Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч бир туйғу инсонни қўрқувчалик ахлоқан ва руҳан бузмайди. М | KONFORMIST

Ҳеч бир туйғу инсонни қўрқувчалик ахлоқан ва руҳан бузмайди. Муҳаббат ҳам, нафрат ҳам, адоват, ғазаб, алам, ҳасад... ҳеч бирининг таъсири қўрқувчалик қамровдор эмас. Қўрққан одам алдайди, сотади, мунофиқлик қилади, роль ўйнайди, ўзига ҳам, ўзгага ҳам ҳиёнат қилади, эркидан кечади... Қўрқув билан қоришган бошқа исталган туйғу ва исталган фазилат ўзининг зиддига айланади. 
Менимча, инсон яхши томонга ўзгариши учун аввало ўз ичидаги қўрқув ва хавотирларни аритиши керак. Ҳеч нарсадан қўрқмайман деган одамнинг кўнглида ҳам нимадандир қўрқув бўлиши мумкин, ҳеч қурса, ишини йўқотишдан қўрқади. Қўрқувнинг тури кўп, бари бирдек зарарли. Қўрқувдан мутлақ ҳоли бўлиш деярли имконсиз, аммо барибир камайтириш керак.

@Konformist_uz