Get Mystery Box with random crypto!

⚡️|Uz news|⚡️

Telegram kanalining logotibi karona_virus_uz_info_karonavirus — ⚡️|Uz news|⚡️ U
Telegram kanalining logotibi karona_virus_uz_info_karonavirus — ⚡️|Uz news|⚡️
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 143
Kanalning ta’rifi

⚡Daryo.uz Kun.uz Xabarlar.uz Human.uz
⚡Hamma rasmiy kannal habarlari bizning kanalda
⚡Obunachiga kerakli va so'ngi malumotlar bilan
⚡Barchamizni bu balodan allohimni ozi asrasn
Реклама учун: @yunru5554411

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-03 19:51:51 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).

@koronavirusinfouz
801 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:51 Ўзбекистондаги қамоқхоналарда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 9 фоизи коронавирусга чалинган

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Баҳодир Юсуповнинг айтишича, жазони ижро этиш муассасаларида ҳам коронавирус аниқлангач, симптомсиз ва енгил шаклида касал бўлган маҳкумлар тизимнинг ўзида даволанган. Оғир ва ўрта оғир шакллари эса Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 4 та карантин ҳудудларига юборилган.

«Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўрта ҳисобда сақланаётган маҳкумларнинг 9 фоизи касал бўлиб ўтди. Лекин бирорта ҳам ўлим ҳолатига йўл қўйилмади.

Ўта оғир касал бўлган Қашқадарё ва Бухоро вилоятида сақланаётган 2 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 75 моддаси ва Жиноят ижроия кодексининг 165 моддасига биноан вақтидан аввал озод қилинди,” – деди Баҳодир Юсупов.

Маълумот учун: Ўзбекистон қамоқхоналарида 27 минг 500 нафар маҳкум жазони ўтамоқда.

@koronavirusinfouz
745 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:51 Дания рақамли «корона-паспортлар» жорий этилишини эълон қилди

Дания ҳукумати бизнес ҳамжамияти билан коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган рақамли «корона-паспортлар» жорий этишга келишиб олди.

Дания молия вазири вазифасини бажарувчи Мортен Бёдсковнинг сўзларига кўра, бу ҳужжат уч-тўрт ойдан сўнг оммавий равишда жорий қилинади ва ундан иш бўйича сафарларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Бёдсковнинг айтишича, рақамли ҳужжат оддий паспортга қўшимча бўлади. Бундан ташқари, Дания бундай ҳужжатга эга дунёдаги биринчи мамлакат бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
678 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:51
Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси — Мирзо Улуғбек Aбдусаломов ваколатини топширмоқда

68 ёшли Мирзо-Улуғбек Aбдусаломов 2005 йил 7 майдан буён МСКни бошқариб келади. У бундан аввал узоқ йиллар Олий хўжалик суди раиси ва Конституциявий суд раиси бўлган.

Шунингдек, МСКнинг яна 6 аъзосининг ваколати тугатилмоқда. Бу масала Қонунчилик палатасида кўрилди.

@koronavirusinfouz
644 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:51 Хитойда мактаб ўқувчиларининг телефондан фойдаланиши тақиқланди

Ўқувчиларга ота-онасининг ёзма розилигисиз мактабга телефон билан келиш ва уни ишлатиш тақиқланди.

Таълим вазирлигининг изоҳига кўра, бу билан болаларнинг кўриш қобилияти ёмонлашмаслигининг олди олинади, болалар дарсга кўпроқ диққат қилади ва интернетга муккасидан кетишмайди.

Ҳозир Хитойда 18 ёшгача бўлган болаларнинг 74 фоизида интернетли телефон бор ва бу ёшдаги болаларнинг яқинни кўриш қобилияти сусайиши статистикаси ошган.

@koronavirusinfouz
613 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:52
Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилибди.

Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

Унда бир ойда бир киши томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига жами — 1 млн 299 минг сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотларига эса — 858 минг сўм сарфланиши белгиланган.

Рўйхатда меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар келтирилган.
819 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:51
Британияда тиббиёт ходимларига ёрдам учун $44 млн. йиғган 100 ёшли капитан коронавирусдан вафот этди

II жаҳон уруши қатнашчиси Том Мур локдаун даврида Миллий саломатлик хизмати учун пул йиғишга қарор қилади. У боғи атрофини 100 мартта айланиш орқали хайрия ташкиллаштириб, $44 млн. йиғади. Ўшанда Том Мурни 1,5 миллиондан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган.

Унинг «Эртага яхши кун бўлади» ибораси карантин даврида халқ кайфиятини кўтариб, ижтимоий тармоқларда трендга чиққан. Том Мур 2 февраль куни коронавирусдан вафот этди.
564 views16:51
Ochish/sharhlash
2021-02-03 19:51:512021 йил 2 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 859 (+58) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
9 нафари Тошкент вилоятида,
20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Хоразм вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 17 нафар,
Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 333 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
564 views16:51
Ochish/sharhlash