Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 58.10K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-01-14 22:46:40 Тўрабек Тўраев МУНОСАБАТ билдирибдилар!

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда , хусусан kompromatuzb телеграм каналида"Учтепа тумани 11-квартал 51-уй 2-поъездда 20 кундан зиёд кун ўтдики лифт ишламаяпти" мавзусида материал эълон қилинди.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу материалга қўйидагича изоҳ беради:

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ мазкур манзилдаги муаммони ўрганиб, ҳақиқатдан ҳам 51 кўп қаватли уйнинг иккинчи йўлагига хизмат қилувчи лифт мосламаси носоз аҳволга келиб қолганлиги аниқланди.

Шу боис, туман ҳокими томонидан ушбу лифтни қисқа муддатда тузатиш ишларини якунлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

Туманимиз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни аниқлашда бизга яқиндан ёрдам бераётган kompromatuzb ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

@kompromatuzb
75.5K views19:46
Ochish/sharhlash
2023-01-14 21:58:57
Шайхонтоҳур прокурори ўзини секторида ухламасдан муаммолар ечими билан шуғулланиб юрибди! Отасига раҳмат!

Иш кетаяпти, танқидингиз ўринли деб ёзибди прокуратурадан Сарваржон. Аммо улар ҳар бир ҳолат бўйича иш кетаётгани исботлаб видео юборишмоқда.

@kompromatuzb
77.4K viewsedited  18:58
Ochish/sharhlash
2023-01-14 21:55:33 Узр эртага Сингапурга ташриф боракан!
70.2K views18:55
Ochish/sharhlash
2023-01-14 15:38:13
@kompromatuzb фош қилган ўғирлик ҳолатида 39 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди

@kompromatuzb`да Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Янги Ҳасанбой” кўчаси 7-тупикда жойлашган иссиқхона ноқонуний газга уланиб олиганлиги ҳақида хабар эълон қилинган эдик.

Шунга асосан, “Ўзнефтгазинспексия” ва “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганилибди. Иссиқхона Тошкент тумани, “Гузар” МФЙ, Ёшлик кўчаси яшовчи фуқаро М. Ш. хонадонига тегишли эканлиги аниқланиб, ҳақиқатдан ҳам хонадон эгаси томонидан иссиқхонани иситиш учун газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги пайқаб қолишибди.

Хусусан, иссиқхонада 1 дона ностандарт (қўлбола) иситиш қозони ўрнатилганлиги маълум бўлиб, тармоқдан ўчирилибди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, иссиқхона томонидан етказилган зарар миқдори 39 млн 443 минг сўмни (39 минг 443 куб метр табиий газ) ташкил этиди.

Расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

@kompromatuzb
41.0K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2023-01-14 14:09:59 Электр энергиясидан узилган барча ҳудудларда узоғи билан бир-икки соатда электр энергия берилишини маълум қилишди

Ўта ишончли манба бўлгани учун ишондим, кутамиз! Катта группа иш бошлаганини фактлари билан айтишди. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан.

Ҳурматли кузатувчилар, икки соатдан кейин “свет ёнмаган” ҳудудларни билдиринглар!

@kompromatuzb
55.8K views11:09
Ochish/sharhlash
2023-01-14 14:03:41 Яхши хабар ҳам бор!

Сувуқ кунларда истеъмолчилар электр бўйича қарздорлик учун тармоқдан узилмайди

Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг маълум қилишича, совуқ кунларда аҳоли хонадонлари қарздорлик учун электр таъминотидан узиб қўйилмайди.

@kompromatuzb
53.4K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-01-14 13:44:52 Мурожаат!

Ассалому алайкум Учтепа тумани 15 мавзе 28Б уйдаги хонадонларда кечадан бери электр токи йук ёш болларимиз бор газ хам паст уйлар яхлаб ётибди хеч ким этибор бермаяпди. Илтимос шуни мутасадиларга етказишда ёрдам беринг. Рахмат

@kompromatuzb
54.2K views10:44
Ochish/sharhlash
2023-01-14 13:43:06 Мурожаат!

Ассалому алейкум! Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Феруза Массиви 47 домдан ёзяпмиз 13 январ куни 18:00 электор ўчган, шундан буён электорсиз ўтирипмиз. Уйлар жуда совиб кетди ёш болали оилалар бор. Илтимос ёрдам берворинглар.

@kompromatuzb
54.0K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-01-14 13:41:57 Ҳақиқатни тан олмайдиган Учтепа туман ҳокими ва унинг ўта садоқатли Матбуот котибига салом!

Учтепа тумани 11-квартал 51-уй 2-поъездда 20 кундан зиёд кун ўтдики лифт ишламаяпти.

Бу подъездда ногирон ва қариялар мавжуд, лифт ишламагани сабабли улар айни пайтда дўконга харидга тушишга ҳам қийналиб қолишди.Бу уйда айни пайтда “отопление” босими жудаям тушиб кетган.

Муаммо кўп, фақат ўрганадиган одам йўқ!

@kompromatuzb
53.5K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-01-14 13:35:26
Сурхоннинг янги ҳокими ҳам “Йиғилишлар қироли”га айланиб олди!

Ундан кўра, ишни тўғри ташкил қилиш бўйича аниқ мақсадли вазифаларни бажариш чорасини кўрса бўлмасмикин а?!

@kompromatuzb
53.7K views10:35
Ochish/sharhlash