Get Mystery Box with random crypto!

«Olx»да сохта «IPhone 11 Pro»ни ҳақиқий деб пуллаган шахсга жи | Uu

«Olx»да сохта «IPhone 11 Pro»ни ҳақиқий деб пуллаган шахсга жиноят иш қўзғатилди — ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 2002 й.т., фуқаро Ҳ.Р. 2021 йил 19 январь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Абу-Сахий» бозори ёнида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи, 1987 й.т., М.А.га «IPhone 11 Pro MAX» телефонини асл нусхасилигини айтиб, ундан 670 АҚШ доллари ва 900.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, сохта қўл телефонини берганлиги аниқланди.

Натижада, Чилонзор туман прокуратураси томонидан фуқаро Ҳ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.