Get Mystery Box with random crypto!

KONFORMIST

Telegram kanalining logotibi konformist_uz — KONFORMIST K
Telegram kanalining logotibi konformist_uz — KONFORMIST
Kanal manzili: @konformist_uz
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 60

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-30 10:19:33 Ҳеч бир туйғу инсонни қўрқувчалик ахлоқан ва руҳан бузмайди. Муҳаббат ҳам, нафрат ҳам, адоват, ғазаб, алам, ҳасад... ҳеч бирининг таъсири қўрқувчалик қамровдор эмас. Қўрққан одам алдайди, сотади, мунофиқлик қилади, роль ўйнайди, ўзига ҳам, ўзгага ҳам ҳиёнат қилади, эркидан кечади... Қўрқув билан қоришган бошқа исталган туйғу ва исталган фазилат ўзининг зиддига айланади. 
Менимча, инсон яхши томонга ўзгариши учун аввало ўз ичидаги қўрқув ва хавотирларни аритиши керак. Ҳеч нарсадан қўрқмайман деган одамнинг кўнглида ҳам нимадандир қўрқув бўлиши мумкин, ҳеч қурса, ишини йўқотишдан қўрқади. Қўрқувнинг тури кўп, бари бирдек зарарли. Қўрқувдан мутлақ ҳоли бўлиш деярли имконсиз, аммо барибир камайтириш керак.

@Konformist_uz
13 viewsDamir, 07:19
Ochish/sharhlash
2023-01-27 21:32:21 Одамдаги норозилик, қониқмаслик ўзини бошқалар билан қиёслаганда янада зўраяди. Қорни тўқ, соғлом, усти бут бўлса ҳам, одам ўзини бахтсиз, омадсиз ҳисоблаши мумкин. Бунинг учун шунчаки ўзини ўзидан бойроққа, омадлироққа солиштирса кифоя. Камбағаллар орасида яшовчи ўртамиёна одам ўзини бахтлироқ ҳис қилиши мумкин. Аммо айни шу одам бойлар ичида яшаса, омадсизлиги, иши юришмаслиги ҳақида ўйлайди. Инсон ўзига баҳо бериш учун абсолют бирор ўлчов топмаса, асосан, қиёслаш орқали баҳо беради. Менимча, қиёслаш аксар одамлар учун ягона ишончли баҳолов мезони бўлиб қолаверади.

Энди муддаога ўтсам, совет даврида партия тарғиботлар амалда иш берган, одамларни, айниқса, ёшларни қандайдир ғоялар йўлида сафарбар қила олишган. Ҳозир ҳам советча тарғиботлардан фойдаланишади, тадбирлар уюштирилади, ТВ ҳамон ўша-ўша. Шоирлар ўшандай шеърлар ёзади, қўшиқлар куйланади… Аммо бу тарғиботларнинг таъсири советлардагичалик эмас. Бу советларнинг ғояси зўр бўлганиданми? Қисман.

Советлар даврида биз ўзимизни деярли ҳеч кимга қиёслай олмасдик. Интернет йўқ эди. Ҳар куни ўзимизни қайсидир бахтли, озод халққа қиёслаб, тақдиримиздан ўпкаламасдик. Тасаввуримизда америкаликлар капиталистларнинг “зулми” остида эзилиб ётганди. Бизнинг давлат энг “фаровон” давлат эди. Бундай вазиятда ҳар қандай тарғибот ишларди.
Бугун ишламайди. Инстаграмга кирган ўртача яшаётган одам ҳам, ўзини бахтсиз ҳис қилади. Нега бизда унақа эмас? Газсизлик, электрсизлик норма эмас, истисноли ҳолат эканлигини бугун биламиз. Нега бошқа жойларда ҳукуматни танқид қилган ОАВ огоҳлантирилмайди, ёпилиб кетмайди деймиз. Аввал бундай қиёслаш имкони анча чекланган эди. Биз “ўта камбағал” ва “ўта бахтсизлар” ичида яхшироғи эдик. Норози бўлишга етарли асос йўқ эди.

