, шундан $5 мингини олган вақтида ушланди.

У балиқчилик хўжалиги ташкил этишни режалаштирган тадбиркорга 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтган.

Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун сўралган пулдан $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
268 views13:36
Ochish/sharhlash
2021-02-23 16:22:20
Республикадаги барча тиббиёт ташкилотлари, дорихоналар мажбурий тарзда ягона платформага уланади

Президентнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида «IT-Med» МЧЖ ташкил этилади.

«IT-Med» МЧЖга соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш, жорий қилиш, кузатиш ва хизмат кўрсатиш вазифаларини тегишли ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат берилмоқда.

Қарорда белгиланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади.

2023 йил 1 январгача аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқилиб, ишга туширилади.
281 views13:22
Ochish/sharhlash