Get Mystery Box with random crypto!

Uu

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu U
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu
Kanal manzili: @koronavirusinfouz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 79
Kanalning ta’rifi

Коронавирус билан боғлиқ барча расмий янгиликлар ва хабарлар

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2021-05-14 13:17:41
«Кўнгилларинг бузилмасин. Сизлар бир ўзингиз эмассиз. Ҳаммасини назоратга олиб, ёрдам берамиз». Ҳайит кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказидаги оққонга чалинган болалар ҳолидан хабар олди ва ота-оналар билан суҳбатлашди.

@koronavirusinfouz
128.6K views10:17
Ochish/sharhlash
2021-05-12 20:03:18 Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Президент ўз табригида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур», деган сўзларини эслаб ўтиб, диний қадриятлар ва миллий ўзликни улуғлаб яшаш билан бирга, давр талаби бўлган замонавий илм-фан ютуқлари, ахборот технологияларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратишга, ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга чақирди.

@koronavirusinfouz
190.3K views17:03
Ochish/sharhlash
2021-05-12 18:05:39 Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди. Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@koronavirusinfouz
191.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2021-05-12 07:01:32 Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

2021-2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади. Бу нуқталар асосан ҳайдовчиларга хизмат кўрсатади.

@koronavirusinfouz
203.6K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-05-11 14:30:08
2021 йил Рамазон ҳайити куни ва намозининг вақти маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий 2021 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 13 май (шаввол ойи 1 куни), пайшанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунга кўра, 2021 йил 13 май, пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

@koronavirusinfouz
224.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-05-11 09:19:47 ​​«Улар бир марта ўлса, биз 10 марта ўлдик». Зангиотада коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг йўқотган беморлари, қийинчиликлари ва кечинмалари ҳақида

Коронавирус пандемияси бошланганига бир йилдан ортиқ вақт бўлди, аммо унинг якуни кўринаётгани йўқ. Сўнгги пайтларда бутун жаҳонда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам вирус юқтириб олганлар сони ошиб бормоқда. COVID-19’га қарши курашда энг катта юк шифокорлар зиммасига тушади.

«Дарё» мухбирлари Зангиота туманидаги 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар билан вирусга қарши кураш, касаллик билан боғлиқ аввалги ва ҳозирги вазият фарқи, йўқотган беморлари, ҳамкасблари ҳамда уларнинг кечинмалари ҳақида
суҳбат уюштирди.

Барно Мусаева, 50 ёшда. Педиатрия бўлими бошлиғи

Урушга ҳеч кимни сўраб жўнатишмайди

Бу
ерга келишим жуда қизиқ бўлган. 2020 йил 10 август куни ишда ўтирганимда телефон қилиб, «Зангиота-2 га болалар тушибди. Ходимлар қийналаётган экан, коронавирусни ўтказган педиатрни тезда юборинглар» деб қолишди.

22 июлда вируснинг ўрта оғир формасини ўтказгандим. Ўша пайт мен бўлиб ўтдим, дедим. Раҳбаримиз унда ҳозироқ нарсаларингизни йиғиштиринг, «Зангиота»га ишлагани кетасиз, деб айтганларида шокка тушиб қолдим.

Тўғри, иш мобайнида коронавирус билан таниш эдик. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қабул бўлимида ишлаганим учун ўқитилгандик. Қолаверса, беморларни ўзимиз қабул қилардик. Бевосита контактда бўлганимиз учун махсус формаларни кийиб ишлардик. Лекин ковид-марказда ишлайман деган фикр сира хаёлимга келмаганди.

Биринчи бўлиб турмуш ўртоғимга телефон қилиб айтдим. Хўжайиним «Майли, керак экансиз боринг, бу ҳам битта уруш. Урушга ҳеч кимни сўраб жўнатишмаган» дедилар. Оиламизда барча олий маълумотли бўлгани учун ҳеч ким қаршилик билдирмади.

У пайтда ҳозиргидек қатнаб ишлаш йўқ эди. 10 августда келган бўлсам, 10 сентябргача қолдик. Ҳатто уйдагилар келганда ҳам кўришишга рухсат беришмасди. Телефонда гаплашардик, холос.

5 сентябрдан уйга боришга рухсат берилди. Шундаям ҳафтада бир марта бориб келардик. Ҳозир ҳам деярли шундай. Чунки айни пайтда бемор болалар жуда кўпайиб кетган.

Келганимда 3-4 нафар бола бор эди. Шуларга қараб, тузатиб берсангиз, кетасиз, дейишганди. Болажонлар соғайишди. Лекин орадан бир ҳафта ўтиб, яна иккита бола тушиб қолди, кейин 10-12 та бўлиб кетди.

Бир куни директоримиз Дониёр Ботирович чақириб, касал болаларимиз кўпаймоқда, энди шу ерда қолиб ишланг, деди.

Ўзим ҳам COVID-19 билан оғриган болаларни даволашга ўрганиб қолганим ва уйга қатнаб ишлашга рухсат беришгани учун рози бўлдим.

Коронавирусга чалинган 25 кунлик чақалоқ

Авваллари шифохонамизга 2-3 ёшдан катта болалар келар эди. Куни кеча 25 кунлик ва 2-3 ойлик чақалоқларни қабул қилдик.

Биласизми, улар жудаям кичкина. Раҳмингиз келади. Ўзим ҳам коронавирус бўлганим учун болажонларнинг ҳолатини тушунаман. Суякларим увишиб, таъм сезмай, овқат едимми, кесак едимми билмаган пайтларим, суюқлик ичиб қусганларим ҳалигача эсимдан чиққани йўқ. Улар ҳам ёш жуссасига шу оғриқларни ҳис қиляпти.

Чақалоқларнинг аҳволи ҳозир ўрта оғир даражада. Тумов белгилари, иситма, иштаҳасизлик бор. Айниқса, 25 кунлик чақалоқ бурни битиб қолгани учун эмишда қийналяпти. Бурнини тозалаб, онасини эмишига ёрдам беряпмиз. Ҳозир уларни чақалоқлар учун мўлжалланган дориларнинг суюқ шаклларини пипиткада томизиб даволаяпмиз. Кечагидан аҳволи анча яхши.

Бир неча кун олдин бўлимга 6,5 ёшли Солиҳахон деган бир ширин қизни олиб келишди. Ёлғиз ўзини олиб қолишга тўғри келди. Сабаби онаси соғлом, уйда яна укалари бор. Онани боланинг ёнига ётқизиб қўйсам, уйдаги болаларга ким қарайди?

Уйга олиб кетиб даволанг, десам, укалари билан контактда бўлади. Юқтириб қўяди. Ота-онаси билан гаплашиб, ўзини олиб қолдим. Уйдагилари билан телефонда гаплашиб турибди.

Болалар билан ишлаганингиздан кейин ўзингиз ҳам бола бўлиб қоласиз. Улар билан бирга ўтираман, расм чизаман. Бирга мультфильм кўрамиз. Баъзида ўйинга ҳам тушиб бераман.

Батафсил

@daryo_live
192.7K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-05-10 15:10:28 Расман: Қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент томонидан имзоланган ҳужжатлар билан қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.

13 май
(Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди (17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади).

Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

@koronavirusinfouz
197.6K views12:10
Ochish/sharhlash
2021-05-07 09:38:26
Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган.

Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.

@koronavirusinfouz
184.5K views06:38
Ochish/sharhlash
2021-05-07 08:13:39
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов оғир касалликдан сўнг вафот этди.

@koronavirusinfouz
205.9K views05:13
Ochish/sharhlash
2021-05-07 07:08:58 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур. Бунда байрам дастурида назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади — Республика махсус комиссияси.

@koronavirusinfouz
181.7K views04:08
Ochish/sharhlash