Вазият ўзгарди. Аммо одамларни советчасига ишонтиришга уриниш ҳамон ўша-ўша: Қорнинг оч бўлса ҳам, зато маънавиятли бўл, асл бойлик шу. Муллаларни ишга солиб, шукр қилинглар, ажрини у томонда оласизлар, деб тарғиб қилиш ҳам фойдасиз. Мулланинг ўзи бемалол шукр қила оладиган даражада қорни тўқлигини одамлар кўриб туради. Кўча тўла советча шиорлар. Кимдир бу шиорларнинг ижтимоий фикрга таъсири қанчалик эканлигини илмий ўрганганми ўзи? Эски қарашлар инерцияси шунчаки давом этяпти, самараси билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Одамларни газсиз, электрсиз, сифатли таълим ва тиббий хизматсиз ҳам яшашга кўндирадиган ғоя топиш керак. Ўшанақа ғоя борми? Бунақа ғоя фақат моддий камчиликларга эмас, адолатсизлик, ўғрилик ва алдовга ҳам рози бўлиб яшашга кўндира олиши керак. Борми шунақа ғоя? Йўқ. Топишга умид ҳам қилманг. Адолат, тенглик, ҳалоллик ғояси исталган бошқа ғоянинг белини букади. Аслида адолат ғояси ҳар бир инсонда бор. Реал ҳаётда уни кўрмагач, табиийки норозилик пайдо бўлади. Ўзининг ҳолини ўзгаларники билан қиёслаган халқ тенгсизликни кўрмоқда. Демак, қуруқ тарғиботни йиғиштириб, иқтисодий фаровонлик ва қонун устуворлиги ҳақида ўйлаш керак. Одамларни менталитет устуворлиги билан эмас, қонун устуворлиги билан тинчлантириш мумкин. Қонун устуворлиги эса ҳокимиятда ўтирганлар ва уларнинг оила аъзолари ҳаракатларида кўринади, пулини тўлолмагани учун бир бечоранинг уйидаги электр узиб қўйилишида эмас.

@Konformist_uz
24 viewsDamir, 18:32
Ochish/sharhlash
2023-01-26 23:39:07 Assalomu aleykum @tohirmirxomitov_blog Reklama'ni boshladik
36 viewsTᴏҳиᴩ, 20:39
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:09:56 “Маск “Твиттер”ни сотиб олди, бу унинг хусусий мулки. Уни хоҳлаганча истеъфода қилиши мумкин, истаган нарсасини цензура қилиши, истаганини рағбатлантириши мумкин”, деган гапларни ўқидим. Бу хусусий мулк ҳуқуқини ҳам, ва ундан келиб чиқиб, капитализмни ҳам ўта примитив ва хато тушуниш оқибатидир.

Хусусий мулк ҳуқуқи мулкдан исталган мақсадда фойдаланиш мумкинлигини англатмайди. Агар ўз мулкингиздан фойдаланиш бошқаларнинг ҳуқуқини бузса, бу ҳуқуқ чекланади. Бу ўша классик либерал қоида: менинг ҳуқуқим бошқанинг ҳуқуқи бошланган ерда чекланади.

Масалан, қурол сотиб олиш ҳуқуқи АҚШ конституциясида белгиланган. Қуролни хусусий мулк қилишингиз мумкин, аммо қурол шахсий мулким, ундан исталганча фойдаланаман деб, одам ўлдиролмайсиз. Ёки ер сотиб олдингиз, бу менинг мулким, истаганимни қиламан деб, ўша ерингизда дейлик ён атрофдагиларга зарар бирадиган ниманидир қуриб қўёлмайсиз, ёки бирор наркотик етиштира олмайсиз. Бирор егулик ёки дори ишлаб чиқарадиган корхона очдингиз, ундан инсонлар соғлиғига зарарли маҳсулот ишлаб чиқара олмайсиз, гарчи бу хусусий мулкингиз бўлса ҳам. Одамлар истаса сотиб олсин, истамаса олмасин, бу бозор қонунияти деган баҳонангиз ҳам ўтмайди. Агар бу қонуният абсолютлаштирилса, одам савдоси билан ҳам шуғлланишга рухсат бериш керак бўлади, истаса одам ўзини сотсин, исталган одам сотволсин деб. Бирор оммавий ахборот воситасига эгалик қиласиз дейлик. Ва унда туҳмат ва ёлғонларни дангал тарқатяпсиз. Бу бошқаларнинг ҳуқуқини бузяпти. Медиа менинг хусусий мулким, хоҳлаганимни қила оламан дея олмайсиз.
Либерал республикада капитализм ёввойи ва бетизгин бўлолмайди. Тўғри, бирор маҳсулотни ўтказиш учун одамларни манипуляция қилиш мумкин, хусусий мулк қадрият бўлиши мумкин, аммо бутун тизим равон ишлаши учун ишлаб чиқиладиган қонунлар барибир чеклов ўрнатади.

