Get Mystery Box with random crypto!

Korrespondent.uz

Telegram kanalining logotibi korrespondentuzb — Korrespondent.uz K
Telegram kanalining logotibi korrespondentuzb — Korrespondent.uz
Kanal manzili: @korrespondentuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 693
Kanalning ta’rifi

Tahlil, tanqid, ta’sir!
www.korrespondent.uz
Biz bilan aloqa — @Korrespondentuz_bot
Facebook - facebook.com/korrespondentuz
Instagram - instagram.com/korrespondentuz
Twitter - twitter.com/UzKorrespondent
Guvohnoma: №879766.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 14:45:22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 августда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,36 сўмга кўтарилиб, 10 930,01 сўмни ташкил қилди. Евро 105,76 сўмга ошиб, 10 966,08 сўм бўлди. Рубль 1,07 сўмга кўтарилиб, 179,77 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушиб, 10 900,65 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам пастлаганди.

@korrespondentuzb
127 viewsedited  11:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:20:13 Ўзбекистон етти ойда мош экспортидан 43,7 млн доллар даромад олди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та давлатга қиймати 43,7 миллион долларга 57,2 минг тонна мош экспорт қилган.

Мош экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,5 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон ушбу даврда энг кўп мош экспорт қилган давлат Хитой (47,1 минг тонна) бўлиб турибди. Етти ойда Тошкент вилоятидан энг кўп мог экспорт қилинган (14,8 минг тонна).

@korrespondentuzb
159 views07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:01:34
Ироқдаги норозиликлар: ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони ошмоқда

Шиалар етакчиси сиёсатдан якуний тарзда кетгани ва унга алоқадор муассасалар ёпилганини эълон қилганидан сўнг, Муқтада ас-Садр тарафдорлари Бағдоддаги «яшил ҳудуд»га бостириб киришди.

Ироқда 29 август, душанба куни радикал шиалар воизи Муқтада ас-Садр тарафдорлари Бағдодда ҳукумат идоралари ва дипломатик идоралар миссиялари жойлашган, қаттиқ қўриқланадиган «яшил ҳудуд»га бостириб киришга уринишлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 270 га яқин киши жароҳатланди. Бундай маълумотлар AFP агентлиги ва Al Arabiya телеканали томонидан тақдим этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ас-Садр тарафдорлари ва қарши шиалар гуруҳи вакиллари ўртасида отишма бўлган. Ҳарбийлар кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, кейин эса бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилинган. Шунингдек, ас-Садр тарафдорларининг норозилик намойишлари Ироқнинг бошқа шаҳарларига ҳам ёйилгани хабар қилинган.

@korrespondentuzb
146 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:40:01
Покистон Америка учувчисиз учоқлари Афғонистонга кириши учун осмонидан фойдаланишга рухсат берган

Мужоҳид матбуот анжумани чоғида жорий йил июль ойида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завоҳирий ўлими билан якунланган дрон зарбасига тўхталиб, Америка Покистон орқали Афғонистон ҳаво ҳудудини бузганини айтган. Бу ҳақда “Толибон” ҳукумати Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид айтиб ўтган.

“Биздаги маълумотларга кўра, дронлар Афғонистонга Покистон орқали кириб келган. АҚШ Покистон ҳаво ҳудудидан фойдаланган. Покистондан ҳаво ҳудудидан бизга қарши фойдаланишга йўл қўймасликни сўраймиз”, дейди у.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, Мужоҳиднинг баёнотларидан хавотир билдирган.

Департаментнинг қайд этишича, ҳеч қандай далилсиз бу каби фаразий баёнотлар афсусланарли ва масъулиятли дипломатик хатти-ҳаракатлар нормаларига зиддир.

@korrespondentuzb
154 views06:40
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:15:01 Евродаги соф «қисқа» позициялар пандемия бошланганидан бери энг юқори даражага етди

Инвесторларнинг евро курсининг янада заифлашишига ишончи ортиб бормоқда, Европа валютасини сотиш бўйича соф очиқ позициялар сони COVID-19 пандемияси бошланганидан бери максимал даражага етди, деб ёзади Financial Times.

Товар фючерслари савдо комиссияси (CFTC) маълумотларига кўра, 23 августгача бўлган ҳафтада еврони сотиш бўйича соф очиқ позициялар сони бир ҳафта олдинги 42,8 мингга нисбатан 44,1 мингтани ташкил этди.

Бу евродаги очиқ «қисқа» позициялар сони 86,7 мингтага етган 2020 йил март ойининг биринчи ҳафтасидан кейинги максимал кўрсаткичдир.

@korrespondentuzb
197 viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:20:13
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кунлари ҳарорат +37 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта ичида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида +33…+35 даража атрофида бўлади. Байрам кунлари +33…+37 даражагача бироз иссиқроқ бўлади.

Кечалари ва эрталабки соатларда +13…+18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.

@korrespondentuzb
198 viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:01:14
Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

@korrespondentuzb
172 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:45:01
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди
ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

@korrespondentuzb
174 viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:55:01
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Наполи»га ўтишга розилик берди, дея хабар қилмоқда Ла Газзета делло Спорт.

Нашрнинг ёзишича, португалияликнинг Неапол клубига трансфери яқин орада расмийлаштирилиши мумкин.

«Наполи» Роналдуни ижарага олади, «Манчестер Юнайтед» эса футболчининг маошини тўлиқ қоплаб беради. Келишув доирасида «Наполи» форварди Виктор Осимҳен Манчестерга йўл олади. «Юнайтед» Осимҳен учун 100 миллион евро тўлайди.

@korrespondentuzb
209 viewsedited  10:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:41:10 Байрамолди ва байрам кунлари «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш муносабати билан байрамолди ва байрам кунлари «Афросиёб» поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.

«Афросиёб» электропоездларининг Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишидаги ҳаракати 29 августдан 4 сентябргача 1 рейсдан қўшилади ва жами 7 та рейсни ташкил этади.

@korrespondentuzb
227 viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash