Get Mystery Box with random crypto!

Uu

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu U
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu
Kanal manzili: @koronavirusinfouz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 79
Kanalning ta’rifi

Коронавирус билан боғлиқ барча расмий янгиликлар ва хабарлар

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2021-06-08 10:25:13 Танзила Норбоева АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан учрашиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов мамлакат вице-президентининг махсус маслаҳатчиси Лиза Сойер билан учрашди. Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан АҚШ вице-президенти Камала Харрис ўртасида учрашув ўтказишнинг истиқболлари муҳокама қилинган.
113.4K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-06-08 09:36:02
Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган альпинист Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади.
122.5K views06:36
Ochish/sharhlash
2021-06-08 08:24:09 Дунёнинг энг бой одами, “Amazon” компанияси асосчиси Жефф Безос 20 июль куни ўзига тегишли бўлган “Blue Origin” компаниясининг космик кемасида коинотга парвоз қилади.
119.8K views05:24
Ochish/sharhlash
2021-06-07 18:59:31 Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш учун давлат бюджетига 142 млрд сўм (11 млн евро) маблағ ажратди.
74.8K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2021-06-07 15:55:43 «Olx»да сохта «IPhone 11 Pro»ни ҳақиқий деб пуллаган шахсга жиноят иш қўзғатилди — ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 2002 й.т., фуқаро Ҳ.Р. 2021 йил 19 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Абу-Сахий» бозори ёнида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., М.А.га «IPhone 11 Pro MAX» телефонини асл нусхасилигини айтиб, ундан 670 АҚШ доллари ва 900.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, сохта қўл телефонини берганлиги аниқланди.

Натижада, Чилонзор туман прокуратураси томонидан фуқаро Ҳ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
100.1K viewsedited  12:55
Ochish/sharhlash
2021-06-07 15:49:16
«Ҳар куни ичади». Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўй вилояти суди раисининг маст ҳолатдаги видеосини эълон қилди
96.2K viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2021-06-07 13:19:05 Эртага, 8 июндан бошлаб об-ҳаво бироз салқинлашади, қисқа ёмғирлар ёғиши мумкин. Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади ва ҳафта охиригача сақланиб қолади. Ҳарорат ҳозирги 41–43 даражадан 34–39 даражага пасаяди — Ўзгидромет.
120.5K views10:19
Ochish/sharhlash
2021-06-07 12:57:33 Юридик университет учун «ўн минг»

Фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
107.4K views09:57
Ochish/sharhlash
2021-06-07 10:55:38
Дунёдаги энг қадимий ва нодир, VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар Франциялик олимлар томонидан реставрация килинди.

“Катта Лангар Қуръони”нинг янгиланган ҳоли ҳақидаги ҳикоя қилувчи қисқа фильмни 11 июнь, жума куни “Milliy” телеканалида соат 10:00, 16:00 ва 21:00да томоша қилишингиз мумкин.
116.3K viewsedited  07:55
Ochish/sharhlash
2021-06-07 10:09:24 Президент матбуот котиби Шерзод Асадов (@press_secretary_uz) маълум қилишича, бошланган ҳафтада Президент иштирокида қуйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:

Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;

Эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.

Президент 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
113.0K views07:09
Ochish/sharhlash