Ҳеч бир ҳуқуқ чексиз бўлмаслиги бор нарса, аммо баъзида буни ҳам суиистеъмол қилишади. Клептократик-авторитар режимларда элита ўзини ўйлаб, фуқаролар ҳуқуқларни керагидан ортиқ чеклаб қўйиши мумкин. Масалан, хусусий мулк ҳимоясиз қолиши, сўз, эътиқод эркинлиги буткул ўлдирилиши мумкин. Буниси бошқа масала.
Шунинг учун ҳам жамиятда манфаатлари турлича бўлган, кучлари бир-бирига тенг бўлган, бир-бирини тийиб турувчи, урушгандан кўра муроса қилганда кўпроқ ютадиган гуруҳлар, партиялар, бўлгани яхши. Бошқарувда яхлит элитанинг бўлиши жуда хавфли
@Konformist_uz
43 viewsDamir, 08:09
Ochish/sharhlash
2022-12-21 19:24:49 Assalomu aleykum

@tohirmirxomitov_blog

Reklama'ni boshladik
57 viewsTᴏҳиᴩ, 16:24
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:23:32 Мўъжизага ишонасизми?

Мўъжизага ишонасанми деб сўрашади. Албатта, ишонаман. Агар ўша мўъжизани инкор қилиш учун келтириладиган далил (изоҳ, тушунтириш) янада мўъжизалироқ бўлса. Бу мўъжиза масаласидаги оддий формулировка.

Мўъжиза деганда инсонни ожиз қолдирадиган бирор ҳодиса тушунилади. Аммо бу жуда субъектив сифат. Масалан, жоҳил одамни оддий нарса билан ҳам лол қолдириш мумкин, билимлироқ одам эса жоҳил мўъжиза деб ҳисоблаган нарсага табиий ҳодисадек қарайди. Жоҳилнинг эса бундан жаҳли чиқади, нега сен бу мўъжизани тан олмаяпсан, инкорчи бўлаяпсан деб.

Шунингдек, мўъжизанинг ожиз қолдириш маъносидаги талқини яна шу жиҳатдан хатодирки, бир ҳодиса нафақат битта замонда яшаётганлар, балки турли замонларда яшаётган одамлар учун ҳам  турлича қабул қилинади. Масалан, ўн аср аввал яшаган одам ҳозирги смартфонни кўрса, унинг эгасини илоҳий зот деб ўйлаши мумкин. Демак, ожиз қолдириш одамларнинг билим даражаси, имкониятига қараб турлича даражада бўлади ва бир одам учун мўъжиза бошқа одам учун оддий ҳодиса саналади.

Шунинг учун мен мўъжизалилик даражасини юз бериш эҳтимолига қараб фарқлашни тўғрироқ деб ўйлайман. Аммо бу эҳтимолилик ҳам ҳисоб-китоб асосида бўлиши керак.
Ҳар қандай мўъжиза юз бериш эҳтимоли жуда паст ҳодисадир. Масалан, бирор ҳодисанинг сабаби “А” бўлиши эҳтимоли 0.01 % бўлса ва уни инкор қиладиган муқобил сабаб “Б”нинг эҳтимоли 0.005% бўлса ва шундан бошқа изоҳлаш мумкин бўлган сабабни топа олмасам, “А”ни қабул қиламан, гарчи у мўъжизавий бўлса ҳам. Яъни ҳаммаси нисбий олинади.

Бирор ҳодиса сабаби изланганда эҳтимоли энг баландини танлаш ишончлироқ йўлдир. Эрталаб турганимда кўчада ҳаммаёқ ҳўл бўлса, ёмғир ёғибди дейиш, қорбобо сув сепиб кетибди деб ўйлашдан кўра ишончлироқ. Мен қорбобо сув сепганини инкор қиламан, чунки ундан кўра эҳтимоли анча баланд бўлган муқобил сабабни келтиришим мумкин.

Шу маънода ҳар қандай мўъжиза эҳтимоллар шкаласидаги паст кўрсатгичли ҳодиса холос. Мўъжиза имконсиз ҳодисанинг рўй беришидир деган гап мантиқан зиддиятли. Рўй берибдими, демак у имконсиз деб аталмайди. Имконсизми, демак у рўй бермайди. Бинобарин, “имконсизнинг рўй бериши” contradiction, яъни мантиқан зиддиятли, хатодир. Шундай қилиб, мўъжиза эҳтимоллар шкаласидан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Хуллас, реаллик ҳақида айтилган мутлақ ишончли тушунтириш кам бўлади, аксарияти статистик жиҳатдан қабул қилинади.

Гапнинг индаллоси, мўъжизани қабул қиламан, башарти ундан ҳам ишончлироқ вариантни топа олмасам.

Бирор нарсага ҳангманг бўлишдан олдин, изланиб кўриш керак, балки унинг соддароқ ечими бордир.

Мўъжизага нисбатан муносабатнинг бу шакли менинг фаворит файласуфларимдан бири Дэвид Ҳюмга тегишли. Албатта, у бошқачароқ тушунтирган. Мен сал шаклини ўзгартирдим.

@Konformist_uz
185 viewsDamir, 15:23
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:09:54 @Mirxomitov 'dan
Xayrli kech azizlar

Kanal o'z faoliyatini yangi, o'zgacha "тип"da olib boradi.

