Get Mystery Box with random crypto!

Дания рақамли «корона-паспортлар» жорий этилишини эълон қилди | ⚡️|Uz news|⚡️

Дания рақамли «корона-паспортлар» жорий этилишини эълон қилди

Дания ҳукумати бизнес ҳамжамияти билан коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган рақамли «корона-паспортлар» жорий этишга келишиб олди.

Дания молия вазири вазифасини бажарувчи Мортен Бёдсковнинг сўзларига кўра, бу ҳужжат уч-тўрт ойдан сўнг оммавий равишда жорий қилинади ва ундан иш бўйича сафарларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Бёдсковнинг айтишича, рақамли ҳужжат оддий паспортга қўшимча бўлади. Бундан ташқари, Дания бундай ҳужжатга эга дунёдаги биринчи мамлакат бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz