Get Mystery Box with random crypto!

Uu

Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu U
Telegram kanalining logotibi koronavirusinfouz — Uu
Kanal manzili: @koronavirusinfouz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 79
Kanalning ta’rifi

Коронавирус билан боғлиқ барча расмий янгиликлар ва хабарлар

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2021-06-09 09:30:28
Ўзбекистонда 10 июнь куни Қуёшнинг қисман тутилиши кузатилади.

Жадвалда Ўзбекистон аҳоли пунктлари учун тутилиш ҳақида маълумотлар келтирилган.
#Timesuz
146.8K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2021-06-09 09:15:14 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади — Президент қарори.
#Timesuz
131.8K viewsedited  06:15
Ochish/sharhlash
2021-06-09 08:57:22 Президентнинг 8 июндаги фармони билан 1 августдан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади.
#Timesuz
128.7K viewsedited  05:57
Ochish/sharhlash
2021-06-08 19:48:01 Тошкент чўлланишда давом этяпти: 2021 йилда экилган 75 минг дарахтнинг 52 мингдан ортиғи қуриб қолган.
72.0K views16:48
Ochish/sharhlash
2021-06-08 17:19:23
Франция президенти Эммануэл Макроннинг Дром департаментига ташрифи чоғида йиғилган одамлардан бири унинг юзига тарсаки туширди.

Макрон йиғилганларни кутиб олиш учун чиққан эди. Тансоқчилар президентнинг юзига тарсаки тортган одамнинг қўлларини қайириб олиб кетишди.
105.2K views14:19
Ochish/sharhlash
2021-06-08 14:14:59
Андижонда юк автомобили одамлар устига юриб кетди

5 июнь куни соат 19:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. «Газ-5327» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва «Pemco» номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олди томонида тўхтаб турган «Матиз» ҳамда «Спарк» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳати етган.

Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
103.6K views11:14
Ochish/sharhlash
2021-06-08 13:31:06 Ўзбекистон хазинасидаги бойлик миқдори илк марта 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари 1 июнь ҳолатига 35,5 млрд долларга етди. Бу – май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга кўп, тегишли маълумотлар ошкор қилина бошлаган 4 йиллик даврдаги максимум кўрсаткичдир.
96.9K views10:31
Ochish/sharhlash
2021-06-08 13:20:25 Президент Шавкат Мирзиёев:

Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу – тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас. Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак.

Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш керак.

Энг тез етиштириш имконияти мавжуд маҳсулот, бу парранда гўшти. Парранда 1 килограмм вазн олиши учун 1,7 килограмм, қорамолга эса 8 килограмм озуқа-ем талаб этилади.
99.6K views10:20
Ochish/sharhlash
2021-06-08 12:21:46 «Tashkent city» таркибидаги биронта қурилиш тасдиқдан ўтмаган — Мурод Назаров

Rost24.uz нашри мухбири тадбиркор Мурод Назаровдан Тошкентдаги энг йирик қурилиш нима учун ҳалигача тегишли қурилиш идораларининг рухсатини олмагани ҳақида сўради.

«Tashkent city ҳудудидаги қайси бино тасдиқдан ўтганига жавоб берсангиз, кейин мен жавоб бераман. Бу ҳудуд махсус ҳудуд, бу жойда паралел лойиҳалаштириш ва паралел ишларни олиб бориш рухсати билан ташкил қилинган жой. Фақат “Nest one” эмас, балки битган “Hilton” меҳмонхонасининг ҳужжатлари ҳозир ҳам тайёрланмоқда», деб жавоб берган Мурод Назаров.
104.5K views09:21
Ochish/sharhlash
2021-06-08 10:42:09 15 июндан Республика умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланади — вазирлик.
114.8K views07:42
Ochish/sharhlash