Sifatli va fikrlash radiusingizni kengaytrira oladigan kontentlar siz uchun ;)

Reklama --> @GiGa_T <--

Aytgancha, oldingi kitoblar kanalda qoldi.
132 viewsᎢᴏҳиᴩ, edited  15:09
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:06:43 KONFORMIST pinned «Конформизм ва ўзгачалик Бошқаларга ўхшашга интилиш, тақлид қилиш, тартиб-қоидаларга сўзсиз амал қилишни “конформизм” дейишади. Айримлар, айниқса, радикаллар, конформизмга қандайдир салбий маъно беради: конформист одам бошқалардан ажралиб турмайдиган одам…»
15:06
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:06:33 Конформизм ва ўзгачалик

Бошқаларга ўхшашга интилиш, тақлид қилиш, тартиб-қоидаларга сўзсиз амал қилишни “конформизм” дейишади. Айримлар, айниқса, радикаллар, конформизмга қандайдир салбий маъно беради: конформист одам бошқалардан ажралиб турмайдиган одам, ўз сурати ва сийрати йўқ одам, унинг борида борлиги, йўғида йўқлиги сезилмайди ва ҳк. Конформизм индивидуализмга тескари феъл атвор сифатида ҳам кўрилади: индивидуалистлар ўзлигини намоён қилишга интилувчилар, конформистлар эса тақлидчилар.
Мен конформизмнинг ижобий ёки салбийлиги контекстга боғлиқ деган бўлардим.

Ҳеч ким ҳеч кимга ўхшашни истамайдиган жамиятда ҳеч кимга ўхшашни истамаслик конформизмдир. Қонунларни бузиш, анъанага тупуриш ижтимоий ҳаёт асосига айланган жамиятда қонун бузиш конформизмдир.
Конформизмнинг муҳим белгиси ўзгачаликка интилиш эмас, балки кўпчилик нима қилаётган бўлса, шуни қилишдир. Кўпчилик ўзини намоён қилиш билан банд бўлганда, ўзни намоён қилишга интилиш ҳам кўпчилик қатори бўлишдир.

Кўпчилик индивидуалист бўлиши ҳам мумкин, демак, кўпчилик қатори индивидуалист бўлиш ҳам конформизмдир. Шу маънода конформизмнинг зидди индивидуализм эмас.

Конформизм ижобий ҳам, салбий ҳам бўлиши мумкин. Масалан, алдов, қонунбузарлик, ўғрилик, порахўрлик илдиз отиб кетган жамиятда конформист бўлиш ёлғончи, қонунбузар, ўғри ва порахўр бўлиш демакдир. Бунинг акси бўлган жамиятда эса конформизм ижобий ҳодиса саналади (ҳар ҳолда мен учун шундай).

Ўзгача бўлишга ҳам айни шу нуқтаи назардан қараш мумкин. Яъни ўзгачалик ҳам контекстга қараб ижобий ёки салбий баҳоланиши мумкин. Маньяклар ҳам ўзгача. Психопатларда табиий ўзгачалик бор. Каннибализмни ҳам ўзгачалик дейиш мумкин. Ўзгачалик доим ҳам фазилат бўлавермайди. Айни пайтда ёлғон авж олган вақтда тўғрисўз бўлиш ҳам ўзгачалик.

Суратни ўзгача қилиш осон, сийратни ўзгача қилиш ниҳоятда қийин. Суратни ўзгача қилиш учун ўзгача кийинасиз, сочни ўзгача олдирасиз, ўзгача телефон тутасиз, машина минасиз, гапирасиз ва ҳк. Аммо дунёқарашингиз, ахлоқингиз, эътиқодингиз, шахсиятингиз тамоман конформист бўлиши ҳам мумкин. Ёки аксинча, ҳамма қатори кийинишингиз, гапиришингиз, яшашингиз мумкин, аммо фикрларингиз, принципларингиз ва хулқингиз ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Буларнинг қай бири асл ўзгачалик ёки конформизм, қайси томондан қарашингизга боғлиқ.

Демак, ўзгача бўлишга интилаётган одам ўзидан сўраши керак: қандай ўзгачалик? Конформист бўлишни истамайдиган одам ҳам аниқлаштириб олиши керак: қандай конформистлик?

Ўғрилар ичида конформист бўлиш жиноят.
Тўғрилар ичида ўзгача бўлиш жиноят.

@Konformist_uz
126 viewsDamir, 15:06
Ochish/sharhlash
2022-12-02 18:02:49 @Mirxomitov ga katta rahmat kanalni sovg'a qilganligi uchun
110 viewsDamir, edited  15:02
Ochish/sharhlash